Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
2.94K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
121 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#Cаховат

3 декабрь - Халқаро ногиронларни ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш куни муносабати билан бугун шаҳримизда кенг қулоч ёйган хайрия тадбирлари шаҳардаги 6-сонли ёрдамчи мактабда ҳам муносиб кутиб олинди.

Ривожланишида нуқсони мавжуд болалар таълим оладиган мазкур мактабдаги тадбирни шаҳар ҳокими номидан ўринбосари Соҳиб Ахмедов очиб берди.

Сўнг ўқувчиларга шаҳар ҳокимлиги ва Қизил ярим ой жамияти шаҳар бўлими ҳомийлигидаги эсдалик совғалар улашилди.

Шунингдек, Соҳиб Аҳмедов шаҳар Кўзи кўрлар жамиятида ҳам бўлиб, жамият аъзоларига ҳам озиқ-овқат жамланмаларини топширди.

@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
#Cайлов2019

Айни дамда Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги вакиллари шаҳар сайлов учатскаларидаги тайёргарлик ишлари, бинолардаги ҳар бир ҳолатни кўздан кечиришмоқда.

@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
#Тайинлов

“ОКМК” АЖ Бошқарув раисининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси, Ахборот хизмати бошлиғи лавозимига Қаршибоева Умида Маҳкамовна тайинланди.

Умида Қаршибоева 1972 йил 4 декабрь куни Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида туғилган.
Маълумоти - олий, 1994 йили Тошкент давлат университетининг Журналистика факультетини тамомлаган.
Ушбу лавозимга тайинлангунга қадар комбинат Ахборот хизматининг ОКМК ТВ мудири - бош муҳаррири лавозимларида фаолият юритган.
Оилали, 2 нафар фарзанди бор.

@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
#Айни_дамда

Жорий йилнинг 24 ноябрь куни шаҳримизнинг чекка ҳудуди ҳисобланмиш Абдулла Қодирий маҳалласига кираверишдаги асосий кўприк катта ҳажмдаги транспорт воситаларининг ўтиши натижасида ўпирилиб тушиб, яроқсиз ҳолатга келиб қолган эди. Шаҳар ҳокимлигига кўприкнинг бузилиши билан боғлиқ сабаблар юзасидан фуқаролардан эътирозли мурожаатлар бўла бошлади.

Муаммодан хабар топган шаҳар ҳокимлиги раҳбарияти зудлик билан ишчи гуруҳ тузиб, тегишли тартибда далолатнома расмийлаштирилди. Кўприкни мукаммал таъмирлашга катта ҳажмдаги ва махсус техника воситалари зарур бўлганлиги боис, ОКМК АЖга мурожаат қилинди.

Ҳозирда ОКМК АЖ томонидан мурожаат ижобий ҳал этилиб, кўприкни мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
#Обод_маҳалла

Жорий йил "Обод маҳалла" дастури асосида таъмирланишга тушган Увайсий маҳалласининг ички йўллари пудратчи корхона - "Оҳангарон" ТЙФУК томонидан асфальтланди.

@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q