Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
2.97K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
120 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#Онлайн_мулоқот

⚡️Бугун, 15 июль куни 20:00дан бошлаб каналимизда "Келажак лидерлари" клуби: янги авлод захира кадрларини шакллантиришда муҳим қадам" мавзусида овозли чат ташкил қилинади.

📢 Унда давлат фуқаролик хизматида захира кадрлар тайёрлашнинг зарурати, "Келажак лидерлари" клубининг мақсади, аъзолик тартиби, ёшларни давлат хизматига тайёрлаш механизмлари, Самарқандда тажриба тариқасида ташкил этилган клубнинг муваффақиятли фаолияти ҳақида суҳбатлашилади.

Спикерлар:

🔰Отабек Хасанов
- Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари

🔰Абдиҳамид Тамиқаев - Агентлик Департаменти мудири

🔰Раъно Умарова - Агентликнинг Самарқанд филиали бош инспектори

🔰Шероз Абдувалиев - Самарқанддаги Клуб президенти

🔰Фарангиз Худоёрова - Самарқанддаги Клуб вице-президенти

⚡️Суҳбатга соҳага қизиқувчи ёшлар, давлат фуқаролик хизматчилари ва кенг жамоатчилик иштирок этиши мумкин. Овозли чат ҳаволаси ҳақида қўшимча маълумот берилади.

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Мусулмонлар учун муборак кунлар яқинлашишига саноқли кунлар қолди.

📌Бу кунлар арафасида бажариладиган амаллардан бири теварак-атрофни, хонадонларимизни ободонлаштириш, саранжом-саришталашдир.

Бу ҳақда динимизда нималар буюрилган?

📹 Батафсил юқоридаги лавҳада

@Olmaliq_shahri
❗️“Темир дафтар”даги оилаларнинг фарзандлари контрактга ўқишга кирса, 1-курсда контракт тўламайди

Президентнинг 13 июлдаги ёшларга оид Фармонига биноан:

2021 йил август ойида “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг 18 ёшгача бўлган ҳар бир фарзанди учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 500 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади;

“Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг давлат олий таълим муассасаларида таълим олаётган фарзандларига 2021/2022 ўқув йилида биринчи ўқув йили учун тўлов-контрактнинг тўлиқ суммаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади;

“Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган оилалар фарзандлари ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга янги турмуш қураётганида ўз хонадонида қўшимча уй-жой қуриши учун 33 миллион сўмгача гаровсиз кредит ажратилади;

ёш оилаларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш мақсадида ипотека дастури доирасида бошланғич бадал ва фоиз тўловлари бўйича қўшимча 2 мингта ёш оилага уй-жой сотиб олиши учун субсидия ажратилади.

Фармоннинг тўлиқ матни:
https://uza.uz/posts/284718


👉 @xushnudbek 👈
#қарор_ва_ижро

Давлат тили бўйича рейд ўтказилди

🔎 Бугун ташқи реклама бўйича махсус ишчи гуруҳ томонидан шаҳримизнинг марказий кўчасида жойлашган "Ойдин", "Шош-Илоқ", Ҳамза маҳалласи ҳудудларида рейд ўтказилди.

🚫 Рейд давомида давлат тилида ёзилмаган 80 дан ортиқ реклама ва эълонлар олиб ташланди.

📝 Айрим тадбиркорларга муддати белгиланган ёзма огоҳлантириш хатлари берилди.

❗️Ҳурматли тадбиркорлар реклама, эълон ва пешлавҳаларни тайёрлаш ҳамда ўрнатишда қонун талабларига қатъий риоя қилинг.

@Olmaliq_shahri
#ёшлар_дастури

Сектор раҳбарлари ёшлар билан учрашди

Жорий йилнинг 15 июль куни шаҳримиздаги "Болажон" истироҳат боғида "Сектор раҳбарлари ва ёшлар учрашуви" карантин қоидаларига амал қилинган ҳолда ўтказилди.

Учрашувда элликдан ортиқ ёшлар иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Шунингдек, 8 нафар ёшларнинг масалалари сектор раҳбарлари томонидан ижрога юборилиб, 4 нафар ёшнинг муаммоси жойида ҳал этилди.

@Olmaliq_shahri