Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
2.93K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
121 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#ёшлар_дастури_доирасида

Сектор раҳбарлари ва депутат ёшлар билан учрашди

💠Шаҳримизнинг "Бўстон" маҳалласида 2-сектор раҳбари М.Маматов, шаҳар ИИБ бошлиғи И.Рашидов ҳамда Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутати О.Хасанов ёшлар билан учрашиб, ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида тушунтириш ишлари олиб боришди.

🔘Хусусан, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиши ва спорт билан шуғулланиши учун барча шароитлар мавжудлиги таъкидлаб ўтилди. Бундан ташқари, учрашувда иштирок этган ёшларнинг 16 нафари ўзларининг муаммо ва таклифларини билдиришди.

🔘Учрашув давомида, 9 нафар ёш “Ёшлар дафтари”га киритилиши ҳамда дастур асосида бандлигини таъминлаш чоралари кўрилиши, 5 нафар ёш касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитилиши ҳамда кредит ажратилиши юзасидан тегишли корхона ва ташкилотларга топшириқлар берилиб, барча мурожаатлар назоратга олиниши маълум қилинди.

🔘Учрашув давомида "Ёшлар дафтари"га киритилган 4 нафар ёшга Ёшлар жамғармаси ҳисобидан меҳнат қуроллари, яъни, 2 та тикув машинаси, 1 та пайвандлаш мосламаси ва 1 дона инкубатор берилиб, ёшларнинг ўзини-ўзи банд қилиши учун шароит яратилди.

@Olmaliq_shahri
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#танловга
#видеолавҳа

"Мен билган Олмалиқ" танловига шаҳримиз иқтидорли ёшларидан бири Сарвиноз Турғунбоева ижросидаги шеърий видеолавҳа.

@Olmaliq_shahri
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#танловга
#видеолавҳа

"Мен билган Олмалиқ" танловига "Ёшлар кундалиги" лойиҳаси тасвирчиси Суҳроб Боймирзаевнинг видеолавҳаси

Суҳроб Боймирзаев:
- Мен 2002 йил Олмалиқ шаҳрида туғилганман. Илк тасвирга олишни ҳам Олмалиқда бошладим. Мен шаҳрим билан фахрланаман.

@Olmaliq_shahri
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#хушхабар

⚡️Халқ банки Олмалиқ филиалидан лоторея олиб ўйнаган фуқаро Ғофиржон Муйдинов "Лесетти" русумли автоулов ютиб олди.

@Olmaliq_shahri
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#танловга
#видеолавҳа

"Мен билган Олмалиқ" танловига шаҳримиз иқтидорли ёшларидан бири Озода Шавкатовадан шеърий видеолавҳа.

@Olmaliq_shahri
#танловга
#шеър

Мен севган Олмалиқ

Меҳмондўст, оқкўнгил, меҳнаткаш халқим
Кундан-кун чиройга бурканган шаҳрим,
Сизларга айтайин дилдаги гапим,
Бу ўша мен севган Олмалиқ шаҳри.

Ҳокими Қобилжон ҳалол пок инсон,
Шаҳарим йўлларида кўрмайсиз нуқсон
Ёруғ кўчаларда қўрқмайди инсон,
Сизларга айтайин дилдаги гапим
Бу ўша мен севган Олмалиқ шаҳри.

Шаҳримиз пойдевор ҳар бир ўзбекка
Кетмоқлик не керак ўзга бир юртга.
Ҳатто бағрин очган қирғизу туркка,
Сизларга айтайин дилдаги гапим
Бу ўша мен севган Олмалиқ шаҳри

Жон шаҳрим байраминг муборак бўлсин,
Кўчалар биною гулларга тўлсин.
Бу халқинг байрамда қувончла кулсин,
Сен учун байрамга битдим шу байтим,
Чунки бу мен севган Олмалиқ шаҳрим!

Диёрбек Каримбоев.

@Olmaliq_shahri
#ободонлаштириш

Усмон Носир кўчаси асфальтланди

⚡️ Шаҳримизнинг чекка ҳудудида жойлашган Усмон Носир МФЙнинг узунлиги 0.8 км бўлган ички йўлига асфальт қопламаси ётқизилди.

📌 Асфальтлаштириш ишларига жами 321.0 млн сўм маблағ сарфланди.

@Olmaliq_shahri
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Анонс: Танганинг иккинчи тарафи, Ангренлик Каромат Аширова (70 ёшда) нега қамалди

Тўлиқ видео кун давомида...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#очиқ_бюджет

⚡️Эндиликда бюджет ташкилотлари ходимлари ойлик маоши ҳақида маълумотнома олиш учун ҳисобхонага бориши шарт эмас.

📌 Нима учун дейсизми?

📹 Бу ҳақда батафсил юқоридаги видеолавҳада

@Olmaliq_shahri