Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.04K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
117 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
Уруш ва фронт орти қатнашчилари - эъзозда

⚡️Олмалиқ шаҳрида бугунги кунда жами 5 нафар иккинчи жаҳон уруши ва фронт орти қатнашчиси истиқомат қилиб келмоқда. Бу ёши улуғ, кекса фахрийларимиз моддий ва маънавий жиҳатдан ҳукуматимизнинг доимий эътиборида.

📌Хусусан, бугун шаҳар Тиббиёт бирлашмаси мутахассис шифокорлари томонидан фахрийлар учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкиллаштирилиб, лаборатор текширувлардан ўтказилди.

@Olmaliq_shahri
#ёшлар_дастури

“Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни тинч қўймаймиз, токи уларнинг муаммолари ҳал бўлмагунича

🔺Тадбиркорликка жалб этиш, ўзини-ўзи банд қилиш ва уларни доимий иш билан таъминлаш мақсадида шаҳар Ёшлар ишлари агентлиги “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни уйма- уй юриб, муаммоларини ўрганмоқда.

🔺Маълумот ўрнида айтиш жоизки, бугунги кунга қадар 1813 нафар "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларнинг 624 нафари иш билан таъминлангани, тадбиркорлик фаолиятини бошлагани ва ўзини ўзи банд қилгани боис рўйхатдан чиқарилган.

@Olmaliq_shahri
#Xushxabar

Olmaliq deputati Ziyoxodjayev Respublika hududiy bosqichda g'olib bo'ldi

Xalq deputatlari Olmaliq shahar Kengashi deputati Shuhrat Ziyoxodjayev "Parlament o'yinlari" sport musobaqalarining Respublika hududiy bosqichida stol tennisi bo'yicha 1-o'rinni egallab, Toshkent shahri deputatlarini ortda qoldirdi.

Olmaliq deputatlari har sohada faollikni ko'rsatmoqda. Ziyoxodjayevga keyingi bosqichda ham omad tilab Parlament kubogini Olmaliqqa olib keladi, deb ishonamiz!

@olmaliq_deputatlari
#расмий_муносабат

Йўл тўсилганлиги ҳолати бўйича бирламчи ахборот

⚡️Бугун Олмалиқ кон-металлургия комбинати рўпарасидаги йўлда бир гуруҳ хотин-қизлар комбинатга ишга жойлашиш мақсадида йўлни тўсиб олиб, норозиликларини намоён қилишган.

📌Ҳолат шу заҳотиёқ масъуллар томонидан назоратга олиниб, Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги, ОКМК АЖ, шаҳар прокуратураси, шаҳар ИИБ масъуллари иштирокида ушбу хотин-қизлар билан ҳуқуқий тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

❗️Ҳозирда ҳолат тафсилотлари юзасидан янада тўлиқ маълумот тайёрланмоқда ва бу ҳақда ахборот берилади.

@Olmaliq_shahri
#расмий_баёнот

Расмий муносабат
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ, ҳар йили ҳудудларда маҳаллий ҳокимликлар томонидан Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази шакллантирган руйхат асосида квоталанган иш ўринлари тақсимоти белгиланади.
Жумладан, Олмалиқ шаҳрида ҳам барча корхона-ташкилотлар кесимида квоталанган иш ўринлари сони белгилаб берилади. Меҳнат бозорида муносиб иш топишга қийналаётган, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар маҳаллий ҳокимликлар томонидан Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари ижрочилигида тегишли комиссия аъзолари иштирокида, юқорида қайд этилган Низом талабларига мувофиқ, квота билан таъминланадилар.
Хусусан, "Олмалиқ кон металлургия комбинати томонидан ҳам ҳар йили квота асосида юзлаб шундай шахслар ишга қабул қилиниб келинмоқда.
2020 йилда 2297 нафар фуқаролар комбинат корхоналарига ишга қабул қилинди, шулардан 627 нафари ёшлар, 131 нафари ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар.
Жорий йилнинг 26 апрелигача 362 нафар фуқаролар ишга қабул қилинди. Шулардан 219 нафар ёшлар бўлиб, улардан 42 нафари “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқаролардир ,57 нафари эса ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслардир.
Шунингдек, Комбинат томонидан ишсиз ёшлар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган фуқароларни қўллаб-қувватлаш мақсадида комбинатга тегишли бўлган 250 гектар ер майдони ажратилди. Ушбу ер майдонларига комбинат маблағлари ҳисобига талаб юқори бўлган экинлар экилиб, 287 нафар “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқаролар иш билан банд этилди. Шунингдек, комбинатга тегишли нотурар объектларни ижарага бериш эвазига 50 нафар фуқаролар иш билан таъминланди.
Жорий йил бошидан жами 699 нафар фуқаролар ишга жойлаштирилди.
Бугун ижтимоий тармоқларда фотосуратлари тарқалган, Олмалиқнинг марказий кўчасида тўпланган аёллар жорий йилнинг 1 апрель куни Олмалиқ шаҳар бандликка кўмаклашиш маркази томонидан квота олишган. Айни пайтда бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги вакиллари иштирокида вазият батафсил ўрганилмоқда.
ОКМК Ахборот хизмати
Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов ва шаҳар прокурори Музаффар Маматов ОКМК бошқармаси ёнидаги Мусиқа мактаби биносида йўлни тўсган хотин-қизларнинг масалаларини бирма-бир тинглади.

Унда аёлларга бандликни таъминлаш, ажратилган квота бўйича ишга жойлашиш тартиблари ҳамда оммавий тартибсизлик ва ноқонуний митинг ташкил этишнинг ҳуқуқий оқибатлари ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилди.

@Olmaliq_shahri
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Йўлни тўсиб, жамоат тартибини бузган хотин-қизлар билан олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида хатосини тушунган аёл жамоатдан узр сўради.

@Olmaliq_shahri