Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.05K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#Дайжест

❗️18 июнь: БУГУН ВИЛОЯТДА

*ДХА. "Келажак лидерлари" — Кадрлар захирасини шакллантиришнинг янги модули.

*Пискент. АОКА раҳбари ахборот соҳасида фаолият кўрсатаётган мутахассислар билан учрашди.

*Қуйи Чирчиқ. Аҳолига ер тарқатиш ишлари давом этмоқда.

*Паркент. Ҳоким фуқаро мурожаатларини тинглади.

*Юқори Чирчиқ. "Фуқаролар қабули" бўлиб ўтди

*Оққўоғон. Ҳоким "Тарих ва Ўлкашунослик" музейи мажмуасига ташриф буюрди.

*Тошкент тумани. Сектор раҳбарлари “Айри ота” маҳалласида ёшлар билан учрашди.

*Ўрта Чирчиқ. 33 миллион сўм кредитдан 180 миллион соф фойда.

*Оҳангарон тумани. Кореялик инвесторлар томонидан замонавий иссиқхоналар қурилади.

*Бўстонлиқ. Туман ҳокими "Обод қишлоқ" дастури доирасидаги ишлар билан танишди.

*Олмалиқ шаҳри. Фуқаро мурожаати назоратга олинди.

*Ангрен шаҳри. Туманда марказий ва ички йўллар таъмирланмоқда.

*Чирчиқ шаҳри. "Ёз-2021" мавсумининг соғломлаштириш майдончалари ўз фаолиятини бошлади.

*Қибрай. Тумандаги 5 та фермер хўжалиги ғалла режасини биринчилардан бўлиб бажарди.

*Бекобод тумани. Туман маданият бўлимига "Ҳоким совғаси" топширилди.

*Паркент. Прокурор тадбиркорлар билан учрашув ўтказди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Эълон

УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИНИНГ 4-СИНФИНИ ТАМОМЛАГАН ЎҚУВЧИЛАР
ОТА-ОНАЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

Ҳурматли ота-оналар! Олмалиқ шаҳар Халқ таълими бўлими тасарруфидаги математика фани чуқур ўргатиладиган 20-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби 2021-2022 ўқув йили учун 5-синфга математика фанидан ихтисослаштирилган синфга танлов асосида ўқувчиларни қабул қилишини эълон қилади.

Танловда иштирок этиш учун ҳужжатлар 2021 йил 10 июнидан 10 июлга қадар ОНЛАЙН шаклда my.maktab.uz сайти орқали қабул қилинади.

Танлов 2021 йил 12-30 июль кунлари Республика Давлат тест маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги ҳудудий органларининг вакиллари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълим вазирлигининг ҳудудий органлари томонидан ўтказилади.

Бундан ташқари 2021-2022-ўқув йили учун 9,10,11-синф ўқувчилари учун мактабимизнинг математика ҳамда инглиз тили фанлари чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган синфларнинг бўш ўринларига танлов эълон қилинади.

Аризалар онлайн ёки 20-ИДУМ олдида жойлашган БЎСМда қабул қилинади.
Фарзандларингизга юқори малакали, олий тоифали ўқитувчиларимиз таълим беради.
Ўқитувчиларимизнинг 2020-2021–ўқув йилида 18 нафар ўқувчилари фан олимпиадасининг вилоят босқичида иштирок этиб, 6 нафари вилоят босқичига ҳамда 2 нафари республика босқичига йўлланма олди.

Математика фанидан Халқаро олимпиаданинг шаҳар босқичида 9-синф ўқувчиларидан:
Дониёр Сайфиддинов - 1-ўрин
Суннатилла Исроилов - 2-ўрин
Рашид Мирсаидов - 3-ўринни эгаллади.

Академик лицей ҳамда умумий ўрта мактаблар ўртасида математика фанидан ўтказилган “Қўқон“ш олимпиадаси вилоят босқичида мактабнинг 9 нафар ўқувчиси қатнашди. 1,2- ўрин билан 3 нафари Республика босқичида қатнашишга муваффақ бўлди.

КИУФ университети томонидан ўтказилган математика фан олимпиадасида мактабимиз ўқувчиси Жасмина Анарбоева 9600 долларлик 3 йиллик грант соҳибаси бўлиб, муддатидан олдин талаба бўлди.

Шунингдек, дарсдан сўнг мактабимизда фан тўгараклари ҳамда математика, инглиз тили фанларидан қўшимча дарс машғулотлари бепул ташкил этилган.

Мурожаат учун: 99894-400-53-56, 99893-617-06-19, 99888-878-50-40.
Манзил: Олмалиқ шаҳар, Улуғбек кўчаси, 35-уй.
Транспортлар: 2 ва 18-линия маршрутлари қатнайди.

