Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.04K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Фахрий мураббий” ордени таъсис этилди

“Фахрий мураббий” орденини таъсис этиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–622-сон, 09.06.2020 й.) Президент томонидан имзоланди.

📋 Қонун билан “Фахрий мураббий” ордени таъсис этилди ва орден тўғрисидаги низом тасдиқланди.

🎖“Фахрий мураббий” ордени билан ёшларни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш, уларни ёт ғоялардан асраш, ёш авлод вакилларида фаол фуқаролик позицияси ва мафкуравий иммунитетни, ташаббускорлик, фидойилик ва ахлоқий фазилатларни шакллантиришга ҳисса қўшган Ўзбекистон фуқаролари мукофотланади.

💰 Ушбу орден билан мукофотланган шахслар БҲМнинг 40 баравари (8 млн 920 минг сўм) миқдоридаги бир марталик пул мукофотини олади ва қонун ҳужжатларида белгиланган имтиёзлардан фойдаланади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#антикоронавирус
#дезинфекция

Олмалиқ шаҳрида 2020 йил 9-10 июнь кунлари:

📌Автотранспортлар- 11 603 та

🔶Увайсий МФЙдаги “Намуна” ХУЖМШ нинг 13 та кўп қаватли уйлари;
🔶Увайсий” МФЙдаги “Олмалиқ нурли лола” ХУЖМШ нинг 11 та кўп қаватли уйлари;
🔶Чўлпон МФЙдаги “Зарнур” ХУЖМШ нинг 7 та кўп қаватли уйлари;
🔶“Кимёгар” МФЙдаги “Маржона омад” ХУЖМШ нинг 5 та кўп қаватли уйлари;
🔶С.Оллоёр МФЙдаги “Олмалиқ хаёт маскани” ХУЖМШ нинг 5 та кўп қаватли уйлари;
🔶С.Оллоёр МФЙдаги “Гўзалликка интилиш” ХУЖМШ нинг 9 та кўп қаватли уйлари;
🔶“Ойдин” МФЙдаги “Ойдин кўчалар” ХУЖМШ нинг 14 та кўп қаватли уйлари;
🔶“Ойдин” МФЙдаги “Порлоқ” ХУЖМШ нинг 8 та кўп қаватли уйлари;
🔶“Олмалиқ деҳқон бозори” МЧЖнинг 670 кв.м. майдони

🔴Жами 70572 кв.м. ҳудудда дезинфекция ишлари олиб борилди.

@Olmaliq_shahri
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Олмалиқ
#cессия

Бугун Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг навбатдаги VIII сессияси вилоятдаги барча ҳудудлар бўйича видеоселектор тарзида бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси ҳамда Тошкент вилояти ва Олмалиқ шаҳар Кенгаши депутатлари иштирок этишди.

📊
Сессия кун тартибига кўра, коронавирус пандемияси, глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиётга салбий таъсирини камайтириш мақсадида кўрилаётган чора-тадбирлар натижалари муҳокама қилинди.

📌2020 йил учун инфратузилма лойиҳаларининг ишлаб чиқилиши, жойларда ишлаб-чиқариш ҳажмини кенгайтириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича қўшимча захираларнинг аниқланиши ҳолати юзасидан ҳам ахборотлар тингланди.

🖇Сессияда Олмалиқни ижтимоий- иқтисодий ривожлантиришнинг муҳим ва долзарб масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

📽Батафсил – видеолавҳада👆

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️“Чиройли” авторақамларнинг тоифалари ҳамда нархлари ўзгарди

Ҳукумат қарори (350-сон, 04.06.2020 й.) билан Жисмоний ва юридик шахсларга автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини оширилган тўлов ставкалари бўйича беришда “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ ахборот тизимида аукцион ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди.

☑️ Киритилган ўзгартиришларга кўра, “чиройли” рақамлар 6 та тоифага ажратилди (илгари 3 та тоифа эди).

💰Шунингдек, айрим “чиройли” рақамларнинг бошланғич нархлари ва тоифалари ҳам ўзгарди.

➡️ Хусусан, 333, 444, 666, 999 рақамлар комбинацияси 1-тоифадан 2-тоифага ўтказилган бўлса, 003, 004, 006, 008, 009, 030, 040, 303, 400, 404, 600, 900, 909 каби рақамлар 2-тоифадан 3-тоифага ўтказилди.

🆎 Тошкент шаҳридаги 2-тоифа рақамларининг бошланғич нархи агар улар ҳар хил комбинациядаги ҳарфлар билан бўлса базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари (илгари 40 баравар), бир хил комбинациядаги ҳарфлар билан бўлса базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 баравари (илгари 50 баравар) этиб белгиланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#мурожаат_ва_ечим

Олмалиқ шаҳар фуқаролари томонидан "Туркистон" кўчасидаги светофор дарахт шохлари билан тўсилиб, ноқулайлик келтираётгани ҳақида мурожаатлар бўлган эди.

Бугун ушбу дарахт шохлари шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан тартибга келтирилиб, мурожаатлар ижобий ҳал этилди.

@Olmaliq_shahri
#саховат

Қурувчиларга озиқ-овқат маҳсулотлари жўнатилди

⚡️Сардоба сув омборидаги тошқин оқибатида Қозоғистон Республикасида зарар етган уй-жойларни таъмирлашда иштирок этаётган қурувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари жўнатилди. 24 турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини манзилга етказиб беришда Олмалиқ шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими хизматчилари ёрдам беришди.

@Olmaliq_shahri
#Сайёр_қабул

❇️Жорий йил 10 июнь куни Олмалиқ шаҳар ҳокимининг 1-сектор биносида тадбиркорларнинг сайёр қабули ўтказилди. Сайёр қабулда шаҳар ҳокими, ҳоким ўринбосарлари, шаҳар Халқ банкнинг тегишли мутасаддилари, бош архитектор, кадастр бўлими, "Ойдин" деҳқон бозори ҳамда Бош вазир қабулхонаси раҳбарлари иштирок этишди.


Йиғилишда тадбиркорларнинг имтиёзли кредит, ер ажратиш, лицензия олиш каби масалалари кўриб чиқилиб, тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди ҳамда Олмалиқ шаҳар ҳокимининг шахсий назоратига олинди.

@Olmaliq_shahri