Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.03K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#бандлик
#фотолавҳа

Сектор раҳбарлари "Аёллар ва ёшлар дафтари"даги фуқаролар билан экскурсияда

@Olmaliq_shahri
#мавсумга_тайёргарлик

⚡️Олмалиқ шаҳар Электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан 6 кВли ерости кабел тармоғи таъмирланмоқда.

@Olmaliq_shahri
#мавсумга_тайёргарлик
#БСК

⚡️ "Сиҳат-саломатлик" бошқарув сервис компанияси томонидан Улуғбек кўчаси, 80-уйнинг том қисмида жорий таъмир ишлари бошланди. Айни вақтда том фальгоизол қопламаси билан ёпилмоқда.

@Olmaliq_shahri
Тайинлов

⚡️Отақўзиев Шухратжон Нурмухаммадович 2021 йил 9 апрелдан Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги Девонхона мудири лавозимига тайинланди.
Ш.Отақўзиев 1980 йил Фарғона вилояти, Бувайда туманида туғилган. 2001 йил Тошкент Олий умумқўшин қўмондонлик билим юртини, 2010 йил O’R QK Академиясини ҳамда 2015 йил O’R QK Академияси қошидаги оператив-стратегик ўқув курсини тамомлаган. Мутахассислиги: тактик қўмондонлик ҳарбий разведкаси. Ҳарбий унвони: полковник.

📌Айни лавозимга тайинлангунга қадар Миллий гвардия 98228-сонли ҳарбий қисм командири лавозимида фаолият юритган.

Web-site | Telegram | Facebook| YouTube | Instagram
#COVID19

Олмалиқ шаҳар Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимининг баёноти

⚡️Олмалиқ шаҳрида “COVID-19” пандемиясининг кенг тарқалишининг олдини олиш мақсадида шаҳар Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими томонидан 2021 йил 20 апрель кунига қадар 6513 нафар фуқаро короновирус инфекциясига ПЦР усулида текширилди. Улардан 44 нафарида коронавирус инфекцияси аниқланиб, керакли чора-тадбирлар олиб борилди.

📌 Жумладан, шаҳар аҳолиси ўртасида охирги марта 20 апрель, яъни, бугун ҳам коронавирус касаллиги рўйхатга олинган. Айни вақтда шаҳримизда 18 нафар бемор даволанишда бўлиб, улардан 3 нафари Зангиота 2-сонли юқумли касалликлар шифохонасида (аҳволи ўрта), 15 нафари уй шароитида даволанмоқда (енгил турда). Беморлар билан мулоқотда бўлган оила аъзолари бугунги кунда тиббий кузатувга олинган.

🦠 17-мактаб ўқитувчилари орасида 2 та ҳолатда, 18-мактабда 1 та ҳолатда коронавирус инфекцияси аниқланиб, мактабда касалликнинг тарқалиши олдини олиш мақсадида профилактик ва дезинфекция тадбирлари амалга оширилиб, ўқув жараёнлари “онлайн” шаклга ўтказилди. Шунингдек, 34-МТТ 9-катта гуруҳ тарбияланувчисида ҳам коронавирус аниқланиб, ушбу боғчада зарурий тадбирлар амалга оширилди ва гуруҳ тарбияланувчилари уй карантинига олинди.

💉2021 йил 1 апрель кунидан бошлаб шаҳримизнинг Улуғбек кўчаси, 51-уйда жойлашган Оилавий поликлиникасида биринчи навбатда 65-74 ёш, 75-84 ёш ва 85 ёшдан катта аҳоли ҳамда тиббиёт ходимларини коронавирус инфекциясига қарши эмлаш ишлари бошланган бўлиб, 16 апрель ҳолатига жами 1081 нафар фуқаро “COVID-19” инфекциясига қарши эмланган. Шундан 480 нафар фуқаро “ASTRA ZENEСA” , 601 нафар фуқаро “ZF-UZ-VAС2001” вакцинаси билан эмланди. Эмлаш ишлари давом эттирилмоқда.

Web-site | Telegram | Facebook| YouTube | Instagram
#Дайжест

❗️БУГУН ВИЛОЯТДА

*Олмалиқ шаҳри.
🔹22 та мини-футбол майдончаси ишсиз ёшларга бириктирилади.🔹18 нафар аёл ойлик маоши 2 млн. сўмлик иш билан таъминланди.

*Қибрай тумани. 🔹"Бойжигит" маҳалла биноси фойдаланишга топширилди.🔸Ака-укалар вилоят ўқувчи ёшлари ичида тенгсиз бўлди.

*Янгийўл тумани. 126 нафар ёшлар бепул ўқитилмоқда.

*Паркент тумани. 🔹Маданият ва санъат соҳаси ходимлари эътироф этилди. 🔸 “Тошкент-Паркент” катта магистрал йўлидаги ҳолат ўрганилди.

*Оққўрғон тумани. Аёллар бандлиги таъминланмоқда.

*Нурафшон шаҳри. 🔹Миллий гвардияга чақирилган янги курсантлар қасамёд қабул қилишди.🔸31 нафар ёш ўз тадбиркорлигини бошлаши учун сертификатлар топширилди.

*Янгийўл шаҳри. 🔹Ҳоким Дадажонов Хуршидга ноутбук совға қилди. 🔸"Раҳбар ва ёшлар" учрашуви бўлиб ўтди.

