#Бу_қизиқ
Дунё таълим тизимидаги ўзига хос қоидаларни биласизми?
Ҳар бир давлат таълим тизимининг ўзига хос қонун-қоидалари бор. Улар мамлакат анъаналари, одамларнинг дунёқараши, таълимга бўлган муносабат ва бошқа сабабларга кўра шаклланади. Қуйида шулардан айримларини келтириб ўтамиз.
Хитойда ўқувчиларга уйга вазифа кўп берилади. Масалан, ўқувчилар ҳафтада 14 соат вақтини уйга берилган вазифаларни бажаришга сарфлайди.
Россияда ўқув йили «Билимлар куни» билан бошланади, байрам ва дам олиш кунларига тўғри келса ҳам 1 сентябрь шу тариқа нишонланади.
Кундалик овқатланиш масаласига Францияда катта эътибор берилади, ўқувчилар таом тайёрлаш ва овқатланиш режими ҳақида мукаммал тасаввурга эга бўлиши керак.
Эронда ўғил ва қиз болалар алоҳида ўқитилади, қизларга аёл, ўғил болаларга эркак ўқитувчи дарс ўтиши шарт.
Австралияда узоқ минтақаларда яшайдиган талабаларга радио орқали дарс ўтиш тажрибаси бор.
Чилида ёзги таътил биз учун ғайриоддий муддатда, яъни декабрнинг ўрталаридан мартнинг бошигача давом этади.
Нидерландияда болалар жуда эрта — 4 ёшидаёқ мактабга чиқишади.
Исландияда мактаб ўқувчиларига тикиш-бичишдан ҳам сабоқ беришади.
Бразилияда тушликка катта эътибор қаратилади, кўп мактабларда дарслар жуда эрта, яъни эрталаб соат еттидан бошланади, тушликни эса ўқувчилар уйларига бориб оила даврасида қилишлари мумкин.
Финландияда болалар етти ёшга тўлгачгина мактабга қабул қилинади. Бундан ташқари, ушбу давлат таълим тизими самарадорлиги бўйича жаҳонда биринчи ўринда туради. Ҳукумат тасдиқлайдиган таълим ҳужжатлари фақат йўриқнома ҳисобланиб, ўқитувчи ўзи маъқул топган услубда дарс бериши мумкин. Ўқувчиларга тўққиз ёшидан швед тили (икинчи тил сифатида), ўн бир ёшидан инглиз тили ўқитила бошлайди. Мактаб ўқувчилари камида тўртта тилни ўрганадилар.
@Olmaliq_shahri
Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q

#Сайлов_2019
Фуқароларнинг сайлов жараёнларига қизиқтириш ҳамда сиёсий саводхонлигини ошириш мақсадида “Сайлов–2019” туркумида фойдали маълумотларни тақдим этиб борамиз.
Юқорида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг таркиби ва тузилиши, шунингдек парламентнинг Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодларга қўйиладиган талабларни инфографика шаклида эътиборингизга ҳавола этилмоқда.

#Ташриф
Россия фан ва олий таълим вазири ўринбосари МИСиС Олмалиқ филиалига ташриф буюрди
Ўзбекистон ва Россия иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиясининг фан ва таълим бўйича таркибий комисcиясининг ҳамраиси Марина Боровская Ўзбекистонга келди.
Ташриф доирасида Марина Боровская раҳбарлигидаги делегация бугун МТТУ “МИСиС” Олмалиқ филиалида ҳам бўлди. Меҳмонларни кутиб олган шаҳар ҳокими Усмон Раҳимов ва ОКМК АЖ раҳбарияти меҳмонларни филиалнинг ўқув ва илмий тадқиқот фаолияти, талабаларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиши учун яратилган шарт-шароитлар билан таништирдилар.
Филиалдаги ўқув лабораториялари, ўқув хоналари делегация аъзоларида яхши таассурот қолдирди. Талабалар ва профессор-ўқитувчилар билан бўлган мулоқот чоғида ўқув жараёни самарадорлигини янада ошириш, ўқув лабораториялари, ахборот кутубхоналарини бойитиш хусусида фикр алмашилди.
Маълумот учун, эртага, 10 сентябрь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидов ва Россия фан ва олий таълим вазири ўринбосари Марина Боровская иштирокида Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерациясининг иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиясини фан ва таълим бўйича таркибий комиссиясининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади.
ОКМК Ахборот хизмати

