Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
2.9K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
122 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
Чўкиш – бу нафас йўлларининг сув ва бошқа суюқликлар билан тўлиб қолиши оқибатида юзага келадиган ҳолатдир.

‼️Кунларнинг исиши билан фуқароларимиз айниқса ёшларимиз чўмилиш рухсат этилмаган ҳаёт учун хавфли бўлган сув ҳавзаларида чўмилишлари кўпайиб боради. Чўмилиш мавсуми энди бошланмоқда.

☝️Чўкиш билан боғлиқ бўлган фожиаларга асосан қуйидагилар сабаб бўлади:

👨‍👩‍👧‍👦 ота – оналар, катталар томонидан назорат бўшаштирилгани;
👩🏼‍🏫 маҳалла, мактаб, коллеж, академик лицей ва бошқа хизмат ҳодимларининг ёшлар орасида тушунтириш ишлари қониқарсиз олиб борилаётгани;

🏊‍♀️ болаларнинг суза олмасликлари;
🥂 спиртли ичимликларни истеъмол қилиб, чўмилиш;
❄️ об-ҳавонинг иссиқлиги ва сувнинг ҳарорати пастлиги баданда томирларнинг тортишишлари;
🚫 белгиланмаган жойларда чўмилиш;
🌊 сувнинг тез оқиши.

📍Шуни эслатиб ўтиш зарурки, фақат қутқарув хизмати бўлган жойлардагина чўмилишга рухсат этилади. Шунда бирор бир бахтсиз ҳодиса юз берса яъни, бирор бир одам чўкса, қутқарув хизмати тезда ёрдамга келади.

#Olmaliq_shahri