Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.01K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
118 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон мажбурий меҳнатга қарши!
Агарда сизни пахта теришга мажбурлашса, 1176 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.
Шаҳримизда 06.09.2020 йил соат 11:00 ҳолатига:

Коронавирус билан касалланганлар сони - 210 нафар

Соғайганлар - 194 нафар

Вафот этганлар - 4 нафар

Шифохонада даволанаётганлар - 10 нафар

Уйда даволанаётганлар - 4 нафарни ташкил этади.

Шаҳар Тиббиёт бирлашмаси

@Olmaliq_shahri
#бандлик
#мулоқот

Ҳоким тадбиркорлар билан мулоқотда бўлди

Олмалиқ шаҳрида кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш ҳамда бу орқали аҳоли бандлигини таъминлаш, пировардида бюджет тушумини ошириш масаласи шаҳар ҳокимлиги олдида турган долзарб масалалардан биридир.

Бунинг учун барча имкониятларни ишга солиш, тадбиркорлар билан яқиндан муносабатда бўлиб, мулоқот ўтказиш самарали омиллардандир. Ўзаро манфаатли бўлган бу каби тадбирлардан ҳокимлик ҳам, тадбиркорлар ҳам манфаатдор, албатта.

Хусусан, бугун Олмалиқ шаҳридаги етарли тажрибага эга, салоҳиятли тадбиркорлар билан шаҳар ҳокими Усмон Раҳимов ўртасида бўлиб ўтган учрашув ҳам ана шу мақсадда ташкиллаштирилгани билан аҳамиятли бўлди.

Режалаштирилаётган ишларнинг хайр ва баракотли бошланиши мақсадида ҳоким ва тадбиркорлар ўртасидаги ушбу мулоқот "Ҳилол" масжиди қурилиш майдонида эҳсонлик дастурхони атрофида ўтказилди.

Учрашув давомида йирик тадбиркорлик субъектлари таъсисчилари тадбиркорларни қийнаётган муаммо ва тўсиқлар ҳамда фойдали таклифларни билдириб ўтишди.

Ўз ўрнида ҳоким У. Раҳимов ҳам тадбиркорларни доимо қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини таъкидлаб, муаммоларни ҳамкорликда ҳал қилиш чораларини белгилаб олишга келишиб олишди.

@Olmaliq_shahri
#янги_ўқув_йили

Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгаши қарори билан бугун Олмалиқ шаҳридаги 3, 11, 23-умумтаълим мактабларида намунали синов тариқасида анъанавий янги ўқув йили бошланди.

Карантин тартиб-қоидаларига риоя қилган ҳолда ташкил этилган ўқув жараёнида мактабларга киришда ўқувчилар 4 гуруҳга бўлиниб турли вақтда, мактабдаги алоҳида очилган эшиклардан пирометрларда текширилиб, киритилди.

Мактабдаги ҳар бир ўқувчи ҳамда синф антисептик воситалар билан таъминланиб, қўл ювиш бурчаклари ва изоляция хоналари ташкиллаштирилди.

Шаҳар Кенгаши ва ҳокимлик томонидан ҳар бир мактабга масъул раҳбарлар ва депутатлар бириктирилиб, карантин қоидалари ижроси қатъий назорат остига олинди.

@Olmaliq_shahri
#тайёргарлик
#назорат
#ўқув_мавсуми

Бугун Олмалиқ шаҳрига Республика Давлат санитария-эпидемиология назорат инспекцияси бошлиғи ўринбосари Анвар Шукуров ва Тошкент вилояти ҳокимининг Саноатни ривожлантириш, молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи Баҳодир Муллаханов ташриф буюрди.

Ушбу масъуллар Олмалиқ шаҳридаги таълим муассасаларининг янги ўқув мавсумига тайёргарлигини ўрганиш ва назорат қилишга бириктирилган республика ишчи гуруҳи аъзолари бўлиб, шаҳар ҳокимлигида мактаб ва МТТ раҳбарлари ҳамда коммунал соҳа вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказишди.

Йиғилиш давомида ишчи гуруҳ томонидан ҳар бир мактаб ва МТТларни ўрганиш давомида аниқланган камчиликлар муҳокама қилиниб, уларни бартараф этиш бўйича масъулларга муддатлар белгилаб берилди.

@Olmaliq_shahri