#Cпорт
Эртага, 24 ноябрь куни шаҳримизнинг Болалар-ўсмирлар спорт мактабида спортнинг KARATE WKF йўналиши бўйича шаҳар ҳокимлиги ва Жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамкорлигида шаҳар ҳокими кубоги учун очиқ биринчилик ўтказилади.
Унда республикамизнинг барча вилоятларидан 400га яқин спортчилар иштирок этиши кутилмоқда.
Спорт ишқибозларини тадбирга таклиф этамиз.
@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q

#Муносабат
Шаҳримиз фуқароси томонидан шаҳар Тиббиёт бирлашмасига тааллуқли эътирозли мурожаат бўлган экан.
Шаҳар Тиббиёт бирлашмаси раҳбариятининг маълум қилишича, оилавий поликлиниканинг Гагаринда жойлашган филиалида ҳафтанинг сешанба ва пайшанба кунлари режали эмлаш ишлари олиб борилади. Режали 13 хил эмлаш вакцинаси бепул ўтказилиб, жорий йилнинг шу кунига қадар вакцина таъминотида муаммо юзага келмаган.
Мурожаатчи ҳафтанинг бошқа кунлари, яъни сешанба ва пайшанба кунларидан ташқари ҳафта кунларида мурожаат қилган бўлса керак. Шифокорлар йўқлиги масаласига тўхталадиган бўлсак, поликлиника иш вақти 8:00 дан 20:00гача бўлиб, шифокорлар иш вақти тасдиқланган график асосида белгиланган. Яъни, битта шифокор иш вақти ҳар куни бир хил эмас, ўзгарувчан. Айрим кунлари эрталаб, бошқа кунлари кечки бўлиши мумкин.
Мижозлардан сўраб қолардикки, ўзингизнинг ҳудудий шифокорингиз иш графигини ҳафта кунлари бўйича билишингиз зарур. Чироқ ўчишига келсак, пайшанба куни марказлашган чеклов доирасида ҳақиқатдан ҳам бир соат давомида ўша ҳудудда чироқ ўчган.

Кеча Абдулла Қодирий маҳалласига кираверишдаги асосий кўприк катта ҳажмдаги транспорт юриши натижасида ўпирилиб тушган.
Ҳозирда кўприкни таъмирлаш юзасидан мутасаддилар тегишли тартибда далолатнома расмийлаштиришди.
Ҳужжатлаштириш ва маблағ таъминоти ҳал бўлиши билан яқин кунлар ичида кўприк таъмирланади.
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

#Огоҳ_бўлинг
Олмалиқ шаҳар ИИБ ЙҲХ бўлими ҳайдовчиларни йўллардаги музламалардан огоҳлантиради
Ҳудудимизда об-ҳаво шароитининг кескин ўзгариши, қор ёғиши ва автомобиль йўлларида музламалар ҳосил бўлиши йўл ҳаракати қатнашчилари учун бир қатор ноқулайликлар келтириб чиқариши, йўл-транспорт ҳодисалари содир этилишига сабаб бўлиши мумкинлигини инобатга олган ҳолда шаҳар Ички ишлар бўлими Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаси ҳайдовчилардан транспорт воситасини бошқариш пайтида мураккаб об-ҳаво шароитини ҳисобга олишларини, зарурат бўлмаганда тунги вақтларда ҳаракатланмасликни, пиёдалардан йўлни кесиб ўтишда ўта ҳушёр бўлишларини, катталардан йўлларда болаларнинг ҳаракатини назоратга олишларини сўрайди.

Жорий йил 22 ноябрь куни Тошкент шаҳрида спортнинг TAEKWON-DO ITF йўналиши бўйича Ўзбекистон кубоги баҳслари бўлиб ўтди.
Унда шаҳримизнинг 80 нафар спортчилари ҳам муносиб иштирок этиб, шаҳримиз мавқеини ҳимоя қилиб қайтдилар.
Ҳакамлар ҳайъатининг хулосаларига кўра, қизғин ва муросасиз кечган баҳсларда ёш спортчиларимизнинг 23 нафари 1-ўрин, 16 нафари 2-ўрин ҳамда 20 нафари 3-ўринларни эгаллаб, юқори натижаларни қайд этишди.
Баракалла, олмалиқлик спортчи ёшлар! Ота-оналарингизга минг раҳмат!

