Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.02K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
118 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
"Ёшлар кундалиги" лойиҳасининг кечки дайжести билан танишинг:

▶️ Истеъдодли актёр Умид Искандаров кимга ҳавас қилади?

▶️Тешик кўприк. Олмалиқ шаҳри масъуллари муаммога нега бефарқ?

▶️Чиноз тумани ҳокимияти вакили жавобгарликка тортилади. У тадбиркордан пул талаб қилган.

▶️Шоҳруҳхон билан Озодбек Назарбеков ҳамкорликда кино олиши фейк хабар бўлиб чиқдими? Бу кимга керак эди?

▶️Германияда 3 йил муддатга қонуний иш ва яхши маошга нима дейсиз?

▶️Шу совуқда болажонлар қутқарувчиликни ўрганишга мажбурми?

👉"ЁШЛАР КУНДАЛИГИ" БУ ЕРДА👈
#ёшлар_дастури

💠Жорий йилнинг 24 февраль куни шаҳримиздаги ЖИББ 49-сонли манзил колониясида шаҳар "Рамазони шариф" жоме масжиди, шаҳар "Маърифат" тарғиботчилар жамияти, шаҳар Ёшлар ишлари агентлиги, шаҳар Ижтимоий мослашув маркази, шаҳар ДХХ масъуллари ҳамкорлигида колонияда сақланаётган махсус континентга 2021 йил “Ёшларни қўллаб қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” муносабати билан давра суҳбати ўтказилди.

🌀Суҳбат давомида “Ватан азиз, Жасорат мангу”, “Ҳуқуқий диний ва дунёвий узвийлик”, “Узлуксиз тарбиянинг таъминланиши-жамият ривожи асоси”, “Коррупцияга қарши курашиш хориж ва Ўзбекистон тажрибаси” ва “Қонун устуворлиги халқ фаровонлиги гарови” мавзуларида тарбиявий профилактик тадбир ташкиллаштирилди.

🌀Колонияда жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар ва махсус тоифа вакиллари орасида мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталик тушунчаларини сингдириш, одамларнинг осойишта ҳаётини издан чиқаришга қаратилган турли хил ғайриқонуний ҳаракатлар тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди.
#ёшлар_ҳафталиги

♻️ Шаҳримиздаги 8-сонли мусиқа мактабида “Тенгдош-тенгдошга” тамойили асосида кўргазмали тақдимотлар, семинар тренинглар, давра суҳбатлари ҳамда ёшларда мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш борасида олиб борилаётган сиёсий ислоҳотларга дахлдорлик руҳини уйғотиш мақсадида раҳбарлар томонидан тақдимотлар ўтказилди.

Ушбу тадбирга шаҳар ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги бўлими, шаҳар Халқ таълим бўлими, шаҳар Маданият бўлими ҳамда 8-сонли Мусиқа мактаби масъул раҳбар ва мутахассислари иштирок этиб, ёшларга юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар бўйича тушунчалар беришди. Суҳбат якунида мусиқа мактаби ўқувчилари томонидан турли мусиқа асбоб-ускуналари ёрдамида ижодий намойишлар тақдим этилди.

https://t.iss.one/Olmaliq_shahri
#қарор_ва_ижро

Реклама баннерлари хатловдан ўтказилмоқда

🔰 Ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) хатловдан ўтказиш бўйича шаҳар махсус ишчи гуруҳи томонидан Олмалиқ шаҳар ҳудудидаги барча турдаги ташқи ёзувларнинг “Реклама тўғрисида”ги, “Давлат тили ҳақида”ги Қонунлар ва Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 104-сонли Қарори талабларига мувофиқлиги ўрганилмоқда.

♻️Бугун ишчи гуруҳ томонидан шаҳарнинг Эҳтиром, А.Темур марказий кўчалари ва автомобиль йўллари бўйича жойлашган 19 та катта ҳажмдаги ташқи реклама конструкцияларининг (билборд, панно) техник ҳолати, ундаги реклама воситасининг яроқлилиги, ёзуви ва тасвирлари хатловдан ўтказилди.

⚠️Айрим ташқи реклама конструкцияларининг носоз ва яроқсиз ҳолатга келиб қолганлиги, ундаги реклама баннерининг маънавий эскирганлиги аниқланиб, амалдаги қонун ва қарор талаблари бузилишини бартараф этиш бўйича аниқ муддатлар белгиланди.

@Olmaliq_shahri
Forwarded from Olmaliq sport
Olmaliq shahrida 2020-2021 yillar davomida yoshlar bilan ishlashning yangicha tizimini joriy etish bo'yicha chora-tadbirlar rejasi ijrosini ta'minlash maqsadida, sportning Badminton turidan 12-yoshdan 30 yoshgacha boʻlgan yoshlar oʻrtasida
24-fevral kuni shahrimizda Biz yoshlar sportni tanlaymiz shiori ostida Hokim sovrini uchun musobaqa boʻlib oʻtdi. Unga ko'ra erkaklar oʻrtasida
1-o'rinni Mannopov Sarvar
2-o'rinni Pak Vladimir
3-o‘rinni Karimov Abdukarim
Ayollar oʻrtasida
1-o'rinni Shin Veronika
2-o'rinni Ruklinskaya Tanya
3-o‘rinni Xatamova Aziza
G'oliblar qatoridan joy olishdi. Yakunda g'oliblarga esdalik va qimmatbaho sovrinlar topshirildi.

Bizning kanal 👇👇👇
@sportolmaliq
Президент Тошкент вилоятида амалга ошириладиган бунёдкорлик лойиҳалари тақдимоти билан танишди. Уларга кўра, Қибрай туманида дендропарк, Олимпия шаҳарчаси, университет, шифохона ва бошқа объектлар қурилиши режалаштирилган.
Лойиҳаларни сифат ва қулайлик жиҳатидан такомиллаштириш, иншоотларни қуришда жаҳондаги энг илғор тажрибаларни қўллаш бўйича кўрсатмалар берилди.

Президент ознакомился с презентацией созидательных проектов, которые будут реализованы в Ташкентской области. Так, планируется создание дендропарка, строительство олимпийского городка, универсистетских зданий, клиники и других объектов в Кибрайском районе.
Даны указания по качественной доработке проектов, применению при строительстве передового мирового опыта.

#Mirziyoyev #taqdimot #Osiyouyinlari #infratuzilma

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter