Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.04K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
118 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#сайёр_кўрик

Зарбулоқликлар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди

❇️ Бугун "Обод маҳалла" дастурига тушган "Зарбулоқ" МФЙда Оилавий поликлиника умумий амалиёт шифокорлари ва ҳамширалари ҳамда шаҳар КТМП тор мутахассислари иштирокида тиббий кўрик ўтказилди.

Хусусан, лор, окулист , стоматолог, гинеколог, хирург, лаборатория, ЭКГ текширувлари асосида "Зарбулоқ" маҳалласида яшовчи 52 нафар фуқаро саломатлиги ўрганилди.

Шулардан диспансер назоратида турувчилар - 30 нафар, туғиш ёшидаги аёллар - 20 нафар, ногиронлар - 2 нафар. Тиббий кўрик натижасида аҳоли орасида эндикринологга диффуз бўқоқ 2-даражаси билан 1 нафар, травматологга 2 нафар ва кардиологга 4 нафар бемор консультацияга юборилди.

Диагностик текширувлардан 18 та ЭКГ текшируви ва 25 та лаборатор текширувлар ўтказилди. Маҳалла аҳли учун ўтказилган ушбу тиббий кўрикларнинг барчаси бепул ташкил қилиниб, фуқаролар ўз касалликлари бўйича тегишли мутахассислардан тиббий маслаҳатлар олишди.

@Olmaliq_shahri
#ёшлар_дастури

Ёшларнинг бандлиги таъминланмоқда

⚡️“Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича шаҳримизда масъул раҳбарлар томонидан шаҳар ҳокимлиги, сектор раҳбарлари ва шаҳар Ёшлар ишлари агентлиги томонидан учрашувлар олиб борилмоқда. Ёшларнинг ҳаётда ўз йўлларини тўғри танлай олишлари учун кўмак бериш мақсадида ўтказилаётган бу учрашувларда ҳар бир ёшга бепул экин экишлари учун 0.5 гектар ер майдони ажратиляпти.

📌Шунингдек, ёшларнинг қизиқишлари ва касб йўналишлари бўйича турли хилдаги асбоб-ускуналар, бепул турли йўналишдаги касб-ҳунарларга ўқитиш бўйича йўлланмалар берилмоқда. Кечаги учрашувда ҳам 31 нафар ёш қатнашиб, улардан 8 нафари “Б,С” тоифаси бўйича ҳайдовчилик гувоҳномасига, 9 нафари экин экиш учун 0.5 га ер майдонига, 5 нафари қайта касбга ўқитиш ҳамда 9 нафари билан ўзини-ўзи банд қилиш мақсадида асбоб-ускуналар олиши учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.

@Olmaliq_shahri
Паррандачиликни ривожлантириш ва тармоқ озуқа базасини мустаҳкамлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

📍https://uza.uz/posts/276529

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
1-СИНФГА ОНЛAЙН-ҚAБУЛ ТИЗИМИ ИШГА ТУШИРИЛДИ!

Ҳурматли ота-оналар!
2021-2022 ўқув йили учун умумтаълим мактабларига 1-синфга онлайн қабул учун рўйхатдан ўтиш ва ариза топшириш жараёни бошланганлигини маълум қиламиз.

Қабул учун аризаларни my.maktab.uz электрон платформаси орқали топширишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, хизмат Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказидаги умумтаълим мактаблари учун мавжуд.

Бириктирилган микроҳудуддан ташқари танланган иккинчи ва учинчи мактабларда, мактаб сиғимидан келиб чиқиб, бўш ўрин мавжуд бўлган тақдирда қўшимча ўқувчилар ўрни (квота) ажратилади.

Қабул жараёнлари бўйича қўшимча маълумотларни @mymaktab_uz телеграмм канали ёки ☎️71 203-07-04 телефон рақами орқали олиш мумкин.

🌐 mymaktab_uz
#эълон

⚡️"Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!" шиори остида ўтказилаётган ёшлар ойлиги доирасида Олмалиқ шаҳар ҳокими соврини учун «Заковат» интеллектуал ўйини ташкиллаштирилмоқда.

❗️Танловда иштирок этиш учун:

• ўз жамоангизни йиғинг.( жамоа 6 кишидан иборат бўлиши керак)
• ўзингиз фаолият олиб бораётган корхона ва ташкилотлар ёки ўқув муассасаларидаги Ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилотига ёки Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Олмалиқ шаҳар Кенгашининг 93-588-23-25 телефон рақами орқали рўйхатдан ўтинг.


‼️ Шошилинг, "Заковат" интеллектуал турнирида иштирок этувчи жамоалар сони чекланган!

Жорий йил, 22 июнь куни, соат 9:00 да Олмалиқ шаҳар "Тожмаҳал" тантаналар мажмуасида сизни кутамиз.

#иштирок_эт #ғолиб_бўл #ҳоким_совринига_эга_бўл

@Olmaliq_shahri
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Мактабнинг 9–11-синф ўқувчиларини касб-ҳунарга ўқитиш тартиби жорий қилинади

“Ишчи касблар бўйича кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5140-сон, 08.06.2021 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга мувофиқ, қуйидагилар ташкил этилади:

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимида қўшимча равишда 28 та касб-ҳунарга ўқитиш марказлари;

864 та фуқаролар йиғинларида тикувчилик, ошпазлик-қандолатчилик, эркаклар ва аёллар сартарошлиги, компьютер саводхонлиги, бухгалтерия ва тадбиркорлик асослари бўйича маҳалла аҳолисини касб-ҳунарга ўқитиш масканлари;

вазирлик ва идоралар тасарруфида бўлган 18 та профессионал таълим муассасаларида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг қисқа муддатли касб-ҳунарга, хорижий тилларга ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш курслари.

