Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
2.92K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
121 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#қабул2021

⚡️ МИСиСнинг Олмалиқ филиалига кириш имтиҳонлари бошланди

👉Батафсил:
https://youtu.be/w8mCKKXLzvs
#нафақа

⚡️Тезкор! 1 сентябрдан бошлаб нафақа миқдори оиладаги болалар сонидан келиб чиқиб белгиланади

👉Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Дайжест

❗️28 июль: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Олмалиқ шаҳри.
Ёшлар «Duel»и: ёш қаламкашлар учун парвоз майдони

*Паркент тумани. Ҳоким ва аҳоли юзма-юз келганда...

*Янгийўл шаҳри. Кун тартибида яна аҳоли муаммолари

*Ўрта Чирчиқ. "Янгиобод"нинг янги жамоли

*Чирчиқ шаҳри. Сайёр қабуллар кўп, натижаларчи?

*Оҳангарон шаҳри. Мурожаатларни ўз вақтида ҳал этиш чоралари кўрилади

*Қуйи Чирчиқ тумани. Умидли ёшларнинг эзгу тилаги: Олға, Ўзбекистон!

*Бекобод шаҳри. Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларининг 12 нафарига уй берилди

*Бекобод тумани. Давлат дастури туфайли - ободдир “Ачамайли”...

*Оққўрғон тумани. Ободлик қаердан бошланади?

*Пискент тумани. "Ҳар бир оила тадбиркор" дастури қоғозда эмас, амалда

*Бўстонлиқ тумани. Ечимини топаётган муаммолар “Yangi zamon” дастурида

*Қибрай тумани. Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш бўйича тезкор штабда нима гап?

*Чиноз тумани. "Аёллар дафтари"дан тадбиркорлар рўйхатига кирган аёл

*Юқори Чирчиқ. Ҳоким ва ёшлар учрушуви: анъана давом этади

*Ангрен шаҳри. Эътибор, эъзоз, мурувват ёхуд "Аёллар дафтари"га янги қайдлар

*Зангиота тумани. Мурожаатлар натижасиз қолмаслиги керак

*Нурафшон шаҳри. Доимий комиссия доимий ҳаракатда...ми?

*Тошкент тумани. Хонадонларга зилол сув келмоқда

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Бугун Ўзбекистонда кучли шамол бўлиши кутилмоқда

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун, 29 июль кундуз куни Ўзбекистонда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида баъзи жойларда қисқа муддати ёмғир ёғиши момоқалдироқ бўлиши мумкин.

Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзи жойларда чангли бўрон билан 25-30 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 32-37° ни ташкил этади.

@Olmaliq_shahri
Шавкат Мирзиёев Олмалиқ кон-металлургия комбинатига боради

Шунингдек, мис бойитиш фабрикаси қурилишига тамал тоши қўйиш режалаштирилган

Батафсил — bugun.uz/69695

Расмий | LIVE | Дайжест
Президент Шавкат Мирзиёев Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг янги мис бойитиш фабрикаси қурилишини бошлаш маросимида нутқ сўзламоқда.

“Ватанимиз Мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида эзгу ниятлар билан мана шундай улкан лойиҳани амалга оширишга киришмоқдамиз. Бу муҳим воқеа нафақат ушбу комбинат ҳаётида, балки мамлакатимиз саноати тарихида янги давр бошланаётганидан яққол далолат беради”, деди давлатимиз раҳбари.

Комбинат ташкил этилганидан буён ўтган 70 йиллик давр мобайнида бу ерда 1,5 миллиард тонна руда қазиб олиниб, 6 миллион тоннадан ортиқ мис, 3,5 минг тонна кумуш ва 850 тонна олтин ишлаб чиқарилган.

“Бугунги кунда қарийб 40 минг нафар ишчи-хизматчи меҳнат қилаётган Олмалиқ комбинати мамлакатимиз саноатининг чинакам локомотивларидан бирига айланган. Республикамизда ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотининг 7 фоизи, экспорт ҳажмининг 15 фоизи комбинат ҳиссасига тўғри келиши ҳам бу фикримизни тасдиқлайди.