#Расмий
Ижро ва меҳнат интизоми муҳокама қилинди
Бугун Нурафшон шаҳрида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Рустам Холматов раислигида йиғилиш ўтказилди. Унда вилоят ҳокимлиги ва корхона-ташкилотлар масъулларининг ижро ҳамда меҳнат интизоми масаласи танқидий муҳокама қилинди.
Фуқаро мурожаати билан ишлашнинг янги механизмлари жорий этилганига икки йилдан зиёд вақт бўлишига қарамай, айрим масъулларда ҳали-ҳануз эгаллаб турган лавозими даражасидаги ижрочилик салоҳияти, маданияти етишмаётгани аниқ мисоллар билан танқид қилинди.
Рустам Холматов,
Тошкент вилояти ҳокими в.б:
– Одамлар вилоят ҳокимлиги ходими деганда ўта юқори маданиятли ва кучли ижрочилик салоҳияти эга бўла кадрни тасаввур қилади. Халқимиз ҳокимият эшигини қоқиб кирганда, минг андиша ва уят билан кириб келади. Агар кимки, қандайдир юмуш билан келган фуқарога каттамсираб муомала қилса, вилоят ҳокимияти деган мўътабар бу даргоҳда ишлашга мутлақо ҳақи йўқ...
Йиғилиш давомида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг вилоятимизга ташрифи якунлари бўйича берилган топшириқ ва вазифаларнинг ижро жараёни алоҳида муҳокама қилинди. Шунингдек, турли вазирлик ва идоралардан йўналтирилган хат-ҳужжатларнинг амалдаги қонунчиликка мувофиқ кўриб чиқилиши, биргаликда ҳаракат қилиш, инвестициявий ва бошқа иқтисодий ҳужжатларни қабул қилишда Ватан манфаатларини биринчи ўринга қўйиб қарор қабул қилиш шартлиги таъкидланди. "Инвестор билан ишлашнинг моҳиятида халқ манфаати ётганини унутишга асло ҳақимиз йўқ. Агар Ватан манфаатлари иккинчи даражага тушиб қолса, унақа инвестициянинг бизга кераги йўқ", деди вилоят раҳбари.
Умуман, йиғилиш давомида халқимиз тўкинлиги ва фаровонлиги, аҳоли турмуш тарзини яхшилашга қаратилган вазифа ва топшириқлар ижросини ўз вақтида ва юқори савияда бажариш учун бор куч-салоҳиятни сафарбар этиш – Ватан олдидаги фарзандлик бурчимиз экани қайта ва қайта таъкидланди.
Яқинлашиб келаётган пахта йиғим-терими кампаниясини уюшқоқлик билан ўтказиш, бунда ижтимоий соҳа вакилларини теримга жалб қилиш ҳолатига мутлақо йўлмаслик юзасидан яна бир бор барча раҳбарлар қатъий огоҳлантирилди. "Ҳосилни ўн кун эрта ёки ўн кун кеч йиғиштириб олармиз – буларнинг ҳаммаси бўладиган ишлар. Аммо, давлатимизни бутун дунёга шарманда қиладиган хатога йўл қўйишга мутлақо ҳақимиз йўқ. Кимки, ўзбошимчалик билан бунга йўл қўйса, ҳозирги сиёсатга хиёнат қилган бўлади", деди Рустам Холматов.
Йиғилишда вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи Абдужалил Қурбоновнинг айни пайтда ҳудудда маҳаллий бюджет ижросини таъминлаш бўйича қилинаётган ишлар, бўш турган ёки фойдаланилмаётган бино-иншоотлар салмоғи юзасидан ахбороти тингланди. Айниқса, бино ва иншоотларни ўзининг ҳақиқий эгаси – тадбиркорга топшириш вилоят иқтисодиётига қўшимча куч бағишлаши очиқ-ойдин бир ҳақиқат эканини таъкидлади Р. Холматов. Танқидий-таҳлилий руҳда ўтган муҳокамаларда бу борадаги камчиликларни зудлик билан бартараф этиш, ҳар бир тадбиркор билан индивидуал ишлаш тизимига ўтиш бўйича топшириқ берилди.

