Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.05K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
Forwarded from Pensiya jamg'armasi Toshkent viloyati boshqarmasi (Shohruh Abdiyev)
#Давлат_дастури_2021

👉🏻Пенсияларни тайинлашда шахснинг иш ҳақи ва меҳнат стажи тўғрисидаги маълумотларнинг электрон базаси юритилмаган давр – 2005 йилдан аввалги йиллар учун иш стажи шахснинг меҳнат дафтарчасидаги мавжуд ёзувлар асосида тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилмасдан ҳисобланади;

👉🏻Уч йил ва ундан аввал тайинланган, қайта ҳисобланган пенсия ва нафақаларни текшириш ҳамда улар бўйича аниқланган ортиқча тўловни ундириш бекор қилинади;

👉🏻Ишловчи фуқаролар томонидан ишламайдиган турмуш ўртоқлари келгусида пенсия таъминотига эга бўлишлари учун ўз даромадларидан ихтиёрий равишда ҳар ойда ижтимоий солиқ тўлаш ҳуқуқи берилади;

👉🏻Пенсия ва нафақалар фуқаронинг хоҳишига кўра рўйхатга олинган доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича тайинланади ва тўланади;

👉🏻Пенсия ва нафақаларни нақд пулсиз шаклда олиш учун аризалар фуқаролар томонидан Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг (кейинги ўринларда – Пенсия жамғармаси) тегишли бўлимига мурожаат қилмаган ҳолда, тижорат банклари филиалларида банк пластик карталарини очиш жараёнида ёки банк мобиль иловалари орқали электрон шаклда расмийлаштирилади;

👉🏻Фуқароларнинг пенсияга бўлган ҳуқуқи йўқолганлигини тегишли вазирлик ва идоралар томонидан тақдим этиладиган электрон маълумотлар асосида аниқлаш орқали пенсияларни нақд пулсиз шаклда олувчи шахслар томонидан ҳар олти ойда Пенсия жамғармасининг бўлимига келиш ҳамда масъул ходимлар томонидан жойларга чиққан ҳолда мониторинг ўтказиш мажбурияти бекор қилинади.

👉🏻Пенсия ва нафақалар тўғри тайинланиши ҳамда тўланиши бўйича текширишлар натижасида аниқланган ортиқча тўлов суммасининг 2021 йил 1 февраль ҳолатига бўлган қарздорлиги ҳисобдан чиқарилади.
Каналга уланиш
https://t.iss.one/Toshvil_pensiya
Forwarded from YOSHLAR_BLOGERI
Tadbirkorlik bilan shug'ullanish istagidagi yoshlar diqqatiga!

🤝 Tadbirkorlik sohasida bilim va ko'nikmalaringizni oshirgan holda o'z faoliyatingizni boshlashni istaysizmi?

📝 Unda sizni Yoshlar ishlari agentligi Olmaliq shahar bolimi va Savdo-sanoat palatasi shahar bolimlari tomonidan "Yoshlar: 1+1" loyihasi doirasida yoshlar o'rtasida tadbirkorlik ko'nikmalarini shakllantirishga qaratilgan bepul o'quv kurslariga taklif etamiz.

🎓 O'quv kurslarini tamomlagan yoshlarga maxsus sertifikatlar topshiriladi. Ushbu sertifikatlar esa imtiyozli kredit olish uchun kalit vazifasini bajaradi.

O'quv-kurslarida ishtirok etishni istasangiz o'z yashash joyingizdagi mahalla fuqarolari yig`inlariga murojaat qilishingiz mumkin.

Telegram sahifamizga obuna bo'ling!👇
@Yoshlar_ishlar_agentligi_Olmaliq
#Ёшлар_сиёсати

Фаоллар тақдирланди

⚡️Бугун Тошкент вилоятида ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг янгича тизимини яратиш тадбирларида муносиб иштирок этиб келаётган бир гуруҳ фаоллар тақдирланди.

Жумладан, Ёшлар ишлари агентлиги раҳбарлари, ёшлар иттифоқи ва ички ишлар ходимлари шунингдек, бир гуруҳ ёшлар Тошкент ҳарбий округи қўмондонлиги томонидан қимматбаҳо ва эсталик совғалар билан тақдирланди.