Шу борада яна бир муҳим рақамга эътиборингизни қаратмоқчиман: давлатимиз бюджетига тушадиган жами даромадларнинг 8 фоизини айнан ушбу корхона таъминлайди. Айниқса, кейинги йилларда комбинат фаолияти юксак даражага кўтарилиб, мис ишлаб чиқариш ҳажми 1,5 баробарга кўпайгани ва 150 минг тоннага етказилгани алоҳида таҳсинга сазовордир».

Facebook|Instagram|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев амалга оширилаётган лойиҳанинг аҳамиятига алоҳида тўхталди:

"У Тошкент вилоятининг Қурама тоғлари бағридаги бой хомашё захирасига эга бўлган конлар ҳисобидан комбинатнинг узоқ йиллар самарали ва барқарор фаолият кўрсатиши учун кенг имкониятлар яратади.

Ўтган уч йил мобайнида комбинат конларида умумий узунлиги 206 минг метр бўлган 475 та қудуқ бурғуланди. Халқаро миқёсда тан олинган хориждаги лабораторияларда ушбу конлар рудасининг 100 мингдан ортиқ намуналари кимёвий таҳлиллар асосида чуқур ўрганилди.

Ана шундай илмий тадқиқотлар натижасида, халқаро баҳолаш мезонларига кўра, бу ердаги миснинг ялпи захираси – мана шу рақамларга алоҳида эътибор беришингизни сўрайман – 45 миллион тоннани, олтин захираси эса 5 минг тоннадан зиёдни ташкил этиши аниқланди.

Бу рақамлар эса, дунёдаги энг йирик, ноёб олтин ва мис конлари айнан мана шу ҳудудда жойлашган деб айтиш учун, тўла асос бўла олади.

Шунингдек, бу ерда қазиб олинаётган руда таркибида кумуш, молибден, селен, теллур, рений ва бошқа нодир металлар борлиги ҳам аниқланган.

2030 йилга бориб мис маҳсулотларига бўлган эҳтиёж камида 40 фоизга ортиши прогноз қилинмоқда. Ишонч билан айтиш мумкинки, Олмалиқ комбинати ишлаб чиқарадиган маҳсулотларга халқаро талаб узоқ йиллар давомида сақланиб қолади.

Ана шу ҳолатни ҳисобга олиб, 2017 йилда “Ёшлик-1” конлари комплексини ўзлаштириш бўйича амалий ишларни бошлаган эдик.

Ўтган 4 йил мобайнида барча зарур геологик тадқиқотлар ва 83 миллион куб метрдан ортиқ ҳажмдаги қазиш ишлари бажарилди.

Мана энди, дастлабки босқичда қиймати 2 миллиард доллар бўлган янги учинчи мис бойитиш фабрикасини қуришни бошлаяпмиз".

Facebook|Instagram|Twitter
Давлатимиз раҳбари қурилиши бошланаётган янги фабриканинг салоҳияти ҳақида:

"Ушбу корхона 2024 йилга бориб йилига 60 миллион тонна рудани қайта ишлаш имконини беради. Иккинчи босқичда эса қувватлар 160 миллион тоннага етади ёки бугунги кўрсаткичдан 3 баробарга кўпаяди.

Ана шу икки босқични амалга ошириш туфайли корхона 2028 йилга бориб йилига 400 минг тонна мис, 50 тонна олтин ва 270 тонна кумуш ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади.

Шу тариқа Олмалиқ комбинати тоғ-кон металлургияси соҳасида дунёдаги энг йирик саноат мажмуаларидан бирига айланади.

Пировард натижада комбинат ишлаб чиқарадиган маҳсулотлар ҳажми 3 мартадан зиёд кўпайиб, унинг қиймати ҳозирги 2,5 миллиард доллардан қарийб 8 миллиард долларга етади.

Лойиҳа доирасида 11 мингта янги юқори технологик иш ўринлари яратилади. Бу эса ёш йигит-қизларимиз учун геолог, муҳандис, технолог, лойиҳачи, дастурчи ва бошқа замонавий касб-ҳунарларни эгаллаш имконини беради.

