#муаммо_назоратда
Айни вақтда Олмалиқ шаҳрининг 5/1, 5/3 даҳалари ҳамда "Кўрпасой" маҳалласида электр таъминоти узилди.
Муаммо масъуллар назоратида.
@Olmaliq_shahri

Forwarded from Raqobatni rivojlantirish va iste'molchilar huquqlarini himoya qilish qo‘mitasi Toshkent viloyati hududiy boshqarmasi (Антимонопольное управление)
15 март – Халқаро истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни
1983 йилдан буён ушбу сана бутун дунёда Халқаро истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни сифатида кенг нишонланади.
1985 йил 9 апрелда БМТ Бош ассамблеяси томонидан истеъмолчилар ҳуқуқлари муҳофазасининг асосий тамойиллари қабул қилинган.
Республикамизда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири этиб белгиланган. Конституциянинг 53-моддасида истеъмолчилар ҳуқуқлари устунлиги ўз ифодасини топган. Шунингдек, истеъмолчилар ҳақ-ҳуқуқларини таъминлашда «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 сентябрдаги “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий ва институционал тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5817-сонли Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлиги ташкил қилинган.
@consumeruz
@toshvil_consumer

#тезкор
Эҳтиёт бўлинг, коронавирус!
🔴Ҳурматли юртдошлар! Сўнгги кунларда коронавирусга чалиниш ҳолатлари кўпайгани кузатилмоқда.
🔰Касалланганларнинг катта қисми Тошкент шаҳри ва вилояти аҳолиси фуқароларидир. Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу ҳолатни мавсумий респиратор касалликлари авж олиши ва фуқароларнинг карантин қоидаларига риоя этишлари сусайгани билан изоҳлаяпти.
❗️Шу муносабат билан сиздан карантин қоидаларига риоя қилиб, ўзингиз ва атрофдагилар саломатлигига бефарқ бўлмаслигингизни сўраймиз.
😷Жамоат жойларида ижтимоий масофа сақлаш, тиббий ниқоб ва антисептик воситалардан фойдаланиш – коронавирус хавфидан ҳимоя қилади!
👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
Web-site| Facebook| Instagram|YouTube

Энг яхши туҳфа - китоб
⚡️Олмалиқ шаҳрида 2020-2021 йиллар давомида ёшлар билан ишлашнинг янги тизимини жорий этиш бўйича қабул қилинган дастурга мувофиқ, бугун, 15 март куни Республика Маънавият ва маърифат маркази Олмалиқ шаҳар бўлинмаси раҳбари Сайёра Якупбекова шаҳар ахборот кутубхона марказига маънавий-маърифий ва бадиий китоблар жамланмасини туҳфа қилди.

"Сув таъминоти" Олмалиқ шаҳар бўлими бошлиғи Илҳомжон Шакировнинг шаҳар аҳолисига мурожаати
📌Олмалиқ шаҳридаги ичимлик суви ва ирригация тармоқлари эскирганлиги сабабли, авариявий носозлик ҳолатлари кўпаймоқда.
✅ Шунга қарамай "Сув таъминоти" МЧЖ томонидан ҳеч бир авария эътиборсиз қолдирилмаяпти. Сув қувурларидаги аварияларни бартараф қилиш учун қувур, қувурларга зулф (задвижка) ҳамда бошқа зарурий техникалар зарурдир.
🛠Кундан-кунга яроқсиз ҳолга келган, ўз муддатини ўтаб бўлган сув қувурларини янгилашга эхтиёж ортиб бормоқда. Бу эса моддий таъминотга боғлиқ масала. Шу сабабли, Олмалиқ шаҳар аҳолисидан истеъмол қилинган ичимлик суви учун тўловларни ўз вақтида амалга оширишларини ҳамда ичимлик суви исрофгарчилигига йўл қўймасликларини сўраймиз. Бу - барчамизнинг фуқаролик ва инсонийлик бурчимиздир.
💰 Аҳоли томонидан тўланган пул маблағлари аварияларни бартараф этишга, техникаларга ёқилғи олишга, кечаю-кундуз тинимсиз канализация ва сув ичида ишлаётган ишчиларни ойлик маош билан таъминлашга йўналтирилади.
💧Шаҳар аҳолисидан ичимлик суви тўловларини ўз вақтида тўлаб боришларини ва бирдамликда ишлашларини сўраб қоламиз.

