Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.01K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
118 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#ўқув_машғулот

❇️Шаҳримизнинг "Мустақиллик" кўчасида жойлашган "Империал Инвест АГТКС” масъулияти чекланган жамиятига қарашли автомобилларга сиқилган газ қуйиш компрессор станциясида шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими 2-ёнғин қутқарув қисми ходимлари томонидан ўқув тактик машғулоти ўтказилди.

Тадбир давомида “Империал Инвест АГТКС” МЧЖ шохобчасида шартли равишда ёнғин содир этилиб, шаҳар ФВБ 2-ёнғин қутқарув қисмидан 2 та Ёнғин қутқарув автомобили ва 51-касбийлаштирилган ёнғин қутқарув қисмдан битта бўлинма жалб қилинди.

Амалий тактик ўқув машқ давомида МЧЖ ходимларидан 10 нафар, ҳамкорликдаги хизмат ташкилотлардан 8 нафар, шаҳар ФВБдан 12 нафар ходим ва 9 нафар фуқаролар иштирок этишди. Ўқув машқи ўтказилиш жараёнларида ҳеч қандай кўнгилсиз ҳодисалар юз бермади.

@Olmaliq_shahri
#бандлик

АБКМда иссиқхона бўйича амалий семинар ўтказилди

❇️2020 йил 18 майдаги “Томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4716-сонли қарорга асосан жорий йилда Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига фуқаролар томонидан ариза билан мурожаат қилган 8 нафар фуқарога иссиқхона қуриш учун уч томонлама шартнома имзоланиб, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ажратилди.

Субсидия ажратилган 8 нафар фуқароларнинг 7 нафари "Ёшлар дафтари"да, 1 нафари "Аёллар дафтар"ида рўйхатда туришади. Уларга жами 56 400 000 ( Эллик олти миллион тўрт юз минг) сўм маблағга иссиқхона қуриб берилган.

АБКМ томонидан фуқароларга қуриб берилган иссиқхоналардан унумли фойдаланиш бўйича "Иссиқхонадан унумли фойдаланиш сирлари" мавзусида шу соҳанинг мутаҳассислари томонидан амалий семинар ўтказилиб, иссиқхона билан шуғулланишини энди бошлаган шаҳримиз фуқаролари учун керакли маълумотлар бериб ўтилди.

@Olmaliq_shahri
Ҳоким қабули ўтказилди

⚡️Бугун Олмалиқ шаҳар 1-сектор раҳбари, ҳоким Қобил Ҳамдамов ва сектор раҳбарлари "Олмалиқсой" маҳалласида шаҳар фуқаролари билан учрашиб, мурожаатларини тинглади.

🔰Сайёр қабулда 10 нафар фуқаро қабулга ёзилган бўлиб, шуларнинг 8 нафари қабулда иштирок этишди. 6 нафар фуқаро шахсан ҳокимга учрашиб, ўзларини қийнаётган масалалар бўйича мурожаат қилди. 2 нафар фуқаронинг мурожаати масъуллар томонидан ўрганилди.

♦️Асосан уй-жой олиш, бандликни таъминлаш, снос, тиббий хизмат кўрсатиш ва ободонлаштириш масалаларида бўлган мурожаатларнинг 3 таси жойида ҳал этилди. Айримлари бўйича ҳуқуқий тушунчалар бериб ўтилди.

⬜️Хусусан, бир нафар фуқаро "Аёллар дафтари"да туришлиги, айни кунларда фарзандининг саломатлиги яхши эмаслиги боис, даволанишга муҳтож эканлигини билдирди. Ушбу мурожаат тиббиёт бирлашмаси раҳбари томонидан жойида назоратга олиниб, бепул даволанишга йўлланма берилди.

Шунингдек, шу маҳаллада истиқомат қилувчи фуқаро ҳам эътиборсизлик сабаб уйи ёниб кетганлиги ва уйни томини ёпиш учун шаҳар ҳокимидан кўмак сўраб, мурожаат қилди. Унинг мурожаати ҳам масъуллар томонидан ижобий ҳал этилишига кўмак берилиши таъкидланди.

@Olmaliq_shahri
#COVID19

🦠Олмалиқ шаҳрида коронавирус инфекциясининг тарқалиши тўғрисида 2021 йилнинг 23 июль ҳолатига ахборот

❇️ Кун давомида коронавирус инфекцияси аниқланганлар - 22 нафар (жами 1190 нафар);
Кун давомида соғайганлар - 28 нафар (жами 1000 нафар, 83%);
⚫️ Ўлим ҳолати - 0 нафар (жами 12 нафар);
🔶Даволанишда - 178 нафар.

Шундан:
🔶Уй шароитида даволанаётганлар - 166 нафар
🔶 Стационар шароитда - 11 нафар
🔶Пневмония ҳолати - 11 нафар

Азиз фуқаролар, карантин қоидаларига амал қилинг! Ўзингизни ва яқинларингизни асранг!

@Olmaliq_shahri
Эслатма! Касб-ҳунар мактабларига онлайн ҳужжат топшириш якунланишига 1 кун қолди

👉 https://xs.uz/uzkr/60750

Расмий саҳифаларимиз 👇

Instagram | Facebook | Youtube | Telegram