Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.03K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
Forwarded from UZBEKISTAN AIRPORTS
⚡️Eron ustidagi havo hududining yopilishi munosabati bilan bir qancha aviakompaniyalar parvoz yoʻnalishlarini oʻzgartirdi

Yaqin Sharqdagi vaziyat keskinlashgani va havo hududining bir qismi yopilganligi sababli bugun ertalab bir nechta aviakompaniya samolyotlari o'z yo‘nalishlarini o‘zgartirishga majbur bo‘ldi.

"Jazeera Airways" aviakompaniyasining Toshkent – ​​Quvayt yo‘nalishi bo‘yicha J9-1650 reysi soat 04:50da uchib Toshkent aeroportiga qaytdi – samolyot mahalliy vaqt bilan soat 07:06da jo'nash aeroportiga qo‘ndi.

Shuningdek, "Fly Dubai" aviakompaniyasining Dushanbe – Dubay yo‘nalishi bo‘yicha FZ-778 reysi ekipaji Toshkentdagi muqobil aerodromga yo‘l olishga qaror qildi. Samolyot mahalliy vaqt bilan soat 08:32 da Toshkentga kelib qo‘ndi. Ekipajning dam olishi munosabati bilan Toshkentdan uchish mahalliy vaqt bilan soat 21:00ga belgilangan. Yo‘lovchilar mehmonxonaga joylashtiriladi.

"Fly Dubai" aviakompaniyasining Toshkent – ​​Dubay yo‘nalishi bo‘yicha FZ-1942 reysi ham soat 04:58da havoga ko‘tarilib, 06:58 da Ashxoboddagi muqobil aerodromga qo‘ndi.

"Centrum Air" aviakompaniyasining Jidda – Toshkent yo‘nalishi bo‘yicha C6-702 reysi ham xuddi shu sabab bilan Ar-Riyoddagi muqobil aerodromga qo‘ndi. Shuningdek, Madina – Farg‘ona yo‘nalishi bo‘yicha C6-3336 reysi ham Toshkent vaqti bilan soat 08:17 da Al-Maktum (Dubay) aeroportiga qo‘ndi.

Ushbu reyslarning jo'nab ketishi haqidagi to'liq ma'lumotlarni aviakompaniya vakillaridan olish mumkin.

Shuningdek, marshruti Eron havo hududi orqali amalga oshiriladigan bir qator reyslar Oʻzbekiston shaharlaridan kechikish bilan uchib ketdi.

Web-site | Facebook | Instagram | Telegram | X | IOS/Android
#билдириш

Ҳурматли ҳамшаҳарлар!

2024 йил 26 октябрь, яъни бугундан бошлаб ушбу телеграм каналда Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгаши томонидан қабул қилинаётган расмий ҳужжатлар ва уларнинг ижроси атрофлича ёритиб борилади.
Forwarded from Bosh prokuratura
Бош прокурор ўринбосари И.Адхамов Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида масъул раҳбарлар ҳамроҳлигида эҳтиёжманд оилалар турмуш тарзи билан танишди.

Камбағал оилаларга ажратилган имтиёзли кредит ва субсидия маблағлари мақсадли сарфланиши, оилаларнинг даромад манбалари ўрганилди.

Айни вақтда, шаҳарда 45 мингта оилаларда 147 минг нафар аҳоли истиқомат қилаётган бўлиб, 1 528 та оила "Ижтимоий ҳимоя Ягона реестри"га киритилган.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Штатлар_сони_янги_ПФ_165.pdf
15.3 MB
#Фармон
#PDF

Штатлар ўзгаришига оид янги Фармон имзоланди

“Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг штат бирликлари сонини тартибга солишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида“ги Президент Фармони қабул қилинди.

Фармон билан:

вазирликлар (21 та), қўмиталар (14 та), агентликлар (26 та) ва инспекцияларнинг (9 та) ягона рўйхати (жами 70 та) тасдиқланди;

республика ижро этувчи ҳокимият органлари жами бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 53 560 та этиб белгиланди.

Шундан:

давлат бюджети ҳисобидан — 49 105 та;
бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари ҳисобидан — 4 455 та.

Шунингдек, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бошқарув аппарати ходимларининг чекланган сони 868 та этиб тасдиқланди. Бунда вилоятлар 3 тоифага бўлинган бўлиб (61 тадан 70 тагача штат бирлиги), Тошкент шаҳрига (105 та штат бирлиги) тоифадан ташқари қўшимча штатлар ажратилди.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri
Ўзбекистонда 2025 йилда қайси давлат идораси бюджетдан қанча маблағ олади?

1. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги — 59,5 трлн сўм (46 трлн 647 млрд 414,5 млн*);

2. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги — 6,6 трлн сўм (6 трлн 130 млрд 330 млн сўм);

3. Соғлиқни сақлаш вазирлиги — 5,1 трлн сўм (4 трлн 587 млрд 244,7 млн сўм);

4. Маданият вазирлиги — 1 трлн 172 млрд сўм (1 трлн 100 млрд 445,3 млн сўм);

5. Спорт вазирлиги — 1 трлн 135 млрд сўм (1 трлн 768 млрд 859,2 млн сўм);

6. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги — 1 трлн 992 млрд (1 трлн 795 млрд 563,6 млн сўм);

7. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги — 1 трлн 794 млрд сўм (1 трлн 711 млрд 199,8 млн сўм);

8. Сув хўжалиги вазирлиги — 10,4 трлн сўм (10 трлн 440 млрд 149 млн сўм);

9. Энергетика вазирлиги — 123 млрд сўм (242,6 млрд сўм);

10. Транспорт вазирлиги — 6,7 трлн сўм (6 трлн 185 млрд 909,4 млн сўм);

11. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги — 927 млрд сўм (816 млрд 763 млн сўм);

12. Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги — 1 трлн сўм (939 млрд 085,7 млн сўм);

13. Рақобат қўмитаси — 12,6 млрд (11 млрд 552,3 млн сўм);

14. Давактив — 12,1 млрд сўм (11 млрд 360,3 млн сўм);

15. Бандлик вазирлиги — 733,2 млрд сўм(1 трлн 121 млрд 965,5 млн сўм);

16. Статистика агентлиги — 238,8 млрд сўм (257 млрд 170,6 млн сўм);

17. Ташқи ишлар вазирлиги — 1 трлн сўм (874 млрд 564,9 млн сўм);

18. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги — 1 трлн 116 млрд сўм (1 трлн 068 млрд 205,5 млн);

19. Рақамли технологиялар вазирлиги — 532,4 млрд сўм (313 млрд 926,7 млн);

20. Адлия вазирлиги — 322,5 млрд сўм (239 млрд 289,8 млн

21. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги — 95,9 трлн сўм (91 трлн 928 млрд 187 млн);

22. Солиқ қўмитаси — 169,4 млрд сўм (158 млрд 416,7 млн сўм);

23. Вазирлар Маҳкамаси — 2 трлн 184 млрд (2 трлн 27 млрд 346,8 млн сўм);

24. Президент Админстрацияси — 1 трлн 673 млрд (1 трлн 599 млрд 699,2 млн сўм);

25. Сенат — 127,3 млрд сўм (108 млрд 465,2 млн);

26. Қонунчилик палатаси — 178,9 млрд сўм (1 трлн 958 млрд 940,2 млн (фонд алоҳида);

27. Омбудсман — 18,6 млрд сўм (17 млрд 938,3 млн);

28. Бош прокуратура — 2 трлн 732 млрд сўм (2 трлн 112 млрд 243,3 млн сўм);

29. Олий суд — 1 трлн 804 млрд сўм (1 трлн 703 млрд 218,8 млн);

30. Конституциявий суд — 12,9 млрд сўм (10 млрд 683,4 млн);

31. Судялар Олий кенгаши — 53,7 млрд сўм (46 млрд 768 млн);

32. Марказий сайлов комиссияси— 29,4 млрд сўм (18 млрд 298,9 млн);

33. МТРК — 881,4 млрд сўм (559 млрд 913,6 млн);

34. ЎзА — 40,7 млрд сўм (36 млрд 721,3 млн);

35. Маънавият ва маърифат маркази — 75,4 млрд сўм (67 млрд 762 млн сўм);

36. Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ — 16,1 млрд сўм (14 млрд 726 млн сўм);

37. Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши — 350 млрд сўм (150 млрд);

38. Фанлар академияси — 446,8 млрд сўм (429 млрд 943,7 млн);

39. Бадиий академия — 160,4 млрд сўм (140 млрд 325,3 млн);

40. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги — 33,2 млрд сўм (30 млрд 720,9 млн);

41. Ҳисоб палатаси — 116 млрд сўм (106 млрд);

42. Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги — 685,5 млрд сўм (635 млрд 623,9 млн);

43. Стратегик ислоҳотлар
агентлиги — 20,3 млрд сўм (38 млрд 757,3 млн);