🎁Тақдирланганлар орасида Ёшлар ишлари агентлиги Олмалиқ шаҳар бўлими бошлиғи Муҳриддин Ҳамзаевнинг фаолияти ҳам эътироф этилиб, рағбатлантирилди.

Web-site | Telegram | Facebook| YouTube | Instagram
"Оила маркази"нинг илк тингловчиларига сертификатлар топширилди

⚡️ Ҳукуматимизнинг 2020 йил 31 декабрдаги ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш бўйича ҳар бир туман-шаҳарда "Оила маркази"ни очиш тўғрисидаги 820-сонли қарори асосида 20 январь куни Олмалиқ шаҳрида ҳам "Оила мактаби" фаолияти йўлга қўйилган эди.

📌 Ушбу Оила мактабининг илк 15 жуфт тингловчиларига ҳафтанинг чоршанба ва шанба кунлари 4 соатдан дарслар ўтиб борилди. Жумладан, "Оила бюджети" мавзусида 16 соатлик дарс И.Каримов номидаги ТДТУ Олмалиқ филиали иқтисод фани ўқитувчиси Х.Хасанова, ҳуқуқий билимлар бўйича шаҳар ФҲДЁ бўлими мудираси, адлия маслаҳатчиси С.Мирзаирова, психология фанидан психолог М.Охунова, репродуктив саломатликдан шифокор гинеколог З.Норматова, уролог шифокор Т.Акбаров томонидан марказ ўқув-режасига асосан тингловчиларга оила учун зарур бўлган билимлардан сабоқ берилди.

📜 Бугун ушбу ўқув соатларини ўқиб якунлаган бўлажак келин-куёвларга шаҳар сектор раҳбарлари ҳомийлигида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўйича ҳоким ўринбосари, ИИБ бошлиғи томонидан сертификат ва зарурий қўлланма-брошюралар тантанали тарзда топширилди.

Web-site | Telegram | Facebook| YouTube | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Alisher_Navoiy_580_yoshda

НАВОИЙНИ ЎҚИШ

Муаллиф: Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид

Шеърни муаллифнинг ўзи ўқиган

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларининг янги тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (05.02.2021 й.) билан Молия вазирлиги томонидан жойлаштириладиган маблағлар ҳисобидан ипотека кредитлари ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

🔰 Низомга кўра, Молия вазирлиги томонидан банкларга ажратиладиган маблағлар ва банклар томонидан қарз олувчиларга бериладиган ипотека кредитлари:

20 йилдан кўп бўлмаган муддатга бозор (фоиз) ставкасида ажратилади;
улар учун аннуитет тўловлар тартиби татбиқ этилади ва имтиёзли давр белгиланмайди;
фоиз ставкаси Марказий банкнинг асосий ставкаси пасайтирилган тақдирда, мутаносиб равишда камаяди, оширилган тақдирда ўзгаришсиз қолади.

🔰 Мазкур низом қоидалари:

шаҳар ва қишлоқ жойларда қурилган бирламчи уй-жой бозорида кўп квартирали уйлардаги квартираларни сотиб олишда;
Тошкент шаҳри, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида тажриба тариқасида 2020 йил 1 майгача умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида ажратилган ер участкаларида якка тартибдаги уй-жойларни қуриш (қайта қуриш) учун ипотека кредитларини ажратишда қўлланилади.

📋 Шунга кўра, банклар ва қарз олувчиларга нисбатан мувофиқлик мезонлари ва уларга маблағлар ажратиш тартиби белгиланди.

🔰 Фуқароларга ипотека кредити банклар томонидан:
● бозор ставкасида;
● 20 йилдан кўп бўлмаган муддатга;
● бошланғич бадали тажриба ўтказилаётган вилоятларда якка тартибда қурилаётган уй-жой қийматининг 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорда;
● сотиб олинадиган квартира қийматининг қишлоқ жойларда камида 10 фоизи, шаҳарларда камида 20 фоизи миқдорида;
қишлоқ жойларда ва шаҳарларда – 1 ва 2 хонали квартиралар учун 240 млн сўмгача, 3 ва ундан кўп хонали квартиралар учун 320 млн сўмгача;
Тошкент шаҳрида – 1 ва 2 хонали квартиралар учун 264 млн сўмгача, 3 ва ундан кўп хонали квартиралар учун 352 млн сўмгача берилади.