Бу улуғвор режалар – том маънода инқилобий қадам, десак, тўғри бўлади".

Facebook|Instagram|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев юртимиз кон-металлургия тармоғининг бугунги ривожланиши ва истиқболлари ҳақида:

"Сўнгги тўрт йил мобайнида металлургия тармоғида ишлаб чиқариш ҳажми 1,5 миллиарддан 4,5 миллиард долларгача ёки 3 баробарга ортиб, ушбу соҳа республикамиз саноатининг қудратли драйверларидан бирига айланди.

Шунингдек, Тебинбулоқ, Темиркон ва Суренота конлари хом ашё базаси негизида янги йирик қора металлургия корхонасини барпо этиш лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Бунинг натижасида ҳозирги вақтда чет эллардан импорт қилинаётган қарийб 1 миллиард долларлик металлургия хом ашёси ўрни қопланади ва катта миқдордаги валюта маблағлари иқтисод қилинади.

Келгуси йилда биз геология-қидирув ишларини олиб бориш бўйича тўлиқ халқаро JORC стандартларига ўтамиз.

Яқин 5 йилда
кон-металлургия саноати соҳасида амалга оширилаётган барча лойиҳалар ҳисобидан рудани қазиб олиш ва қайта ишлаш ҳажми мамлакатимиз бўйича йиллик 130 миллион тоннадан 300 миллион тоннага ортади.

Ер ости қазилма бойликларини ўзлаштириш бўйича чет эллик инвесторлар учун мавжуд имкониятларни янада кенгайтирамиз.

Ҳозирги кунда мамлакатимизда конларни геологик жиҳатдан ўрганиш ва ўзлаштириш бўйича Канада, Франция, Япония, Туркия, Хитой ва бошқа мамлакатларнинг компаниялари ўз фаолиятини бошлади".

Facebook|Instagram|Twitter
Давлатимиз раҳбари тармоқда ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва кадрлар тайёрлаш масаласига тўхталди:

"Рангли металларни қайта ишлаш занжирларини “хом-ашёдан – тайёр маҳсулотгача” деган тамойил асосида ривожлантиришимиз зарур.

Ушбу йўналишда мис саноати ва унга турдош тармоқлар, яъни, электротехника, машинасозлик, металл қотишмалар ва турли металл маҳсулотлари саноатининг интеграциялашуви, хусусий сектор билан ҳамкорлик асосида амалга оширилади.

Шу мақсадда тегишли илмий-тадқиқот ва инновация марказлари ташкил этилади. Бу борада қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун етакчи хорижий компанияларни кенг жалб этамиз.

Барча даражадаги кадрлар – муҳандислар, химик-технологлар, операторлар, машинистлар ва бошқа техник ходимларни тайёрлаш бўйича ишлаб чиқариш корхоналари билан узвий боғланган, ягона тизимни яратишимиз лозим.

Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, мис ишлаб чиқаришда битта иш ўрнини ташкил этиш бошқа тармоқларда энг камида учтадан иш ўрнини яратишга олиб келади.

Ушбу йўналишдаги биринчи қадам сифатида биз россиялик шерикларимиз билан биргаликда Олмалиқ шаҳрида «МИСиС» миллий тадқиқотлар технология университети филиалини ташкил этдик. Бундан ташқари, мамлакатимизда Геология фанлари университети ҳам ташкил этилди. У геология соҳасидаги 5 та илмий-тадқиқот марказини ўз ичига олади.

Университет базасида Москва давлат университети билан биргаликда қўшма таълим дастурини жорий этиш режалаштирилмоқда.Куни кеча Тошкентда геология фанлари йўналиши бўйича Италиянинг Пиза университети филиалини очиш ҳақида келишувга эришилди.

Бир сўз билан айтганда, саноат кластерларининг ташкил этилиши ушбу тармоқда ишлаб чиқариш ҳажмини камида 12 миллиард долларгача ошириш имконини беради."