#Мурожаатга_жавоб
Бугун ижтимоий тармоқлар орқали ҳамшаҳарларимиз томонидан шаҳардаги йўллар қор ва музламали эканлиги, тегишли ташкилотлар томонидан хавфсизлик чоралари кўрилмаганлиги юзасидан мурожаат бўлган экан.
Мурожаатга жавобан маълум қиламизки, Олмалиқ шаҳрининг "Эҳтиром", Мирзо Улуғбек, "Тинчлик", Ф.Хўжаев, "Тотувлик" кўчалари шаҳар Ободонлаштириш бошқармасига бириктирилган бўлиб, эрталабдан ушбу йўлларга қум сепилиб, хавфсизлик чоралари кўрилган.
А.Темур, "Мустақиллик", Фурқат, "Туркистон", Ш.Рашидов кўчалари эса ОКМК АЖ УЖФТБга бириктирилган.
Мурожаатчи назарда тутган МПЗ, МОФ, "Аммофос-Максам" АЖ йўллари Оҳангарон ТЙФУК балансида бўлиб, мазкур йўллардаги хавфсизликни таъминлашга улар масъул.
Бу бўйича қўшимча мурожаатларингиз бўлса, Оҳангарон ТЙФУК раҳбариятининг қуйидаги рақами орқали боғланишингиз мумкин: 98-369-58-55.

#ТАЙИНЛОВ
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги Молия бўлими мудири лавозимига Базаров Лазиз Тўхтамуродович тайинланди.
Маълумот учун, Л.Базаров шу кунгача Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги Молия бўлими Давлат дастурлари мониторинги масалалари бўйича мудир ўринбосари - шўба мудири лавозимида ишлаб келган.
Тошкент вилояти ҳокимлиги Молия бош бошқармаси Ахборот хизмати
👉 https://t.iss.one/ToshkentViloyatMoliya 👈

Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi / Хокимият Ташкентской области
1 ДЕКАБРДАН БОШЛАБ НИМАЛАР ЎЗГАРАДИ?
1. Кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатидаги дорилар айрим дорихоналардагина сотилади.
2019 йил 1 декабрдан бошлаб кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган дорилар фақат ижтимоий дорихоналар ҳамда гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни сақлаш ва реализация қилиш фаолияти бўйича лицензияга эга бўлган дорихоналар томонидан сотилади.
2. IMEI-кодни рўйхатдан ўтказиш пулли бўлади.
Ўзбекистон ҳудудида фойдаланилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган ва ишлаб чиқариладиган мобил қурилмалар жисмоний шахслар, импорт қилувчилар ва ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг мобил қурилмаларни халқаро ўзига хос идентификация кодлари бўйича рўйхатга олиш тизимига мурожаат қилиши орқали пулли асосда рўйхатга олинади.
3. Фаолиятнинг лицензияланадиган тури биттага кўпаяди.
Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир фаолият учун лицензия олиш талаб этилади.
4. Грант маблағларини жалб қилишда қатнашган ходимлар рағбатлантирилади
✅ 2019 йил 1 декабрдан бошлаб:
👉 хорижий давлатлар ва ташкилотлар донорлар делегацияларининг Ўзбекистонга ташрифларини ва уларнинг расмий шахслар билан учрашувларини ташкил этиш бўйича сўровларни Ташқи ишлар вазирлигига олдиндан юбориш муддати 30 иш кунидан 15 иш кунигача қисқартирилади;
👉 грант олувчилар томонидан банк ҳисобварақларидан кўчирмаларни, шунингдек, техник кўмак маблағлари тўғрисида ахборот ва идоравий ҳисоботни Молия вазирлигининг Ғазначилигига тақдим этиш мажбурияти бекор қилинади;
👉 грант олувчилар ҳар чоракда олинган ва ўзлаштирилган грантлар ҳамда амалга оширилаётган ташқи беғараз кўмак лойиҳалари тўғрисидаги маълумотларни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига тақдим этади;
👉 давлат органлари раҳбарлари грант маблағларини жалб қилишда бевосита қатнашган ходимларни меҳнатга ҳақ тўлаш минимал миқдорининг 15 бараваригача бир йўла мукофотлаш тарзидаги рағбатлантиришга ҳақли бўлади.
5. Фармацевтик инспекция ўтказиш бўйича низом кучга киради.
Зарур амалиётлар (GxP) талабларига мувофиқлик юзасидан инспекциялар ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом кучга киради.
6. Энергетика менежменти тизими жорий этилади.
Айрим корхона ва ташкилотларда энергетика менежменти тизими халқаро стандартга (ISO 50001) мувофиқ босқичма-босқич жорий этилади.
✅ Мазкур тизимда қуйидагилар назарда тутилади:
👉 энергия истеъмоли самарадорлигини баҳолашнинг шаффофлиги ва холислиги, корхоналарнинг энергия сарфи ҳажмини пасайтириш, шунингдек, атмосферага чиқариладиган чиқиндиларни камайтириш;
👉 ресурсларни, биринчи навбатда молиявий маблағларни минимал даражада сарфлаб энергия истеъмолини бошқариш самарадорлигига эришиш;
👉 ишлаб чиқарилаётган маҳсулот, кўрсатилаётган хизматларнинг рақобатбардошлигини ошириш.
7. Тракторчи-машинист гувоҳномасининг янги намунаси берилади.
2019 йил 1 декабрдан Тошкент шаҳрида, 2020 йил 1 мартдан бутун республикада тракторчи-машинист гувоҳномасининг, техник паспорт ва техник гувоҳноманинг янги намуналари берилади.
8. Тренерлар ҳар 5 йилда аттестациядан ўтказилади.
Республикада фаолият юритаётган тренерлар Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази ҳамда унинг филиаллари базасида ҳар 5 йилда аттестациядан ўтказилади.
Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