#Партия_ҳаётидан
Хабарингиз бор, Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида 4 сентябрь куни жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, халқаро мусобақаларга тайёргарликни кучайтириш масалаларига бағишлаб видеоселектор йиғилиши ўтказилиб, унда тизимга оид кўплаб муаммолар тилга олинган эди.
Тилга олинган муаммолар шаҳримиз спорт мактабларига ҳам тегишли бўлиб, бугун ана шу юзасидан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси шаҳар Кенгаши раиси Элёр Маҳмудов ва Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутати Сайёра Якупбековалар томонидан шаҳар Болалар-ўсмирлар спорт мактаблари мураббийлари, ишчи-ходимлари билан сайёр қабул ўтказилди.
Қабул давомида иштирокчилар депутатларга спортчилар учун спорт жиҳозлари етишмаслиги, турнир ва мусобақаларни ташкиллаштиришда молиявий маблағ тақчиллигини айтиб ўтишди. Шунингдек, курашчи ёшларга алоҳида шуғулланиш учун кураш зали мавжуд эмаслиги ҳам алоҳида таъкидланди.
Мурожаатларни тинглаган депутатлар спорт мактаблари ва спорт майдонларини ҳам кўздан кечириб, жиддий муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли тартибда сессия кун тартибига олиб чиқишга келишиб олишди. Шунингдек, Элёр Маҳмудов томонидан футболчи ёшлар учун профессионал 5 дона тўпни харид қилишга ваъда берилди.

#Ободонлаштириш
Шаҳар ҳокими, 1-сектор ишчи гуруҳи томонидан ҳудудларда ободонлаштириш ишлари давом эттирилмоқда. Хусусан, бугун ҳам "Юлдуз" МФЙ ҳудудидаги ўт-ўланлар юлиниб, чиқиндилар олиб чиқиб ташланди. Дарахтларга шакл берилиб, буталанди.

#Янгилик
Шаҳримизда замонавий фитнес-клуб фаолият бошлади
Ҳамшаҳарларимизда спортга, шунингдек, ишдан ташқари фитнес-клубларга бўлган талаб ва эҳтиёж кундан-кун ортиб бормоқда. Албатта, бу ҳамшаҳарларимизнинг соғлом турмуш тарзига амал қилишнинг фойдали жиҳатларини англаб етаётганлигидан далолатдир.
Буни ўз вақтида англаб етган ёш тадбиркорларимиздан бири Шерзодбек Нусратов бундан 6 ой аввал фитнес-клуб очишга астойдил бел боғлади. “Gold Fitness” клуби биносини қуриш ишларидан ташқари, Хитойдан келтириладиган тренажёр ускуналари харидига тадбиркорнинг ўз ҳисобидан 300 миллион маблағ йўналтирилди.
Бугун ушбу фитнес-клубининг расман тантанали очилиш маросими ўтказилди. Тантанага ташриф буюрган шаҳар ҳокими Усмон Раҳимов клуб шаҳардаги энг йирик фитнес-клуб бўлиши кутилаётганлигини таъкидлаб ўтди.
- Фитнес-клуб барча зарур талабларга тўла жавоб беради, - дейди тадбир давомида клуб раҳбари Шерзодбек Нусратов. - Кенг машғулот хонасида замонавий ускуналар билан жиҳозланган аёллар ва эркаклар учун мўлжалланган машғулот ускуналари, шунингдек, алоҳида ювиниш хоналари ҳам фойдаланувчилар хизматида. Қатнашувчилар малакали мураббийлар кўмагида фитнес сирларини ўрганишади. Югуриш йўлаклари ва велойўлакларга эга кардиотеатр зонаси, тизза букиб ўтириш учун устунлар, сиқиш курсилари, гантел каби жами 29 турдаги машғулот ускуналари барча мижозларимиз талабига жавоб беришига умид қиламиз.

