Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.05K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Мурожаат

Олмалиқ шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Нурлахон Қуддусов шаҳар аҳолисига мурожаат қилди.

Шаҳар ҳокими ўринбосари ўз мурожаатида фуқароларни карантин қоидаларига қатъий амал қилишга, барчанинг, айниқса, кексалар ва болаларнинг саломатлиги учун уйда қолишга чақирди.

@Olmaliq_shahri
2020 йил 18 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 15896 (+289) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг
🔸 38 нафари Карантин марказидаги
(барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида;
🔸 52 нафари Сирдарё вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида;
🔸 98 нафари Тошкент шаҳрида;
🔸 40 нафари Андижон вилоятида;
🔸 20 нафари Самарқанд вилоятида;
🔸 19 нафари Жиззах вилоятида;
🔸 9 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
🔸 9 нафари Наманган вилоятида;
🔸4 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда Ўзбекистонда 9003 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (57 фоиз) соғайган.

Ҳозирда Ўзбекистонда 6813 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 70 нафари оғир, 11 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
⚡️Давлат ташкилотлари жамоатчилик олдида электрон ҳисобот беради

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 июлдаги 444-сонли қарорига кўра:

👉 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб давлат бошқаруви органлари, уларнинг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, туман (шаҳар)лар ҳокимликлари томонидан ярим йиллик ва йил якуни бўйича ўз фаолиятига оид жамоатчилик олдида электрон ҳисобот бериш тартиби жорий этилади;

👉 Ҳисоботлар:

1) аввал расмий веб-сайтда, ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларда жойлаштирилади, марказий (ҳудудий) босма ОАВларда эълон қилинади;

2) сўнгра ташкилотларнинг расмий веб-сайти ва улар биринчи раҳбарларининг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтлари орқали брифинг ва матбуот конференциялари кўринишида онлайн трансляциялар ташкил этилади.

👉 Ҳисобот давлат тилида тақдим этилиши керак, бунда ҳисоботлар давлат тили билан биргаликда бошқа тиллардаги версияларга ҳам эга бўлиши мумкин.


➡️ @uzauz
#дезинфекция

Айни дамда Олмалиқ шаҳар кўчаларида шаҳар ФВБ, Миллий гвардия, ИИБ ходимлари томонидан дезинфекция ишлари олиб борилиб, зарарсизлантирилмоқда.

Шунингдек, овоз кучайтиргичлар орқали Миллий гвардия ходимлари фуқароларга уйдан чиқмаслик, карантин қоидаларига қатъий риоя қилиш юзасидан тарғибот олиб боришмоқда.

@Olmaliq_shahri
#Сардобага_кўмак

Жорий йилнинг 1 май куни Сирдарё вилоятининг Сардоба тўғонида юз берган талофатдан кейин Тошкент вилояти ҳокимлигига 132 та уй-жойни таъмирлаб бериш топширилган эди.

Жумладан, Олмалиқ шаҳри мутасаддилари ҳам 6 та хонадонни таъмирлашни зиммаларига олиб, бугунги кунда шаҳар коммунал соҳа ишчи-ходимлари Сардобадаги қурилиш ишларида фаол иштирок этишмоқда.

Суратда: Олмалиқ шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари иш жараёни.

@Olmaliq_shahri
Янги ўқув йилида 5-синф ўқувчилари Ботаника фани ўрнига Биология дарслигини ўқийди

https://bit.ly/2OzoHD1

Каналга қўшилиш
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Уй шароитида енгил шаклдаги коронавирус қандай даволанади?

@Olmaliq_shahri
🔺2020 йил 18 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 16068 (+172) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 60 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 87 нафари Тошкент шаҳрида, 22 нафари Тошкент вилоятида, 1 нафардан Самарқанд, Сурхондарё ва Сирдарё вилоятларида профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 9003 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (56 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 6984 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
#бунёдкорлик

Янги бино фойдаланишга топширилди

⚡️ Жорий йилнинг 15 июль куни Олмалиқ шаҳридаги вилоят Қўриқлаш бошқармаси 4-алоҳида батальонининг янги қуриб битказилган биносининг расман очилиш маросими бўлиб ўтди.

🏬 Бино қурилиши Миллий гвардия томонидан 2019 йил апрель ойида бошланиб, жорий йил март ойида якунланди. Замонавий типда қурилган бино ҳудудида ходимларнинг хизмат олиб боришлари, ўқ отиш машғулотлари ҳамда маънавий- маърифий соатлар ўтказилиши учун алоҳида махсус жиҳозланган хоналар билан таъминланди. Бундан ташқари психолог хонаси, ёзги ва қишки спорт майдончалари ташкил этилган.

🚔Бинода техник қўриқлаш маркази ҳам ишга туширилиб, ушбу марказ ёрдамида объект ва фуқаро хонадонларини симсиз алоқа орқали қўриқланишини таъминлаш йўлга қўйилган. Техник қўриқлаш марказининг тезкор ҳаракатланувчи гуруҳи ходимларига янги "Нексия-3" русумли автомобиллар ЖПС қурилмалари билан жиҳозланган ҳолда бириктирилди.

@Olmaliq_shahri