Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
2.97K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
121 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#билдириш

⚡️ Жорий йил 29 июнь куни Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг навбатдаги ХХХIII сессияси чақирилади.

Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгаши котибияти

@Оlmaliq_shahri
2021/2022 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

📍
https://uza.uz/posts/278959

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#таълим

Олмалиқда янги хусусий боғча ўз фаолиятини бошлади

⚡️Шаҳримизнинг 5/3 кичик ноҳиясида замонавий жиҳозланган ва 50 ўринга мўлжалланган "Родничок" номли хусусий мактабгача таълим ташкилоти очилди. Масканнинг тантaнали очилиш маросимида шаҳар ҳокими ўринбосари Соҳиб Ахмедов ва маҳалланинг нуронийлари иштирок этиб, боғча фаолиятига муваффақият тилашди.

Ташкилотда болаларга қўшимча равишда инглиз тили, рус тили, араб тили ва арифметика сабоқлари бериб борилади.

📌 Тадбиркор Эльвина Эшонқулова раҳбарлигида ташкил этилган боғчада бугунги кунда 25 нафар бола қабул қилиниб, машғулотлар бошлаб юборилган.

@Olmaliq_shahri
Хусусий боғча очилиш маросимидан фотолавҳалар

@Olmaliq_shahri
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳужжатлари “E-qaror” электрон тизими орқали қабул қилинади

“Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятига“E-qaror” электрон тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (390-сон, 22.06.2021 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга мувофиқ, 2021 йил 1 июлдан:

барча маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари ва фармойишлари “E-qaror” электрон тизими орқали амалга оширилади;
ушбу электрон тизимни четлаб ўтган ҳолда қарор ва фармойишларни қабул қилишга йўл қўйилмайди;
қарорларнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш электрон тизим орқали амалга оширилади.

📋 Қарор билан мазкур соҳани тартибга солишга қаратилган низом тасдиқланди.

🔄 Низомга кўра, лойиҳа “E-qaror” электрон тизими орқали манфаатдор ташкилотлар билан келишиш учун юборилади.

🗓 Манфаатдор ташкилотлар лойиҳани 3 кун муддатда иш юритувига қабул қилади ҳамда кўриб чиқади.

Лойиҳалар юзасидан белгиланган муддатларда “E-qaror” электрон тизими орқали муносабат билдирилмаган тақдирда, лойиҳа келишилган ҳисобланади.

🔰 Низомга кўра, Адлия вазирлиги:

👉 ҳужжатлар лойиҳаларини фақат “E-qaror” электрон тизими орқали қабул қилиниш жараёнларининг доимий мониторингини олиб боради;

👉 мониторинг натижаларига кўра электрон тизим орқали келишиш учун юборилган ҳужжатлар лойиҳалари юзасидан манфаатдор ташкилотларнинг белгиланган муддатда муносабат билдирмаган раҳбар ва масъул ходимларига нисбатан таъсир чораларини қўллайди.

Эслатиб ўтамиз, “E-qaror” электрон тизими дастлаб Ҳукумат қарори билан 2021 йил январь-май ойларида Қашқадарё вилоятида эксперимент тариқасида синовдан ўтказилиши, шунингдек 2021 йил 1 июлдан бошлаб республиканинг барча даражадаги маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида жорий этилиши белгиланган эди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Ташқи реклама | Расмий канал (Дониёр Ахмедов)
#тақдимот_3_боб

👉Қонунбузилишлар

Ташқи рекламани тайёрлаш ва жойлаштиришда тадбиркорлар ва фуқаролар томонидан энг кўп содир этилаётган ТОП-7 хатоликлар рўйхати:

1️⃣ 🇺🇿 давлат тили ёзилмаганлиги ва имло хатолар;

2️⃣ ⛔️ тақиқланган жойларга жойлаштириш;

3️⃣ 📝 маҳаллий ҳокимлик рухсатисиз ва ҳужжатларсиз ўзбошимчалик билан турли жойларга ўрнатиш;

4️⃣ 🛠 эскирган, яроқсизлиги ва техник талабларга жавоб бермаслиги;

5️⃣ 🔞 ёзув ва тасвирларнинг миллий маънавиятимиз ва қадриятларимизга зидлиги;

6️⃣ 🚷 шахснинг номи ёки тасвиридан унинг розилигисиз фойдаланиш;

7️⃣ 🍸🚭 спиртли ичимликлар ёки тамаки маҳсулотларини реклама қилиш.