Ҳужжатларни телеграмда онлайн қабул қилиш манзили: @kichkina_shahzoda1
Телеграм канали: @Olmaliq20IDUM

БЎШ ЎРИНЛАР УЧУН ТАНЛОВ ЎТКАЗИЛАДИГАН САНА ВА ВАҚТИ @Olmaliq20IDUM ТEЛEГРАМ КАНАЛИДА ЭЪЛОН ҚИЛИНАДИ.

Мактаб маъмурияти.
#Эълон

Ихтисослашган синфларга қабул бошланди

‼️ УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИНИНГ 4- СИНФИНИ ТАМОМЛАГАН ЎҚУВЧИЛАР ОТА-ОНАЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

«ЭНГ ЯХШИ САРМОЯ ФАРЗАНДЛАР КАМОЛОТИ УЧУН ТИКИЛГАН САРМОЯДИР»

Ҳурматли ота-оналар!

Олмалиқ шаҳар Халқ таълими бўлими тасарруфидаги 19-умумтаълим мактаби 2021-2022 ўқув йилидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 мартдаги ПҚ-5032-сон қарорига асосан физика фани чуқурлаштириб ўқитиладиган синфлар ташкил этиладиган ҳамда Тошкент вилояти ҳокимининг 2020 йил 24 августдаги 371-сон Фармойишига асосан математика фани чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб сифтида ташкил этилишини маълум қилиб, 2021-2022 ўқув йили учун 5-синфга математика ва физика фанлари чуқурлаштириб ўқитиладиган синфларга умумтаълим мактаблари ўқувчиларини танлов асосида ЎҚИШГА ҚАБУЛ ҚИЛАДИ.

👉 Танловда иштирок этиш учун ҳужжатлар 2021 йилнинг 10 июнидан 10 июлига қадар онлайн шаклда my.maktab.uz сайти орқали қабул қилинади. Танлов 2021 йил 12-30 июль кунлари Республика Давлат тест маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳудудий органлари вакиллари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳудудий органлари томонидан ўтказилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 мартдаги ПҚ-5032-сон қарори асосида мактабимизга Тошкент ДТУ умумий физика, Тошкент ДТУ Олмалиқ филиали Электр техникаси ва электр механикаси кафедралари бириктирилган бўлиб,
мактабимизда ўқиши давомида фарзандларингизга Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиали профессор ўқитувчилари томонидан дарс машғулотлари олиб борилади.

Мактаб манзили: Олмалиқ шаҳар, Улуғбек кўчаси, 35-уй.
Транспорт: 2, 18, 22-маршрут (Дамас) таксилар, 18-автобус қатнайди.

☎️ 94 419-42-46; 93 608-64-18 99 680-19-87; 99 646-15-64 ; 99 619-05-25

МАКТАБ МАЪМУРИЯТИ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сабзининг нархи ошиб кетганлиги юзасидан Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг матбуот хизмати изоҳ берди

@Olmaliq_shahri
ВАКЦИНА – COVID-19 НИ ЕНГИШДА АСОСИЙ ОМИЛ

Коронавирус инфекцияси нафақат халқимиз, дунё мамлакатлари аҳолиси бошига ҳам ўта оғир кунларни солди. Президентимиз, Республика Ҳукумати аҳоли соғлиги ва ҳаётини сақлаб қолиш, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш учун барча чора-тадбирларни амалга ошириб келмоқда.
Тезкор усулда барча қулайликларга эга қўшимча махсус тиббиёт масканлари барпо этилди. Чет мамлакатлардан зарур дори-дармон, техника, ҳимоя воситалари келтирилди. Тажрибали мутахассислар жалб қилинди.
Ўта оғир, аянчли кунлар ортда қолди. Аҳиллик, ҳамжиҳатлик, қатъий интизом асосида амалга оширилган режали тадбирлар ўз самарасини берди.

Коронавирус инфекциясининг ўчоғи секин-аста сўна бошлади. Аммо бу дегани ундан батамом халос бўлдик дегани эмас. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан берилаётган маълумотлар ҳам бу борада қатор мамлакатларда ҳолат ўта аянчли эканлигини кўрсатиб турибди. Қолаверса, мамлакатимиз бўйича кунига 300- 500 нафар атрофида одамларнинг коронавирус инфекциясига чалинаётганлиги бизни янада огоҳ, ҳушёр, сергак, интизомли бўлишга ундамоғи зарур ва шарт.

Хабарингиз бор, дунё миқёсидаги олимларнинг, шу жумладан, ўзбек мутахассисларининг тезкор ва самарали изланишлари натижасида коронавирус инфекциясига қарши қатор вакциналар яратилди. Синовдан ўтганлари, ЖССТ томонидан амалиётга тавсия этилди. Тезкор жараёнда мамлакатимиз, шу жумладан, Олмалиқ шаҳрида ҳам Республика Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати тақсимотига асосан AstraZeneca, ZF-UZ-VAC2001 ҳамда “Спутник V” вакциналари келтирилди.

