Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
2.9K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
122 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#секторда
#ҳоким_қабули

Барча фуқароларнинг мурожаатлари - эътиборда

⚡️Бугун 1-сектор раҳбари, шаҳар ҳокими Қобил Ҳамдамов, шаҳар прокурори Музаффар Маматов ҳамда ИИБ бошлиғи Искандар Рашидов фуқароларни қабул қилиб, мурожаатларини тинглади.

🔰Қабулда 75 нафардан зиёд фуқаро иштирок этиб, асосан уй-жой, бандлик, ер масалаларида мурожаат қилишди. Асосли мурожаатларни ўрганишга жойида масъуллар бириктирилиб, ҳал этилди. Бандлик масаласида мурожаат этган ёшлар Технопарк корхонасига йўналтирилди.

🔹Ўзини Гулсара Гоипова деб таништирган фуқаро фарзанди бугунги кунда талаба бўлиб, тўлов-контракт асосида таълим олаётганлиги ҳамда камхарж оила бўлганлиги боис, контракт тўловини тўлашга қийналиб қолганлигини айтиб, ёрдам сўради.

Ушбу фуқарога шаҳар ҳокими ўз ҳисобидан 2 миллион сўм миқдорида молиявий кўмак беришига ишонч билдирди.

📌 Қабулда заиф эшитувчи, кар-гунглиги бор ўндан ортиқ фуқаро ўзларига таржимон зарурлигини, айрим ташкилотларга борганида таржимонсиз ўз фикрларини билдиришга қийналаётганликларини билдиришди.

Шаҳар ҳокими агар ўзларига маъқул бўлган таржимонни тавсия қилишса, уни доимий иш билан таъминлаб, ўзларига бириктириб беришга ваъда берди.

⬜️ Ўрганиб, ечим топиладиган масалаларга тегишли муддатлар белгиланиб, масъул раҳбарларга бир қатор вазифалар юклатилди.

@Olmaliq_shahri
#ёшлар_дастури_амалда

⚡️Олмалиқ шаҳрида "Ҳар бир тадбиркор - ёшларга мададкор" тамойили асосида "Ёшлар 1+1" дастури доирасида ташкил қилинган ўқув курсининг 3-босқичини якунлаган 17 нафар ёшга сертификатлар топширилди.

🔰Эндиликда сертификатга эга бўлган ёшларга тижорат банкларидан имтиёзли кредитлар ажратилиб, улар ўз тадбиркорлик фаолиятларини бошлайдилар.

@Olmaliq_shahri
#ёшлар_дастури

Буюк аждодимиз фаолияти ёшларга ўрнак

🖍 Бугун 7- умумтаълим мактабида ўқувчи-ёшларнинг билимини янада мустаҳкамлаш мақсадида буюк аждодимиз, ўрта аср давлат арбоби, буюк саркарда, кучли, марказлашган давлат асосчиси, илм-фан ва маданият ҳомийси - Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 685 йиллигига бағишланган “Соҳибқирон Амир Темур” мавзусида интеллектуал беллашуви ташкил этилди.

🖌Ушбу тадбирда Тошкент вилояти Қўриқлаш бошқармаси 4-алоҳида батальон шахсий таркиби, “Баркамол авлод” болалар ижодиёт маркази мутахассислари, шаҳар "Маърифат" тарғиботчилар жамияти аъзолари ҳамда мактаб фаоллари иштирок этишди.

🖌Мактабнинг 8-“В” синф ўқувчилари томонидан ташкил этилган ушбу интеллектуал беллашув Амир Темурнинг ҳикматли сўзлари, мероси, панду ўгитлари, жанг санъати ҳамда “Темур тузуклари” асари асосидаги савол-жавоблар, айтишувлар, саҳна кўриниши тарзида ташкиллаштирилиб, ғолиблар бадиий китоблар билан тақдирланишди.

@Olmaliq_shahri
#Китобхонлик_ҳафталиги

📔 Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги, Олмалиқ шаҳар Ахборот-кутубхона маркази ҳамда МТДП шаҳар Кенгаши ҳамкорлигида буюк аждодимиз, саркарда Амир Темурнинг 685 йиллиги муносабати билан "Амир Темур - адолат ва қудрат тимсоли" номли адабий кеча ташкил этилди.

⚡️Бу каби тадбирлар ёш авлодни аждодларни хотиралашга, уларнинг руҳини шод этиш, муқаддас анъаналаримизга ҳурмат руҳида тарбиялашга, ўтганлар олдидаги ворислик бурчини адо этишга чорлайди.

@Olmaliq_shahri
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Меҳр-мурувват" акцияси ўтказилмоқда

⚡️Бугун Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов бошчилигида Қизил Ярим Ой жамияти шаҳар бўлими томонидан меҳр-мурувватга муҳтож, "Аёллар дафтари"га киритилган аёлларга маълум маблағ ўтказилган пластик карталари тақдим этилди.

@Olmaliq_shahri
#электр_таъминоти

⚡️Пискент туманининг "Қирққизобод" МФЙ ҳудудига Олмалиқ, Ангрен, Бўка Электр таъминоти корхоналари ходимлари томонидан 110 кв.ли ҳаво линияларига темир-бетон таянч устунларини ўрнатиш ишлари олиб бориляпди.

@Olmaliq_shahri