Facebook|Instagram|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг “Ёшлик-1” конини бориб кўрди.
Давлатимиз раҳбарига коннинг салоҳияти, уни ўзлаштириш бўйича қилинаётган ишлар ҳақида маълумот берилди. Мазкур кондан йилига 65 миллион тонна маъдан қазиб олинади. 60 миллион тонна мис-молибден рудасини қайта ишлаш қувватига эга мис бойитиш фабрикаси қурилади.
Ушбу улкан лойиҳа 2024 йилда ишга туширилиши, жами 6 мингта иш ўрни ташкил этилиши режалаштирилган.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил месторождение "Ёшлик-1" Алмалыкского горно-металлургического комбината.
Главе государства доложено о потенциале месторождения и проекте по его освоению. На месторождении будут добывать 65 миллионов тонн руды в год. Намечено построить медно-обогатительную фабрику мощностью переработки 60 миллионов тонн медно-молибденовой руды.
Колоссальный проект планируется завершить в 2024 году и создать в общей сложности 6 тысяч рабочих мест.

#Mirziyoyev #tanishuv #OKMK #kon

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев ўз сўзининг якунида шундай деди:

"Биз бугунги кунда халқимизнинг бунёдкорлик кучига таяниб, янги давлат, янги жамият, замонавий иқтисодиёт барпо этиш йўлида барча соҳаларда маррани албатта катта олмоқдамиз.

Кенг кўламли демократик ислоҳотларимиз туфайли кейинги йилларда юртимиз қиёфаси, иқтисодиётимиз манзараси тубдан ўзгармоқда.

Мамлакатимизда олиб борилаётган очиқлик сиёсати, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, инвестиция жозибадорлигини оширишга қаратилган ишларимиз натижасида
ҳар бир шаҳар ва туманда ўнлаб ва юзлаб янги, замонавий ишлаб чиқариш қувватлари барпо этилмоқда.

Фақат жорий йилнинг биринчи ярмида 50 та йирик ва 5 мингдан зиёд ўрта лойиҳалар бўйича янги қувватларни ишга туширганимиз бунинг амалий далилидир.

Мамлакатимиз иқтисодий қудратини мустаҳкамлаш, аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини тубдан юксалтириш, юртимизни ҳар томонлама обод қилиш, одамларимизни, биринчи навбатда, ёшларимизни муносиб иш ва барқарор даромад манбалари билан таъминлаш учун мана шундай йирик лойиҳаларни яна кўплаб амалга оширишимиз керак.

Энг муҳими бунинг учун бугун бизда барча имконият ва ресурслар мавжуд.

Бугун сизлар билан биргаликда тамал тоши қўйилаётган Олмалиқ комбинати учун янги истиқбол эшикларини очиб берадиган ушбу фабрика қурилиши ҳам бу фикрни яққол тасдиқлаб турибди.

Фурсатдан фойдаланиб, сиз, азизларни, заҳматкаш саноатчиларни, бутун Олмалиқ аҳлини яқинлашиб келаётган Мустақиллик байрами билан чин қалбимдан табриклайман".

Айни вақтда давлатимиз раҳбари маросимда иштирок этаётган хорижий сармоядорлар, Олмалиқ шаҳри нуронийлари ва комбинат фаоллари билан мулоқот қилмоқда.

Facebook|Instagram|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ташриф

⚡️ Президент Шавкат Мирзиёев Олмалиқ шаҳрига ташриф буюрди

📹 Батафсил: Ўзбекистон24 лавҳасида

@Olmaliq_shahri
#эълон

⚡️Ҳурматли фуқаролар, сизда мурожаат, таклиф ёки муаммолар бўлса, Олмалиқ шаҳар ҳокимлигининг телеграмдаги @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT расмий ботига онлайн мурожаат йўллашингиз мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

📌 Мурожаат йўллаётганда албатта, исм, шарифингиз, яшаш манзилингиз ҳамда телефон рақамингизни ёзишни унутманг!

Аноним мурожаатлар ўрганилмайди.

Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

@Olmaliq_shahri