Ҳозирги кунга келиб хавф гуруҳига мансуб бўлган аҳоли қатлами тегишли кўрсатма асосидаги эмлашни самарали ўтказди. Барча босқичларда эмлаш олган аҳоли қатламида уч кунлик патронаж кузатувлари йўлга қўйилди. Ўрганишлар шуни кўрсатмоқдаки, эмланган аҳоли орасидан шаҳар даволаш-профилактика муассасаларига эмлашдан сўнг ножўя ҳолатлар кузатилганлиги ҳақида мурожаатлар келиб тушмаган.

Юқоридаги факт ва рақамлардан ҳам кўриниб турибдики, мамлакатимиз, шу жумладан, шахримизда ҳам коронавирус инфекцияси тарқалиши ва ундан батамом халос бўлиш мақсадида кенг қамровли саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда. Бироқ жамоат жойлари, бозор, савдо шохобчалари каби айрим ташкилот, муассасалардаги ўзибўларчилик ҳолатлари, карантин қоидаларини қўпол равишда бузилаётганлиги соҳа мутахассисларини ҳамон ташвишга солмоқда.

“Бирники мингга, мингники туманга” деган нақл бежизга айтилмаган. Юртимизда нишонланаётган байрам тадбирлари, тўй ва маросимларда ҳам ниқоб тақиш, қўлларимизни ҳимояловчи воситалар билан зарарсизтириш, оралиқ масофани сақлаш каби қоидаларга қатъий риоя этсак, энг аввало ўзимиз, оила аъзоларимизни коронавирус инфекцияси юқишидан асраган бўламиз.

Коронавирус инфекциясига қарши эмлаш жараёнларида фаол иштирок этинг! Эмлаш вакциналарини қабул қилиш учун ҳудудингизда жойлашган белгиланган эмлаш пунктларига мурожаат этинг! Зеро, ўзингиз ва оилангиз аъзоларини соғлиғини сақлаш ўз қўлингизда.

Ф.Фозилматова,
шаҳар бош эпидемиологи.
#билдириш

Амир Темур кўчаси вақтинча ёпилади

⚡️Бугун "Металлург" маданият саройи ҳудудида соат 17:00да Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ички ишлар органи ходимларини бошланғич тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази курсантларининг қасамёд қабул қилиш маросими ўтказилади.

📌Шу муносабат билан жамоат тартибини сақлаш ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида бугун соат 17:00дан 20:00гача А.Темур шоҳ кўчасининг "Рамазонов" чорраҳасидан "Олимпия" чорраҳасигача ҳамда шу йўлларга туташ бўлган ички йўлларда транспорт қатнови вақтинча тўхтатилади.

@Olmaliq_shahri
#обод_маҳалла

⚡️ Айни дамда шаҳримизнинг "Зарбулоқ" ва "Олмалиқсой" маҳаллаларида "Обод маҳалла" дастури доирасида қурилиш, таъмирлаш ишлари жадал тусда олиб борилмоқда.

📌 Батафсил шаҳар ҳокими Қобил Хамдамовнинг фейсбукдаги саҳифасида:

https://www.facebook.com/100067538062442/videos/124339409827327/

@Olmaliq_shahri
Фуқаролар йиғини тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди

📍https://uza.uz/posts/277704

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
#Õzbekiston_yoshlari_birlashaylik!
📌Yoshlar oyligi rejasi

21-iyun "Teatr shou" namoyishi "Bolajon" bog'ida 10:00 madaniyat bo'limining teatr jamoasi

22-iyun "Zakovat" shahar hokimi sovrini "Tojmahal" to'yxonasida 9:00

24-iyun "Hokim va bitiruvchi yoshlar" uchrashuvi "Metallurg"madaniyat saroyida 10:00
"Ish o'rinlari yarmarkasi" "Metallurg" madaniyat saroyi hovlisida 11:00

24-iyun "Quvnoqlar va zukkolar" "Oltin olma" xiyobonida 18:00

25-iyun "Mo'yqalam sehri" ko'rik-tanlovi "Bolajon" bog'ida 9:00

25-iyun "Quvnoqlar va zukkolar" "Oltin olma" xiyobonida 18:00

26-iyun "Ekomarafon" Olmaliq shahar hokimligi binosi yonida 8:00

26-iyun "Jonli ijro tanlovi" "Oltin olma" xiyoboni 18:00

🔰 G'oliblar shahar hokimi tomonidan 30-iyun "Yoshlar kuni" arafasida taqdirlanadi.

👉Tanlovlarda ishtirok etish uchun murojaat qiling:
O'zbekiston yoshlar ittifoqi Olmaliq shahar Kengashi telegram sahifasi:
📧+99893 588 23 25
#фоторепортаж

Курсантлар қасамёд қабул қилишди

⚡️Бугун "Металлург" маданият саройи ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ички ишлар органи ходимларини бошланғич тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази курсантларининг қасамёд қабул қилиш маросими ўтказилди.

@Olmaliq_shahri