*Тошкент тумани. 🔹Зарарсизлантириш чоралари кўрилмоқда. 🔸 “Ойдин ҳаёт” маҳалласида маҳаллабай ишлаш тизими бўйича нималар қилинмоқда.

*Оҳангарон тумани. ДСИда қабуллар зали фаолият бошлади.

*Бекобод тумани. Боли ҳам, заҳри ҳам кони фойда.

*Юқори Чирчиқ тумани. Узоқ йиллар давомида кутилган орзулар амалга оширилмоқда.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Murojaat_ijrosi
#xududlarda

40 yillik masalani yoshlar hal qilmoqchi

Olmaliq shahrining Temur Malik mahallasiga qarashli Nurafshon ko'chasi axolisi 1984-yildan buyon ko'chaga alohida suv quvuri tortish kerakligi haqida turli idoralarga murojaat qilgan.

👉Bu safar ular umidlarini o'zlari saylagan yosh deputatga tikkan. Deputat Abdurayimovdan o'rganish, tahlil, deputatlik so'rovi va ozgina "egovlik" ... "Vadakanal"ga kelgan yosh rahbar Shakirov ham "dangal" ekan.

🛠Bugun Nurafshon ko'chasining alohida suv quvirini tortish uchun dastlabki qadam tashlandi.

📌Hali qilinadigan ishlar ko'p, natijani kuzatamiz👌 olg'a yigitlar!

@olmaliq_deputatlari
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

📍https://uza.uz/posts/259590

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

📍https://uza.uz/posts/259593

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
#Қабул_2021

Республика ва халқаро спорт мусобақалари ғолиблари ва совриндорларини олий таълим муассасаларига имтиёзли ўқишга қабул қилиш бошланди!

▶️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ёшлар_дастури
#тадбиркорлик

Мақсад ва режа бор. Бироқ ишни нимадан бошлашни билмаган Нигора тадбиркорликни бошлаш учун қандай ечим топди?

33 миллион сўмлик кредитни нимага йўналтирди?

Батафсил видеороликда.

@Olmaliq_shahri
#ёшлар_дастури

9 нафар ёшга 33 миллион сўмгача бўлган имтиёзли кредитлар берилди

⚡️Ёшларни тадбиркорликка йўналтириш ва уларнинг бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Савдо-саноат палатаси томонидан ёшлар учун тадбиркорлик ҳақида «Ёшлар 1+1» дастури асосида 48 соат давомида курслар ташкил этилиб, курс тингловчиларига махсус сертификатлар берилмоқда.

📌Курсларни тугатган ишсиз ёшлар 3 йил муддатга 33 миллион сўмгача бўлган 6 ойлик имтиёзли давр ва гаровсиз кредит олиш имкониятига эга бўляпти.

🔖Хусусан, "Халқ банки" АТ шаҳар филиали томонидан жорий йил 20 апрель кунига қадар 36 нафар ёшга кредит ажратилган бўлиб, шулардан 9 нафари махсус сертификат асосида имтиёзли кредит олишга муваффақ бўлишди.

📎Шаҳримиз ёш тадбиркорлари бугунги кунда чорвачилик, қандолатчилик, тикувчилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик, иссиқхона ва хизмат кўрсатиш йўналишларида ўз фаолиятларини бошлашган.

Шундан 5 нафари хизмат кўрсатиш, 7 нафари тикувчилик, 8 нафари чорвачилик, 2 нафари асаларичилик, 2 нафари қандолатчилик, 10 нафари паррандачилик, бир нафари иссиқхона ва бир нафари балиқчилик бўйича тадбиркорликни йўлга қўйишган.

@Olmaliq_shahri
#Қонунчилик_янгиликлари

2021 йил 1 майдан бошлаб ижтимоий ҳимояга муҳтож талабалар учун ижара тўловининг ярми давлат томонидан қоплаб берилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони тасдиқланди.

🔰Фармонга кўра, 2021 йил 1 майдан бошлаб:

🔹
Профессионал таълим ташкилотларининг “Ёшлар дафтари”га киритилган ўқувчи-ёшларига корхоналарда амалиёт ўтган вақти учун 6 ой давомида ҳар ой базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ)нинг икки баравари ( 490 минг сўм) миқдорида Давлат бюджетидан субсидия ажратилади.

🔹
Талабалар турар жойи билан қамраб олинмаган талабаларининг 60 фоизига ойлик ижара тўловининг 50 фоизи Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади. Бунда ижара тўловининг қоплаб бериладиган қисми Тошкент шаҳрида – БҲМнинг 1 баравари (245 минг сўм), қолган ҳудудларда – БҲМнинг 0,5 баравари (122 минг сўм)дан ошмаслиги лозим.

☝️Ушбу имконият давлат олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган ва ўзига, шу жумладан ота-онаси (қонуний вакиллари)га тегишли бўлмаган уйда ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган эҳтиёжманд оила фарзандларига, ўрнак кўрсатган, фаол талабалар учун татбиқ этилади.

🔰2021 йил 1 июндан бошлаб
:

давлат олий таълим муассасаларига 10 тагача маҳалла фуқаролар йиғинлари бириктирилади;
давлат олий таълим муассасалари ректорлари томонидан бириктирилган маҳалла фуқаролар йиғинларида яшайдиган уюшмаган ёшлари ОТМда ташкил этилган фан ва спорт тўгаракларига бепул жалб қилинади.

Батафсил видеолавҳада👆

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Веб-сайт | Telegram | Facebook | YouTube