Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
2.92K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
121 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#билдириш

⚡️ Меҳнат ярмаркасига марҳамат!

Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида эртага, 9 сентябрь куни, соат 10:00да "Ёшлар боғи" ҳудудида корхона ва ташкилотлардаги мавжуд бўш ва вакант иш ўринлари бўйича меҳнат ярмаркаси ташкиллаштирилмоқда.

Иш излаётган ҳамшаҳарларимизни ушбу меҳнат ярмаркасида иштирок этишга таклиф қиламиз. Марҳамат, ярмаркада иштирок этиб, ўзингизга муносиб иш ўрнига эга бўлинг!

@Olmaliq_shahri
#мавсумга_тайёргарлик

Айни дамда Олмалиқ шаҳри, Ш.Рашидов кўчасидаги 42, 44, 62, 64-кўп қаватли уйларнинг том ва фасад қисмлари, электр таянч пунктлари ҳамда оқова тизимини мукаммал таъмирлаш бўйича ишлар жадал бошлаб юборилди.

Шаҳар коммунал корхона, ташкилотлар ишчи-ходимлари томонидан амалга оширилаётган мазкур жараён махсус ишчи гуруҳ томонидан қатъий назоратга олинган.

@Olmaliq_shahri
#тайинлов

2020 йил 7 сентябрдан Олмалиқ шаҳар ИИБ бошлиғи лавозимига Рашидов Искандарбек Рашидович тайинланди.

И.Рашидов 1986 йил Тошкент вилояти Қибрай туманида туғилган.

Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Бўстонлиқ тумани ИИБ бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

@Olmaliq_shahri
#хабарнома

Жорий йилнинг 9 сентябрь куни соат 15:00да Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг навбатдаги XII сессия иши ўтказилади.

Сессия кун тартибидаги қуйидаги масалалар бўйича масъулларнинг ҳисоботи эшитилиши белгиланган:

1. "Шаҳардаги умумий ўрта таълим муассасаларини янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати ва мактабларда таълим жараёнини ташкил этиш чоралари тўғрисида" шаҳар
Халқ таълими бўлими мудири Ленура Байдуллаева ва Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бошлиғи Фарруҳ Мусаев;

2. "Шаҳардаги 10-сонли мактабгача таълим ташкилотини фаолиятини қайта йўлга қўйиш чоралари тўғрисида" мактабгача таълим бўлими мудири Тё Татьяна ва
Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бошлиғи Фарруҳ Мусаев;

3. "Шаҳар 4-сектор ҳудудидаги айрим оилаларни “Темир дафар” рўйхатига киритиш тўғрисида" шаҳар ДСИ бошлиғи, 4-сектор раҳбари Аваз Эргашев;

4. "Сессиялар оралиғида қабул қилинган қарорларни тасдиқлаш тўғрисида" Кенгаш раиси Усмон Рахимов;

5. "Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг доимий комиссиялари томонидан 31 август – 5 сентябрь учун тасдиқланган иш режаси ижроси натижалари тўғрисида" Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши раиси ўринбосари Бобур Қўчқоров.

@Olmaliq_shahri
#ЭЪЛОН

⚡️Тадбиркорлар диққатига!!!

📢 Тошкент вилояти ҳудудида вилоят ичи шаҳарлараро автобус ва йўналишли такси, шаҳар ичи ҳамда шаҳар атрофи автобус ва йўналишли такси йўналишлари бўйича йўловчи ташиш фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган тадбиркорлар диққатига!

👆Юқорида кўрсатилган йўналишлар юзасидан Транспорт вазирлиги Тошкент вилояти транспорт бошқармасига мурожаат қилишингиз мумкин.

🕹Юридик манзил: Тошкент вилояти, Ўрта Чирчиқ тумани, “Бектемир” МФЙ, Бекшоҳ кўчаси 189-уй.

☎️Боғланиш учун қуйидаги телефон рақамга мурожаат қилишингиз мумкин: (71)-202-05-00-(213).

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Бу йил йиғим-терим мавсуми қандай ўтади?

➡️ https://bit.ly/2R3jBjS

Каналга қўшилиш ⬇️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw
Эскирган ва авария ҳолатидаги уйларни таъмирлаш қай тартибда амалга оширилади?

➡️ https://bit.ly/327rQ4z

@Olmaliq_shahri
Кадастр соҳасида истеъмолчилар учун асосий ўзгаришлар қандай бўлади?

➡️ https://bit.ly/3jYuDU0

@Olmaliq_shahri
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистон: Тошкент метрополитени

Обновляющийся Узбекистан: метрополитен Ташкента

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#муносабат

"Ўзбекистон24" телеканалининг "Ахборот 24" дастурида жорий йил 7 сентябрида Олмалиқ шаҳридаги ўрганиш юзасидан эфирга берилган ҳолатлар бўйича расмий муносабат

Олмалиқ шаҳридаги Ш.Рашидов кўчаси 46, 48, 62, 64-икки қаватли уйлар авария ҳолатида бўлиб, бузилишга тушган.

Бу ҳақда жорий йил 29 август куни Вазирлар Маҳкамасининг “Республика ҳудудларида эскириб қолган уй-жой фондини таъмирлаш ва янгилаш чора-тадбирларини амалга ошириш тўғрисида”ги қарори лойиҳасида ҳам
эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан авария ҳолатидаги кўп квартирали уй-жой фонди хатловдан ўтказилган.

Муҳокамага қўйилган қарор лойиҳаси муҳокамадан ўтса, 2021-2023 йилларда авария ҳолатидаги кўп қаватли уйлар ўрнида босқичма-босқич янги уй-жойлар қуриш бўйича реновация дастури тасдиқланади.

Айни вақтда эса Олмалиқ шаҳри "Олтин" МФЙда жойлашган ушбу 4 та икки қаватли барак уйларнинг том, фасад, оқова, сув, электр таъминоти тизимлари шаҳар ҳокимлиги томонидан тўлиқ таъмирланмоқда. Уйлар атрофидаги ноқонуний қурилмалар бузилиб, бетартиб ўсиб ётган бута ва дарахтлар тартибга келтирилмоқда.

Жараёнга оид суратлар қуйида👇🏻

@Olmaliq_shahri