Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.04K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#дезинфекция
#Covid19

⚡️ Бугун Олмалиқ шаҳридаги асосий ва ички йўллар ҳамда Юқумли касалликлар шифохонасида шаҳар ФВБ томонидан дезинфекция тадбирлари олиб борилди.

@Olmaliq_shahri
#Covid19
#call_марказ

⚡️ Олмалиқ шаҳар аҳолисига тиббий тавсиялар бериб бориш мақсадида ташкил этилган “1276” қисқа рақамли сall-марказнинг 2020 йил 7 август соат 8.00дан 8 август соат 8.00гача ҳолати бўйича АХБОРОТ

🗣 Марказ фаолияти бошлангандан буён жами мурожаатлар сони – 1380 та;

🕛 Бир кунлик мурожаат – 67 та;
🛌Ҳарорат ошиши бўйича бир кунлик мурожаат – 29 та;
♦️Ҳарорат ошиши бўйича жами мурожаат – 635 та;
💊Дори-дармон бўйича - 2 та;
🛍Озиқ-овқат бўйича - 3 та;
📩 Мобил гуруҳлар фаолиятига доир мурожаатлар сони бир кунда – 27 та;
📜Жами - 317 та;

📝Бошқа масалалардаги жами мурожаатлар — 423 та.

♻️ Марказда 10 нафар малакали шифокор 24/7 режимда фуқаролар мурожаатига жавоб бериб келмоқда.

📌 Бундан ташқари марказга 70-612-01-73 рақамига ҳам қўнғироқ қилиб, мурожаат қилиш мумкин.

@Olmaliq_shahri
#COVID19

⚡️ Одатдагидек, бугун ҳам Олмалиқ шаҳар Тиббиёт бирлашмасидаги COVID19 бўйича ташкил қилинган тезкор штабда Олмалиқ шаҳар ҳокими Усмон Раҳимов раислигида муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.

📌 Йиғилишда штаб аъзолари - шаҳар ҳокими ўринбосари Соҳиб Ахмедов, шаҳар СЭОМ бош врачи Фарруҳ Мусаев, Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Рустам Унаровлар иштирокида колл марказга тушаётган мурожаатлар ҳамда шифохонага келаётган беморларнинг ҳолатлари таҳлил қилинди.

Айни вазиятдан келиб чиқиб, штаб аъзолари томонидан тегишли чора-тадбирлар олиб борилиши каби вазифалар белгилаб олинди.

@Olmaliq_shahri
#COVID19

⚡️ Бугун Олмалиқ шаҳар Тиббиёт бирлашмасидаги COVID19 бўйича ташкил қилинган тезкор штабда Олмалиқ шаҳар ҳокими Усмон Раҳимов раислигида муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.

📌 Йиғилишда штаб аъзолари - шаҳар ҳокими ўринбосари Соҳиб Ахмедов, шаҳар СЭОМ бош врачи Фарруҳ Мусаев, ДСЭНБ бош врачи Асқархон Қодиров, Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Рустам Унаров ҳамда шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ўринбосари иштирокида шаҳардаги эпидемиологик ҳолат бўйича олиб борилаётган ишлар таҳлил қилинди.

Йиғилиш давомида инфекция асосан аҳоли орасида аниқланаётганлиги сабабли, тарғибот ишларида эътиборни кўпроқ маҳаллаларга қаратиш лозимлиги таъкидланди.
Билдирилган фикр-мулоҳазалардан сўнг штаб аъзолари тегишли чора-тадбирлар юзасидан бир қатор вазифаларни белгилаб олишди.