Forwarded from Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online (Zuhriddin)
#вилоят_ҳокимлигида
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгашининг навбатдан ташқари кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишни вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи, мазкур кенгаш раиси Рустам Холматов бошқарди.
Маҳалла фуқаролар йиғинларининг жамиятдаги ўрни ва ролини кучайтириш, уларни жойларда халқнинг чинакам маслакдоши ва кўмакдошига айлантириш, ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳитини шакллантириш, миллий ва умуминсоний қадриятларни асраб-авайлаш юзасидан сўз юритилди.
Йиғилишда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши раисининг биринчи ўринбосари — “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бошқаруви раиси вазифасига тизимда кўп йиллар самарали меҳнат қилган Раҳматилла Шералиев номзоди маъқулланди.
Йиғилишда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши бошқаруви раиси Шавкат Жавлонов сўзга чиқди.
⬇️⬇️⬇️
https://t.iss.one/haqiqatonline

#Шаҳар_ҳокимлигида
Кеча, 10 сентябрь куни шаҳар ҳокими Усмон Раҳимов раислигида шаҳар фаоллари билан ташкилий масалалар юзасидан тезкор йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилиш давомида сўз олган Усмон Раҳимов томонидан шаҳар ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган Бобур Шульмистернинг лавозимидан озод этилганлиги муносабати билан унинг ўрнига тайинланган янги ҳоким ўринбосари таништириб ўтилди.
Шунингдек, шаҳримиздаги яна бир қатор идора ва муассасалар раҳбарлари ўз лавозимларидан озод этилган ва ўрниларига янги раҳбарлар тайинланиб, улар ҳам таништириб ўтилди. Қуйида бу ҳақда батафсил танишишингиз мумкин.👇

#Тайинлов
‼️Танишинг:
Қосимов Солижон Собиржонович 2019 йил 10 сентябрдан Олмалиқ шаҳар ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
С.Қосимов 1981 йил Тожикистон Республикаси, Қўрғонтепа вилоятида туғилган.
2001 йил Фарғона политехника институтининг кундузги бўлимини ўқиб, тамомлаган.
Маълумоти бўйича мутахассислиги - машина ва жиҳозлар технологи.
МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ
1997-2001 йй. - Фарғона политехника институти талабаси
2001-2002 йй. - “Kabool Fergana textile co" тўқимачилик ишлаб-чиқариш корхонаси технологи
2003-2006 йй. - Фарғона вилояти "Қурбонали Туйчиев" фермер хўжалиги раҳбари
2006-2006 йй. - Буюк Британия Лондон шаҳри "EF international Lenguage school" EF халқаро тил мактаби ўқувчиси
2006-2007 йй. - Буюк Британия "London Bailey College" ўқувчиси
2008-2014 йй. - “Водийгазтаъминот” унитар корхонаси “Фарғонашаҳаргаз” филиали ахборот-таҳлил бўлими бошлиғи
2014-2014 йй. - “Тошкенгазтаъминот” унитар корхонаси газ сотиш ва ҳисобга олиш хизмати етакчи муҳандиси
2014-2015 йй. - Тошкент вилояти ҳокимлиги саноат, тадбиркорлик, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича котибият бош мутахассиси
2015-2016 йй. - Тошкент вилояти ҳокимлиги "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси директори вазифасини бажарувчи
2016-2017 йй. - Тошкент вилояти Қибрай тумани “Рохат-Нерудник” масъулияти чекланган жамияти директори
2017-2018 йй. - Тошкент вилояти ҳокимлиги саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича котибияти мудири
2018-2019 йй. - “Ақлли шаҳар” концепсияси бўйича Тошкент вилояти маъмурий марказини қуриш бўйича “Нурафшон Сити дирекцияси” ДУК, Лойиҳани амалга оширишилини қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи
2018-2019 йй. - Тошкент вилояти ҳокимлиги "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси бош муҳандиси.