👆Агар Сизда юқоридаги ҳолатлар мавжуд бўлса, уларни қисқа муддатда бартараф этинг.

❗️Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 178-1-моддасида реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланган.

👉 Ташқи реклама | Расмий канал
👉 @tashqi_reklama_uzb
Давлат харидлари порталида аукцион савдолар самарадорлигини баҳоланди

📊 Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази давлат харидлари жараёнида аукцион савдоларининг самарадорлиги индексини ишлаб чиқди. Мазкур индекс давлат харидлари жараёнини ташкил этиш ва амалга ошириш самарадорлигини баҳолайди.

⚠️ Шуни таъкидлаш керакки, бундай Индекс Ўзбекистонда биринчи марта ишлаб чиқилмоқда.

▪️Аукцион савдоларининг самарадорлиги индексини ҳар бир лот кесимида қуйидаги мезонларга кўра баҳоланади:

▫️шартнома қиймати,
▫️товар гуруҳларининг вазн коэффициенти,
▫️бошланғич нархнинг пасайиши,
▫️иштирокчиларнинг сони,
▫️шартноманинг бажарилиш ҳолати,
▫️харидларнинг шубҳалилик даражаси.

📌 НАТИЖАЛАР

▪️Аризалар сони ва шартнома миқдори ўртасида тескари боғлиқлик мавжуд: қанча кўп ариза бўлса, нарх шунча паст бўлади, бу эса давлат ресурсларини тежашга олиб келади.

▪️Бюджет буюртмчилари эълон қилган аукцион савдоларига ўртача 5 та етказиб берувчи (корпоратив буюртмачиларда 4 та) иштирок этган ва 13 та нарх таклифи (корпоратив аукционларда 10 та) берилган.

📉 Қуйидаги товар гуруҳларида энг кескин нарх пасайиши кузатилди:

«Канцелярия буюмлари» — 38%,
«кийим, пойабзал ва кўрпа-тўшак анжомлари» — 38%,
«спорт анжомлари ва жиҳозлари» — 34%,
«овоз ёзиш техникаси ва жиҳозлари» — 32%,
«мусиқа асбоблари» — 32%.

📉 Нархлар тушиши нисбатан паст бўлган товар гуруҳлари:

«биологик фаол қўшимчалар» — 5%,
«стоматология учун протез ва ортопедик хомашё» — 7%,
«дастурий маҳсулот» — 9%.

📊 Индекс қийматлари умумлаштирилиб, 10 дан ортиқ аукцион савдолари эълон қилинган (1596 та бюджет ва 617 та корпоратив буюртмачилар, 236 та республика даражасидаги бюртмачилар) самарадорлик Рейтинги тузилди.

Республика даражасидаги буюртмачиларнинг 61% нинг самарадорлиги пастлиги аниқланган бўлса, вилоят ва туман/шаҳар даражасидаги буюрмачилар учун бу рақам мос равишда 52% ва 45% ни ташкил этди.

👨🏻‍💻 Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Review.uz веб-сайтида рейтинг иштирокчилари — давлат бюртмачиларининг тўлиқ рўйхати билан танишишни таклиф қилади.

〰️〰️〰️〰️
👉 Батафсил

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ташриф

Олмалиқ шаҳрига Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламолари ташриф буюрди

Айни дамда "Рамазони шариф" жомеъ масжидида жума намозини устоз Аброр Мухтор Алий домла маъруза қилмоқда.

@Olmaliq_shahri