➡️ Қарорга кўра, “Ишга марҳамат” мономарказлари, касб-ҳунарга ўқитиш марказлари ҳамда масканларнинг ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълими усталари мақоми бўйича профессионал таълим муассасаларининг ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълими усталарига тенглаштирилади.

🎓 Умумий ўрта таълим муассасаларининг 9–11-синф ўқувчиларини асосий таълим жараёнларидан бўш бўлган вақтларида касб-ҳунарга ўқитиш тартиби жорий қилинади.

🔘 Қарор билан:

● бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг касб-ҳунарга ўқитиш ва касбий малакани ривожлантириш бўйича ўринбосари лавозими жорий қилинди;

● Касб-ҳунарга ўқитишни ташкил этиш ва касбий малакани ривожлантириш департаменти тузилди.

🏢 Шунингдек, “TUMO” креатив технологиялар марказининг Тошкент шаҳридаги филиали ташкил этилди.

2022 йил 1 мартгача Филиалда ёшларни веб-ишланмалар, графика дизайни, 3D-моделлаштириш, рақамли дастурлаш, робототехника, рақамли медиа, видеоўйинлар яратиш йўналишлари бўйича ўқитиш йўлга қўйилади.

☑️ Бундан ташқари, балиқчилик, қуёнчилик, паррандачилик, асаларичилик, мева-сабзавотчилик, узумчилик, тикувчилик, ҳунармандчилик соҳаларида кооперативлар ташкил этилади.

🗓 2022 йил 1 январга қадар
ҳар бир туман (шаҳар) секторида камида биттадан кооперативлар ташкил этилади.

💰 Кооперативларга аъзо бўлган ҳар бир иш билан банд бўлмаган фуқаро учун БҲМнинг 15 бараваригача субсидия ажратилади.

@Olmaliq_shahri
#Билдириш

📆Олий суд раиси раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ Тошкент вилоятида оммавий қабул ўтказади.

👉Қуйида қабуллар жадвали билан танишинг.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Мавсумга тайёргарлик

⚡️Олмалиқ шаҳар "Иссиқлик манбаи" корхонаси ходимлари томонидан куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари айни паллада.

📌Бугун ҳам тайёргарлик доирасида 2-сектор ҳудудидаги "Тотувлик" кўчасидаги иссиқлик тизими қувурлари таъмирланди. Шунингдек, "Бўстон" маҳалласини иссиқлик энергияси билан таъминловчи қозонхонанинг фильтри янгисига алмаштирилди.

@Olmaliq_shahri
#Дайжест

❗️16 июнь: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Оҳангарон шаҳри.
"Обод маҳалла" дастури бўйича туманда қандай ишлар амалга оширилмоқда?

*Қибрай. Туманда ғалладан бўшаган 1 минг 300 гектар майдон ишсиз аҳолига фойдаланиш учун берилади. Маҳалла фуқароларининг саломатлиги тиббий текширувдан ўтказилди

*Чиноз. Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан тадбир бўлиб ўтди. Замин билан тиллашиб

*Янгийўл тумани. Мактаб ўқувчилари учун оромгоҳлар ташкил этилмоқда

*Пискент. Тумандаги "Ғайрат" маҳалласида "Обод қишлоқ" дастури бўйича амалга оширилаётган ишлар айни қизғин паллада.

*Тошкент тумани. Чувалачидаги ўзгаришлар

*Олмалиқ шаҳри. Ёшларнинг бандлиги таъминланмоқда

*Ўрта Чирчиқ. Ғалладан бўшаган ерларга такрорий экин экиш мақсадида аҳолига ер майдонлари ажратилмоқда

*Чирчиқ шаҳри. "Семурғ" МФЙ ҳудудида ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда

*Ангрен шаҳри. "Тараққиёт" МФЙда бунёдкорлик ишлари бошланди

*Зангиота. Қонун ҳамма учун баробар. Зангиота туманида ноқонуний қурилмалар бузиб ташланади.

*Оққўрғон. Оммавий қабул ўтказилди

*Бекобод тумани. Туманда ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида қатор ишлар амалга оширилмоқда

*Юқори Чирчиқ. "Ёш-китобхон оила" кўрик танлови бўлиб ўтди

*Қуйи Чирчиқ. Туманда ташкил этилган иссиқхона фаолияти билан танишамиз

*Янгийўл шаҳри. Ғалладан бўшаган ерларни ишсиз аҳолига ажратиш ишлари давом этмоқда

*Бекобод шаҳри. Сайёр қабул бўлиб ўтди

*Нурафшон. Ижтимоий тармоқда Нурафшон шаҳридаги 9-умумий ўрта таълим мактаби бўйича жойланган изоҳ юзасидан расмий муносабат

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

📍
https://uza.uz/posts/276897

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
#оммавий_қабул

Оҳангарон шаҳар маданият ва истироҳат боғида Суд-ҳуқуқ масалалари бўйича оммавий сайёр қабул бўлиб ўтмоқда.


📌Қабулда Олмалиқ, Ангрен, Оҳангарон шаҳарлари ҳамда Оҳангарон тумани аҳолисининг мурожаатлари тегишли мутасаддилар томонидан ўрганилиб, ҳал этилмоқда.

@Olmaliq_shahri