Базаров Лазиз Тухтамуродович 2019 йил 12 августдан Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги молия бўлими мудири вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.
Л. Базаров 1972 йилда Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз туманида туғилган.
1994 йил Самарқанд коорператив институтини, 2002 йил Тошкент молия институтини тамомлаган.
Маълумоти бўйича мутахассислиги - муҳандис-технолог, солиқлар ва солиққа тортиш.
МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ
1994-1998 йй - Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳар давлат солиқ инспекцияси давлат солиқ инспектори, давлат солиқ катта инспектори
1998-2000 йй - Ўзбекистон Республикаcи Давлат солиқ қўмитаси Валюта назорати бош бошқармаси экспорт-импорт операциялари бошқармаси давлат солиқ катта инспектори
2000-2001 йй - Давлат солиқ қўмитаси солиқ соҳасида хуқуқбузилишларга қарши тезкор курашиш бош бошқармаси Тезкор қидирув ишлари бўйича махсус бошқармаси Солиққа доир жиноятларни ва ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, олдини олиш ва йўл қўймаслик бўлими тезкор вакили
2001-2003 йй - Давлат солиқ қўмитаси Режим ва кадрлар бош бошқармаси Солиқ органларининг махсус назорат-тафтиш қилиш бошқармаси Давлат солиқ хизмати органларининг солиқ қонунчилигига риоя қилишларини назорат қилиш бўлими давлат солиқ катта инспектори
2003-2010 йй - Давлат солиқ қўмитаси Режим ва кадрлар бош бошқармаси Солиқ органларининг махсус назорат-тафтиш қилиш бошқармаси Давлат солиқ хизмати органларининг солиқ қонунчилигига риоя қилишларини назорат қилиш бўлими давлат солиқ бош инспектори
2010-2012 йй - Давлат солиқ қўмитаси Солиқ солиш методологияси бошқармаси Солиқ солиш методологиясини такомиллаштириш бўлими давлат солиқ катта инспектори
2012-2014 йй - Давлат солиқ қўмитаси Солиқ солиш методологияси бошқармаси Солиққа оид низолар бўлими давлат солиқ бош инспектори
2014-2016 йй - ТИФ “Миллий банк” таъсисчилигидаги “KOKCHA TEKSTIL” масъулияти чекланган жамияти бош ҳисобчиси ўринбосари
2016-2018 йй - Тошкент вилоятидаги Назорат-тафтиш бошқармаси Бюджет интизомига риоя этилишини назорат қилиш бўлими 1-тоифали назорат тафтишчиси

2018-2019 йй - Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги молия бўлимининг давлат мақсадли дастурлари мониторинг масалалари бўйича мудир ўринбосари - шўъба мудири.

Аброров Бобурхон Алишерович 2019 йил 6 сентябрдан Акциядорлик-тижорат Халқ банки Тошкент вилояти Олмалиқ филиали бошқарувчиси этиб тайинланди.
Б.Аброров 1985 йил Пискент туманида туғилган. 2005 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг кундузги бўлимини, 2010 йил Банк-молия академиясининг кундузги бўлимини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги - молия ва банк иши.
МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ
2001-2005 йй. - Тошкент Давлат иқтисодиёт университети талабаси
2006-2010 йй. - Ўзбекистон Республикаси Акциядорлик-тижорат Халқ банки Тошкент вилояти филиали Филиаллар фаолиятини мувофиқлаштириш бўлимида ўкувчи шогирд, Нақд пуллар берилишини мониторинг ва мурожаатларни тахлил қилиш шўъбаси мутахассиси, Пул муомаласи бўлими 1-тоифали мутахассиси, Пул муомаласи бўлими бош мутахассиси, Пул муомаласи бўлими бошлиғи
2010-2012 йй. - Ўзбекистон Республикаси Акциядорлик-тижорат Халқ банки Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек филиали бошқарувчиси
2010-2012 йй. - Ўзбекистон Республикаси Акциядорлик-тижорат Халқ банки Тошкент шаҳар Сергели филиали бошқарувчиси
2013-2015 йй. - Ўзбекистон Республикаси Акциядорлик-тижорат Халқ банки Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ филиали бошқарувчиси вазифасини вақтинча бажарувчиси, бошқарувчи ўринбосари
2015-2017 йй. - Ўзбекистон Республикаси Акциядорлик-тижорат Халқ банки Тошкент вилояти Оққўрғон филиали бошқарувчиси
2017-2018 йй. - Ўзбекистон Республикаси Акциядорлик-тижорат Халқ банки Тошкент вилояти Олмалиқ филиали бошқарувчиси
2018-2019 йй. - Ўзбекистон Республикаси Акциядорлик-тижорат Халқ банки Тошкент вилояти Тўйтепа филиали бошқарувчиси.