@Olmaliq_shahri
#COVID19
#Тиббиёт_бирлашмасида

Жорий йилнинг 8 сентябрида Соғликни сақлаш вазирлигининг 234 - сонли ва
Тошкент вилояти Соғликни сақлаш бошқармасининг 251 - сонли буйруғи асосида COVID - 19 билан касалланган Олмалиқ шаҳар аҳолиси ҳамда шу касалликка гумон қилинган, енгил формадаги, уй шароитида даволанаётган, шифокор назоратида бўлган фуқаролар учун юқорида қайд этилган буйруқларга асосан, шаҳар Тиббиёт бирлашмаси томонидан COVID - 19 билан касаллангандан сўнг уй шароитида реабилитация қилиш ва респиратор ёрдам кўрсатиш мақсадида беморларга вақтинчалик фойдаланишга кислород концентратори ва пульсоксиметрлардан фойдаланишга рухсат берилди.

Ҳар бир хонадонга физиотерапия ҳамшираси, ҳудудий шифокор ва ҳамшира бириктирилиб, назорат олиб борилади.

@Olmaliq_shahri
#COVID19

Аҳолига “хавотирланишга ўрин йўқ” дея, олмаймиз, — Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Тўрақул Арзиқулов

▶️
Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#COVID19

Олмалиқ шаҳар Тиббиёт бирлашмаси томонидан бугундан бошлаб, коронавирусга қарши оммавий эмлаш тадбирларининг 1-босқичи бошланди.

@Olmaliq_shahri
#COVID19

Олмалиқ шаҳар Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимининг баёноти

⚡️Олмалиқ шаҳрида “COVID-19” пандемиясининг кенг тарқалишининг олдини олиш мақсадида шаҳар Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими томонидан 2021 йил 20 апрель кунига қадар 6513 нафар фуқаро короновирус инфекциясига ПЦР усулида текширилди. Улардан 44 нафарида коронавирус инфекцияси аниқланиб, керакли чора-тадбирлар олиб борилди.

📌 Жумладан, шаҳар аҳолиси ўртасида охирги марта 20 апрель, яъни, бугун ҳам коронавирус касаллиги рўйхатга олинган. Айни вақтда шаҳримизда 18 нафар бемор даволанишда бўлиб, улардан 3 нафари Зангиота 2-сонли юқумли касалликлар шифохонасида (аҳволи ўрта), 15 нафари уй шароитида даволанмоқда (енгил турда). Беморлар билан мулоқотда бўлган оила аъзолари бугунги кунда тиббий кузатувга олинган.

🦠 17-мактаб ўқитувчилари орасида 2 та ҳолатда, 18-мактабда 1 та ҳолатда коронавирус инфекцияси аниқланиб, мактабда касалликнинг тарқалиши олдини олиш мақсадида профилактик ва дезинфекция тадбирлари амалга оширилиб, ўқув жараёнлари “онлайн” шаклга ўтказилди. Шунингдек, 34-МТТ 9-катта гуруҳ тарбияланувчисида ҳам коронавирус аниқланиб, ушбу боғчада зарурий тадбирлар амалга оширилди ва гуруҳ тарбияланувчилари уй карантинига олинди.

💉2021 йил 1 апрель кунидан бошлаб шаҳримизнинг Улуғбек кўчаси, 51-уйда жойлашган Оилавий поликлиникасида биринчи навбатда 65-74 ёш, 75-84 ёш ва 85 ёшдан катта аҳоли ҳамда тиббиёт ходимларини коронавирус инфекциясига қарши эмлаш ишлари бошланган бўлиб, 16 апрель ҳолатига жами 1081 нафар фуқаро “COVID-19” инфекциясига қарши эмланган. Шундан 480 нафар фуқаро “ASTRA ZENEСA” , 601 нафар фуқаро “ZF-UZ-VAС2001” вакцинаси билан эмланди. Эмлаш ишлари давом эттирилмоқда.

Web-site | Telegram | Facebook| YouTube | Instagram
#COVID19

⚡️Коронавирус инфекциясининг тарқалишининг олдини олиш мақсадида шаҳримизда ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан назорат тадбирлари ўтказилмоқда.

@Olmaliq_shahri