🚫 Мазкур тартиб якка тартибдаги уй-жой қурлишига рухсат олиб, лекин кейинчалик бирламчи бозорда сотиш мақсадида қурилган кўп квартирали уйлардаги квартираларни ипотека кредитлари орқали сотишга татбиқ этилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ҳафта давомидаги фаолияти ҳақидаги «Махсус ракурс» кўрсатувини қуйидаги ҳавола орқали томоша қилинг:
https://youtu.be/oeElM6Pbwhg

www.facebook.com/Mirziyoyev/videos/449793606208091/

Смотрите передачу “Особый ракурс” о деятельности Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева за прошедшую неделю по следующей ссылке:
https://youtu.be/lYvv8_JGDZQ

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Қурилиш соҳасида давлат харидларини ўтказишнинг янги тизими жорий этилади

“Қурилиш соҳасида электрон давлат харидларини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (55-сон, 05.02.2021 й.) қабул қилинди.

📋 Қарорга кўра, қурилиш соҳасида давлат харидларини ташкил этиш ва ўтказишнинг янги тизими жорий этилади.

🔰 Унга кўра:

қурилиш соҳасида давлат харидларини ўтказишда танлов ҳужжатларининг умумий ва техник қисмларини тақдим этиш талаб этилмайди;

электрон танлов (тендер) савдоларини амалга ошириш учун танлов ҳужжатлари ва техник вазифалар фақат товарлар (ишлар, хизматлар) ҳажмларини ва уларнинг нарх параметрларини баҳолаш қисми бўйича комплекс экспертизадан ўтказилади;

танлов савдоларида жорий йил учун молиявий мажбуриятлари ҳажми қурилиш-пудрат ташкилотларининг сўнгги уч йиллик ҳисобот даврининг бир йилида бажарилган энг йирик ишлар ҳажмининг 1,5 бараваридан ошган оферентлар иштирок этмайди;

танлов натижалари бўйича шартномада белгиланган нархга нисбатан сифати ва ҳажмига таъсир қилмаган ҳолда тежалган маблағлар пудрат ташкилоти тасарруфида қолдирилади.

🔄 Қарорга кўра, “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизими ҳамда танловларни ўтказиш бўйича махсус ахборот портали операторлари ўртасида электрон ахборот алмашинуви йўлга қўйилади.

📁 Қарор билан қурилиш соҳасида электрон давлат харидларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом тасдиқланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya
#маънавий_маърифий_кеча

❇️ Алишер Навоий адабий мероси – бебаҳо маънавий хазина. Юртимиз бўйлаб ўтказилаётган навоийхонлик кечалари ёшларни миллий-маънавий ҳамда тарихий қадриятларимизга ҳурмат руҳида ва ўтмиш меросимизнинг ҳақиқий билимдони қилиб тарбиялаш, уларда ватанпарварлик, миллий ғояга садоқатлилик, аждодларидан фахрланиш туйғусини камол топтиришда муҳим аҳамият касб этади.

Бугун Республика Маънавият ва маърифат маркази Олмалиқ шаҳар бўлинмаси, шаҳар Халқ таълими бўлими ҳамкорлигида 18-умумтаълим мактабида Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан "Назм ва наво" мавзусида ўтказилган маънавий-маърифий кеча шулар жумласидандир.

♻️ Тадбирда ёшлар Алишер Навоийнинг ижод намуналаридан тайёрланган саҳна чиқишлари билан иштирокчиларга кўтаринки кайфият бағишлади.

Web-site | Telegram | Facebook| YouTube | Instagram
#ёшлар_дастури_амалда

⚡️Олмалиқ шаҳрида 2020-2021 йиллар давомида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича шаҳар Ёшлар ишлари агентлигида бугун штаб аъзолари учрашиб, амалга оширилаётган ишларни таҳлил қилишди.

Жараён давомида шунингдек, Республика Маънавият ва маърифат маркази Олмалиқ шаҳар бўлинмаси раҳбари С.Якупбекова, шаҳар ҳокимининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси Д.Рўзиева ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги шаҳар бўлими раҳбари М.Ҳамзаев томонидан тадбиркорлик бўйича маслаҳат сўраб, штабга келган ёшларга ҳуқуқий тушунчалар берилди.

Web-site | Telegram | Facebook| YouTube | Instagram