Маматқулов Асқар Фахриддинович 2019 йил 29 августдан Олмалиқ шаҳар Халқ таълими бўлими мудири вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.
А.Маматқулов 1986 йил Сурхондарё вилояти, Шўрчи туманида туғилган. 2010 йил Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг кундузги бўлимини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги - дефектолог.
МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ
2010-2011 йй. - Сурхондарё вилояти, Шўрчи тумани Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими тасарруфидаги 122-Кар ва кўзи ожиз болаларга ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаси ўқитувчиси, бош тарбиячиси
2011-2012 йй. - Сурхондарё вилояти, Шўрчи тумани Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими тасарруфидаги 122- Кар ва кўзи ожиз болаларга ихтисослаштирилган давлат таълим муассасиси эшитиш кабинет мудири, маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари
2012-2017 йй. - Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳар Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими тасарруфидаги 6-ихтисослаштирилган ёрдамчи мактаб ўқитувчиси
2017-2019 йй. - Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳар 80-сонли кар ва заиф кўрувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб интернати директори.

#Cектор_ҳудудида
Хабарингиз бор, яқин кунларда "ОлмалиқКМК" АЖнинг шонли 70 йиллик тўйини нишонлаш арафасидамиз.
Шу муносабат билан нафақат комбинат ишчи-ходимлари, балки шаҳримиз корхона, ташкилотлари томонидан ҳам айём муносабати билан катта тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Маҳалла-кўй, кўчалар, корхоналар атрофида ободонлаштириш ишларига ҳар галгидан ҳам чуқур эътибор қаратилаяпти.
Жумладан, шаҳар сектор раҳбарлари томонидан ҳудудлар кесимида ободонлаштириш ишлари тегишли режа асосида ташкиллаштирилиб, бу юзасидан амалий ишлар кенг тус олган.
Олиб борилаётган ишларни шаҳар ҳокими, 1-сектор раҳбари Усмон Исмоиловичнинг шахсан ўзлари қатъий назорат қилиб бормоқда.
Хусусан, кеча тонг саҳардан шаҳар ҳокими секторидаги ишчи гуруҳи аъзолари билан А.Навоий МФЙда бўлди ва ноқонуний объектларни тегишли тартибда бузиш ҳамда атрофдаги чиқиндилар, бегона ўт-ўланларни тозалаш бўйича маҳаллада ободонлаштириш ишлари ташкил этилди.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мол-мулк ва ер солиғини тўлашни унутмадингизми?
Ҳурматли фуқаролар!
Олмалиқ шаҳар Давлат солиқ инспекцияси маъмурияти сизлардан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 272 ва 287-моддаларига асосан, эгалигингиздаги мол-мулк ва ер участкалари бўйича 2019 йил учун ҳисобланган жисмоний шахсларнинг мол-мулк ва ер солиқларини тўлашингизни сўрайди.

Шаҳар ҳокими Усмон Раҳимов бугун "Саховат" МФЙда олиб борилаётган ободонлаштириш ишларини кўздан кечирди.
@Olmaliq_shahri
Шаҳар ҳокими Усмон Раҳимов бугун "Саховат" МФЙда олиб борилаётган ободонлаштириш ишларини кўздан кечирди.
@Olmaliq_shahri
Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi / Хокимият Ташкентской области
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#кўрик_танлов
#Олмалиқ
“Ибратли оила” республика кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди
Оилаларни мустаҳкамлаш, замонавий ибратли оилалар сафини кенгайтириш мақсадида ўтказиб келинаётган мазкур танловда турли номинациялар бўйича вилоятимизнинг 22 та туман ва шаҳар босқичи ғолиблари иштирок этди.
Беллашув якунларига кўра, биринчи ўринни Ангрен шаҳридан А.Исмаиловлар оиласи қўлга киритди. Иккинчи ўринга Олмалиқ шаҳридан А.Худойқулов, Чиноз туманидан К.Қосимов ва Оққўрғон туманидан Х.Каримовлар оиласи лойиқ деб топилган бўлса, учинчи ўрин Оҳангарон шаҳридан Д.Абиловлар оиласига насиб этди.
Хуллас, танлов якунларига кўра, вилоятимизнинг энг ибратли оиласи Ангрен шаҳрида яшаши маълум бўлди. Эътиборингизга ҳавола қилинаётган роликда озгина юмор бор. Кўрарсизлар...
Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

Шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари Эркин Назруллаев ишчи гуруҳи аъзолари билан бугун ҳудудидаги Сўфи Оллоёр маҳалласидаги ободонлаштириш ва тозаликка риоя этилишини ўрганди.
@Olmaliq_shahri
Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
Шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари Эркин Назруллаев ишчи гуруҳи аъзолари билан бугун ҳудудидаги Сўфи Оллоёр маҳалласидаги ободонлаштириш ва тозаликка риоя этилишини ўрганди.
@Olmaliq_shahri
Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
#Жиноят_муҳокамаси
Шу йилнинг 8 сентябрь куни Бобур МФЙ ҳудудида соат 15:30ларда И.И. томонидан мудҳиш жиноят содир этилди.
Фуқаро З.Н. шу куни рафиқасининг "Жентра" русумли автоулови калитини олиш учун келганида, қайниси И.И. билан ўзаро жанжаллашиб, И.И. томонидан аёвсиз калтакланган. Натижада З.Н. шаҳар Марказий шифохонасининг жонлаштириш бўлимида ҳаётдан кўз юмган.
Бугун 12-умумтаълим мактабида шаҳар сектор раҳбарлари бошчилигида ушбу ҳолатни келтириб чиққан сабаб ва омиллар маҳалла аҳли билан кенг муҳокама қилинди.
Йиғилишда сўз олган шаҳар ҳокими У. Раҳимов, Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси минтақавий мувофиқлаштириш маркази бўлими бошлиғи, подполковник Ҳ. Қодиров, шаҳар ИИБ бошлиғи, подполковник А.Амилов ҳамда сектор раҳбари А.Эргашевлар жиноятнинг куппа-кундузи содир этилганлиги ва одамларнинг бунга лоқайд муносабатда бўлганлиги таассуф билан тилга олишди.
- Бу каби ҳолатлар яна такрорланмайди, деб ким кафолат бера олади? Ўз уйингни ўзинг асра. Жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида керак бўлса, кун-у тун шаҳарда рейд ўтказяпмиз. Аммо жамоатчиликнинг ўзи атрофдаги воқеликлардан огоҳ бўлмас экан, биз ҳеч қандай натижага эриша олмаймиз, - деди 4-сектор раҳбари А.Эргашев.

#Ҳоким_қабули
Бугун жума - шаҳар ҳокими фуқароларнинг мурожаатини тинглайдиган кун.
Бир ҳафта мобайнида ҳоким қабулига кириш учун 20 нафар фуқаро рўйхатга қайд этилиб, бугун уларнинг барчаси шаҳар ҳокими Усмон Раҳимов томонидан қабул қилинди. Қабулда шунингдек, мурожаатларга ечим топиш билан боғлиқ корхона, ташкилот раҳбарлари ҳам иштирок этди.
Маълумот ўрнида айтиш жоизки, бугунги қабулда 4 нафар фуқаро ишга жойлашиш, 5 нафари уй-жой олиш, 1 нафари спортни ривожлантириш, 1 нафари ХУЖМШ коммунал тўловидан норозилиги, 1 нафари ерни ҳужжатлаштириш ва 1 нафари ҳоким ўринбосари ва маҳалла маслаҳатчисидан норозилигини билдириш ҳамда бошқа масалалар юзасидан мурожаат қилган фуқаролардир.
Қабул мобайнида асосли бўлган мурожаатларга ечим топиш бўйича тегишли раҳбарларга топшириқлар берилиб, муддатлар белгиланди, шунингдек, фуқароларга ҳуқуқий тушунчалар ҳам бериб ўтилди.