Танлов холис ва адолатли ўтказилиши лозим
⚡️Жорий йилнинг 1 март куни Тошкент вилояти ҳокимлиги “Наврўз” умумхалқ байрами муносабати билан “Энг обод маҳалла”, “Энг намунали ва обод мактаб”, “Энг кўркам ва обод мактабгача таълим ташкилоти” ҳамда “Энг озода ва обод соғлиқни сақлаш муассасаси” кўрик-танловини эълон қилган эди.
📌Бугун Олмалиқ шаҳар ҳокимлигида мазкур танловни ўтказиш бўйича комиссия аъзоларининг йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда ишчи гуруҳ аъзолари томонидан шаҳардаги ҳар бир маҳалла, мактаб, мактабгача таълим ташкилоти ҳамда тиббиёт масканларини жойига чиқиб, холисона ва адолатли баҳолашга қатъий риоя қилиниши таъкидлаб ўтилди.
Web-site | Telegram | Facebook| YouTube | Instagram

#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлиги даражаси баҳоланади
Ҳукумат қарори (134-сон, 13.03.2021 й.) билан Давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлиги даражасини ошириш ва баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
📋 Низомга кўра, давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлиги даражаси белгиланган минимал талаблар асосида баҳоланади.
🖥 Бунда ходимлар Давлат хизматининг ягона электрон-ахборот таҳлил тизимидаги “Давлат хизматчиларини синовдан ўтказиш модули” – махсус тест тизимида онлайн тест синовидан ўтказилади.
🗓 Баҳолаш ҳар 3 йилда бир марта Адлия вазирлиги томонидан тегишли давлат ташкилоти билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган режа-график асосида ташкил этилади.
⏳ Давлат ташкилотларига биринчи марта ишга қабул қилинаётган иш стажига эга бўлмаган шахслар ишга қабул қилинган кундан бошлаб 12 ой ўтгач тегишли тартибда баҳолашдан ўтказилади.
🧾 Ҳар бир ходим томонидан 40 та тест саволи бажарилиб, баҳолашдан муваффақиятли ўтган давлат ташкилотлари ходимларининг шахсий кабинетига электрон тарзда QR код орқали тасдиқланган маълумот баҳолаш натижалари чиқиши билан дарҳол юборилади.
💼 Юқори натижани қайд этган давлат ташкилотларининг ижобий тажрибаларини бошқа давлат ташкилотлари фаолиятига татбиқ этиш чоралари кўрилади.
📌 Адлия вазирлиги томонидан баҳолаш натижалари юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигига баҳолаш ўтказилган йилнинг якунлари бўйича таҳлилий маълумот киритиб борилади.

#спорт
✅ Тошкент вилоятида март ойи «Спортни сев, спорт билан яша» шиори остида баскетбол ойлиги этиб эълон қилиниб, шу муносабат билан Олмалиқ шаҳрида бугун баскетбол бўйича 1-ҳудудий финал босқичи ташкил этилди.
⛹♂Унда Ангрен, Оҳангарон, Нурафшон, Олмалиқ шаҳарлари ҳамда Оҳангарон туманидан жами 50 нафар спортчилар иштирок этди.
Мусобақа натижаларига кўра,
🥇Ангрен шаҳри
🥈 Нурафшон шаҳри
🥉 Олмалиқ шаҳри
жамоалари ғалабага эришди. Ангрен шаҳри жамоаси мусобақанинг вилоят босқичи финалида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритди. Якунда жамоа аъзоларига эсдалик ва қимматбахо совринлар топширилди.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ҳамкорлик
#ёшлар_дастури_амалда
✔️Аввал хабар берганимиздек, Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги Миробод тумани ҳокимлиги билан ҳамкорлик алоқалари юзасидан талайгина ишларни амалга оширмоқда.
⚡️Хусусан, бугун Олмалиқ шаҳридан “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган 20 нафар фуқаронинг бандлигини таъминлаш учун пойтахтда жойлашган “Технопарк” корхонасига саёҳат ташкил этилди.
👉 Натижада икки нафар аёл ва ўн беш нафар ёшнинг иш билан бандлиги таъминланди.

Ўзбекистонда оммавий тартибсизликка даъват қилганлик учун жиноий жавобгарлик белгилаш Сенат томонидан маъқулланди.
Унга кўра, Жиноят кодексининг 244-моддаси — «оммавий тартибсизликлар» қуйидаги бандлар билан тўлдирилади:
ҳокимият вакилларининг қонуний талабларига фаоллик билан бўйсунмасликка, оммавий тартибсизликка ва фуқароларга нисбатан зўравонлик қилишга оммавий даъват қилиш — БҲМнинг 100 бараваридан 300 бараваригача жарима ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Бундай ҳаракатлар:
а) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
б) оммавий ахборот воситаларидан, телекоммуникация тармоқларидан, интернетдан, шунингдек, босма ёки матнни кўпайтиришнинг бошқа усулларидан фойдаланган ҳолда содир этилса, БҲМнинг 300 бараваридан 400 бараваригача жарима ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 201-1-модда «қонунчилик ҳужжатлари талабларини бажармасликка ёки бузишга даъват» билан тўлдирилмоқда.
«Ахборотлаштириш тўғрисида»ги қонуннинг 12-моддасига киритилган 1-қўшимчага кўра, сайтнинг ёки сайт саҳифасининг эгаси, шу жумладан, блогер ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот жойлаштириладиган интернет жаҳон ахборот тармоғидаги саҳифасида:
- оммавий тартибсизликларга, фуқароларга нисбатан зўравонликка, белгиланган тартибни бузган ҳолда ўтказиладиган йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ва намойишларда иштирок этишга даъват қилиш;
- жамоат тартибига ёки хавфсизлигига таҳдид солувчи ёлғон ахборот тарқатиш;
- жамиятга, давлатга, давлат рамзларига (миллий ва умуминсоний қадриятларга) ҳурматсизликни намоён этувчи беодоблик билан ифодаланган ахборотни тарқатиш;
- порнография, зўравонлик ёки шафқатсизликни тарғиб қилиш, шунингдек, ўз жонига қасд қилишга даъват этиш;
- вояга етмаган шахсларни уларнинг ҳаёти ва (ёки) соғлиғига ёхуд ўзга шахсларнинг ҳаёти ва (ёки) соғлиғига таҳдид солувчи ғайриҳуқуқий ҳаракатларни содир этишга ундашга ва бошқа тарзда жалб қилишга йўналтирилган ахборотни тарқатиш тақиқланмоқда.
Бундан ташқари, сайт эгаси ва блогер ўзларининг интернетдаги саҳифаларини, шу жумладан, жамоат учун очиқ бўлган маълумотлар жойлаштирилган тезкор хабар алмашиш тизимларини кузатиб бориши, юқоридаги маълумотлар ва материалларни аниқлаши шарт.

Ўз вақтида умумий ўрта таълим олмаганлар учун экстернат тартибида якуний давлат аттестациясини топшириш учун ҳужжатлар қабул қилинмоқда
Фуқароларнинг билим олиш ҳуқуқини кафолатлаш ҳамда турли сабабларга кўра ўз вақтида умумий ўрта таълим олмаган шахслар учун экстернат тартибида якуний давлат аттестацияларни топшириш имконияти яратилган.
Экстернат тартибида якуний давлат аттестацияларни топшириш учун умумий ўрта таълим дастурларини мустақил ўзлаштирган, тегишли йилда 16 ёшга тўладиганлар таянч ўрта таълим (9-синф), 18 ёшга тўладиган ҳамда ундан катта ёшдаги фуқаролар умумий ўрта таълим (11-синф) доирасида якуний давлат аттестациясида қатнашиши мумкин.
Экстернат тартибида якуний давлат аттестацияларни топшириш учун ҳар бир ҳудудда мактаблар белгиланган.
Экстернлар тегишли йилнинг 1 мартидан 1 майига қадар (шу куни ҳам) белгиланган мактаб директори номига ариза билан мурожаат қилади.
Экстерннинг аризасига қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
✅ баҳолар (ўзлаштириш) табели, агар мавжуд бўлса;
✅ экстерннинг 3,5х4,5 см ҳажмдаги 4 дона рангли фотосурати;
✅ паспорт нусхаси, экстерн паспорт олмаган бўлса, унинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси нусхаси (асли кўрсатилган ҳолда).
Талабгорлар (Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 11 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2670) «Экстернат тўғрисидаги низом»га мувофиқ, жорий ўқув йили учун битирувчиларга белгиланган фанлардан якуний давлат аттестациясини топширадилар.
Талабгорлар учун якуний давлат аттестацияси топширадиган мактабларда «Маслаҳат дарслари» ташкил этилади.
2020-2021 ўқув йилида экстернат тартибида якуний давлат аттестацияси ўтказиладиган мактаблар рўйхати билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
Халқ таълими вазирлиги.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram

#маънавий_маърифий_тадбир
"Онажоним - шеърият"
🔰Жорий йилнинг 16 март куни Республика Маънавият ва маърифат маркази Олмалиқ шаҳар бўлинмаси билан ҳамкорликда ХТБ тасарруфидаги 1-умумтаълим мактабида Абдулла Орипов таваллудининг 80 йиллигига бағишланган "Онажоним шеърият" мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
♻️ Тадбирда ўқувчилар томонидан А.Орипов қаламига мансуб миллий мадҳиямиз куйланиб, шоирнинг бебаҳо адабий мероси, ҳаёти ва ижодига оид маълумотлар, шеърий чиқишлар, саҳна кўринишлари намойиш этилди.