#Тадбиркорлар_муаммосини_ўрганиб
Бугун шаҳримизнинг 1- ва 2-сектор раҳбарлари - ҳоким Усмон Раҳимов ва прокурор Эркин Назруллаевлар тадбиркорларнинг муаммоларини ўрганиш бўйича ҳудудларда бўлишди.
Дастлаб "Sirkechitasjtekstil" МЧЖга борган сектор раҳбарлари корхонага узлуксиз табиий газ ва электр таъминотига лимит ажратиш, корхона ишчи-ходимларига шароит яратиш, яратилган иш ўрнидаги муаммолар ҳамда бинони фойдаланишга қабул қилишдаги ЁХБ ва Экология бўлими билан боғлиқ муаммоларни аниқлаб, уларни бартараф этиш бўйича жойида масъул раҳбарларга кўрсатмалар берилди.
Шундан сўнг экспорт маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи "He chuang technology" МЧЖга борган раҳбарлар корхонада канализация тармоғига уланиш, корхонадан чиқаётган оқова сув зарарини камайтириш, саноат чиқиндисини ўғит сифатида фойдаланишга тажриба тарзида боғ барпо этиш учун вақтинчалик ер ҳамда табиий газга лимит ажратиш каби масалаларни тинглаб, бу ҳақда масъулларга ўз тавсия ва кўрсатмаларини беришди.
Раҳбарлар томонидан корхона раҳбарига қизил мия ўсимлиги илдизини қайта ишлаб, тайёр хом ашёдан маҳсулот тайёрлаш бўйича иш фаолиятини кенгайтириш бўйича таклифлар берилди.

#Мурувват
Орамизда шундай инсонлар борки, улар меҳр, эътиборга бошқалардан-да кўпроқ муҳтож. Чунки уларнинг кўнгли ярим, тақдир тақозоси билан жисман заиф бўлишга маҳкум этилган. Уларнинг кўнглини олиш, меҳр-оқибат кўрсатиш эса бизларнинг инсоний бурчимиз.
3 декабрь – Халқаро ногиронлиги бўлган инсонлар куни муносабати билан шаҳримизнинг “КАМИЛА” кафесида хайрия тадбири ташкиллаштирилди. Тадбир Ўзбекистон ногирон ишбилармон аёллар миллий ассоциацияси Тошкент вилояти бўлинмаси раҳбари Шаҳноза Абдураҳмонова томонидан ташкиллаштирилиб, унда ногиронлиги бўлган болалар ва уларнинг ота-оналари иштирок этишди.
Тадбирни ўтказишда ҳомийлик қилган "Олмалиқ деҳқон бозори", "КАМИЛА" кафеси раҳбарияти, Оҳангарон шаҳри “Тоза ҳудуд” корхонаси, ҳамда бошқа кўнгилли иснонлар яқиндан ёрдам беришди. Ушбу тадбирда Ангрен, Оҳангарон шаҳарлари ҳамда шаҳримиздан жами 57 нафар ногиронлиги бўлган ва уларнинг ота-оналарига байрамона дастурхон ёзилиб, “Металлург” ММ санъаткорлари томонидан концерт дастури намойиш этилди.
Тадбир иштирокчилари кўрсатилган эътибордан мамнун бўлиб, тадбир ташкилотчилари ва ҳомийларга ўз миннатдорликларини изҳор этишиб, дуога қўл очдилар.

#Сайлов2019
Олмалиқ шаҳрининг 30 та сайлов округларига 5 та партиядан шаҳар сайлов комиссияси томонидан рўйхатга олинган 150 нафар номзодлар рўйхати билан танишинг.

#Cектор_ҳудудида
Бугун 1-сектор ҳудудидаги Ҳ.Олимжон МФЙда ҳоким билан бўлиб ўтган сайёр қабул мобайнида фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатлар юзасидан шаҳар ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари Солижон Қосимов бошчилигида ўрганиш ишлари олиб борилди.