44.
Дин ишлари бўйича қўмита — 163,7 млрд сўм (42 млрд 163,1 млн);

45. Маданий мерос агентлиги — 177,3 млрд сўм (213 млрд 588,3 млн);

46. Ижтимоий ҳимоя
миллий агентлиги — 21 трлн 139 млрд сўм (20 трлн 274 млрд 660,8 млн сўм);

47. Олий Мажлис ҳузуридаги фонд
— 1 трлн 277 млрд сўм;

48. Ёшлар ишлари агентлиги — 456 млрд сўм;

49. Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги — 105,7 млрд сўм;

50. Оила ва хотин-қизлар қўмитаси — 95,7 млрд сўм;

51. Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси — 28,5 млрд сўм;

52. Атом энергетикаси агентлиги — 43,6 млрд сўм;

53. Энергорегулятор — 3,1 млрд сўм;

54. Энергоинспекция —28,1 млрд сўм;

55. Агроинспекция — 9,3 млрд сўм;

56. Бошқа ташкилотлар — 49 трлн 989 млрд сўм (44 трлн 574 млрд 256,5 млн сўм).

*ўтган йилги харажатлар


Манба

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri
Автомобиль транспорт қатнови ҳаракатини вақтинча тўхтатиш тўғрисида

Олмалиқ кон-металлургия комбинати АЖ ташкил
топганлигининг 75 йиллигига бағишланган байрам тадбирларини юқори савияда ташкил этиш ҳамда жамоат тартибини сақлаш, аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳаракатини тартибга солиш, турли фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги
Қонунининг 6-, 25-моддаларига асосан:

«Олмалиқ кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамияти ташкил топганлигининг 75 йиллигига бағишланган байрам тадбирларини юқори савияда ўтказиш учун 2024 йил 1 ноябрь куни соат 07:00 дан, 2 ноябрь куни 16:00 га қадар шаҳардаги "Обиҳаёт" кўчасининг А.Навоий кўчаси ҳамда "Туркистон" кўчаси билан кесишган қисмигача, Амир Темур кўчасининг "Камалак" чорраҳасидан "Гулшан" (Рамазанова) кўчаси билан кесишган қисмигача барча туташган (Фурқат, "Юксалиш", А.Навоий, "Истиқбол") кўчалар, шунингдек, "Юксалиш" (Олимпия) кўчасининг "Парвоз" (8-март) кўчаси билан кесишган қисми ва А.Навоий кўчасининг "Истиқбол" кўчаси билан кесишган ва унга туташган барча ички кўчалар ёпилиб, автомобиль транспорт қатнови ҳаракати вақтинча тўхтатилади.

Мазкур фармойиш ижросини таъминлаш шаҳар ИИБ бошлиғи Н.Сайидовга, назорат қилиш шаҳар ҳокимининг ўринбосари С.Ахмедов зиммасига юкланди.
🔔 Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг қарори

💬 №1413 Бир мандатли сайлов округлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига депутатлар сайловининг натижалари тўғрисида

💬 №1414 Ягона сайлов округи бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига партиялар рўйхати асосида сайланган депутатларни рўйхатга олиш тўғрисида

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1413-қарор иловаси.pdf
226 KB
💬 №1413 Бир мандатли сайлов округлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига депутатлар сайловининг натижалари тўғрисидаги қарор иловаси

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1414-қарор иловаси.pdf
263.1 KB
💬 №1414 Ягона сайлов округи бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига партиялар рўйхати асосида сайланган депутатларни рўйхатга олиш тўғрисидаги қарор иловаси

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Олмалиқ кон-металлургия комбинати" акциядорлик жамиятининг 75 йиллиги муносабати билан ишлаб чиқариш илғорларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони

Указ Президента Республики Узбекистан "О награждении группы передовиков производства в связи с 75-летием акционерного общества "Алмалыкский горно-металлургический комбинат""

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Олмалик ШСК.pdf
1.6 MB
#сайлов2024

Олмалиқ шаҳар Сайлов комиссияси қарори

Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгаши депутатлари сайлови натижалари

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri
#ҳоким_қарори

Олмалиқ шаҳар ҳокимининг 2024 йил 1 ноябрдаги №326-10-147-Қ/24 -сон қарори


"Еттинчи чақириқ халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг биринчи сессиясини чақириш тўғрисида"

Ушбу қарорга асосан еттинчи чақириқ халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг биринчи сессияси 2024 йил 8 ноябрь куни соат 09:00 га Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги катта мажлислар залига чақирилиши белгиланди.

Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:

1. Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашига сайланган депутатларнинг партия гуруҳларини рўйхатга олиш ҳақида;

2. Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг Регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низомларни тасдиқлаш тўғрисида;

3. Тошкент вилояти ҳокимининг Олмалиқ шаҳар ҳокимини тайинлаш тўғрисидаги қарорини тасдиқлаш ҳақида;

4. Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари қўшма мажлиси Маслаҳат кенгаши аъзолигига номзод кўрсатиш тўғрисида.

5. Бошқа масалалар.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri
7183679.pdf
2.1 MB
#ВМ_қарори

Аҳолининг газ, электр, сув таъминоти, қурилиш, йўл ва бошқа инфратузилмадаги мавжуд муаммолари юзасидан реал вақт режимида хабар беришга мўлжалланган "Халқ назорати" платформаси ишга туширилади.

Мазкур платформага келиб тушган мурожаатлар тегишли масъул ташкилотларга ҳал қилиш учун юборилади. Бу бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri
#ҳоким_фармойиши

Олмалиқ шаҳар ҳокимининг 2024 йил 4 ноябрдаги №263-10-147-Ф/24-сонли фармойиши

Тошкент вилояти ҳокимлигининг 2024 йилнинг 29 октябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 17 октябрдаги 53-сонли фармойиши ижроси тўғрисида"ги 405-10-0-Ф/24-сонли фармойиши ижроси тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ўттиз икки йиллигини муносиб кутиб олиш ва юксак савияда нишонлаш, Асосий қонунимизда белгиланган халқ ҳокимиятчилиги, инсон қадри, эркинлик ва тенглик, ижтимоий адолат ва бирдамлик каби эзгу ғоялар атрофида фуқароларни жипслаштириш, "Конституция - эркин ва фаровон ҳаёт гарови!" деган бош ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий ҳамда маънавий-маърифий тадбирларни самарали ташкил этиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 17 октябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида"ги 53-сонли фармойиши, Тошкент вилояти ҳокимлигининг 2024 йилнинг 29 октябрдаги 405-10-0-Ф/24 - сонли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуннинг 6, 25-моддасига асосан:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 17 октабрдаги 53-сонли фармойиши ҳамда Тошкент вилояти ҳокимлигининг 2024 йилнинг 29 октябрдаги 405-10-0-Ф/24-сонли фармойиши раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинди.

Юқоридаги фармойиш билан:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунига бағишланган байрам тадбирларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш дастури;

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмитанинг таркиби тасдиқланганлиги инобатга олиниши белгиланди.

"Конституция - эркин ва фаровон ҳаёт гарови!" деган ҳаётий шиорнинг моҳияти ва аҳамиятини, янги таҳрирдаги Конституция асосида инсон ҳуқуқ ва эркинликлари соҳасида мутлақо янги босқичга ўтилганлигини очиб бериш;

мулкий ҳуқуқларнинг ишончли ҳимоясини таъминлаш, соғлиқни сақлаш, илм-фан, маданият, санъат ва спорт соҳаларини ривожлантириш, нуронийлар, хотин-қизлар ва ёшларга доимий эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш, оила, оналик, болалик ва оталикни ҳимоя қилиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларнинг аҳамиятини кенг тарғиб қилиш;

"Конституция ойлиги" доирасида умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим ташкилотларида барча ўқувчи ва талабаларни қамраб олган ҳолда Конституция дарсларини ўтказиш.

Шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш.Бегиевга, шаҳар Иқтисодиёт ва молия бўлими Ш.Абдиев билан ўтказиладиган байрам тадбирлари маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари, бошқарма, ташкилот ва муассасаларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан молиялаштирилишини таъминлаш вазифаси юклатилди.

Шаҳар ҳокимининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси С.Баймирзаевга Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича амалга оширилаётган ишларни кенг ёритиб бориш тавсия этилди.

Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш.Бегиев ва шаҳар ҳокими ўринбосари С.Ахмедов зиммаларига юклатилди.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri
Toshkent viloyatida bir qator tuman va shaharlarga hokimlar tasdiqlandi

7-8-noyabr kunlari Toshkent viloyatida Xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashlarining yettinchi chaqiriq birinchi sessiyalari boʻlib oʻtdi. Unda deputatlar tomonidan quyidagilar tuman (shahar) hokimi lavozimiga tasdiqlandilar:

▫️Qobil Hamdamov- Olmaliq shahar hokimi;

▫️Muzaffar Rajabboyev - Ohangaron shahar hokimi;

▫️Murodjon Abdurahmonov - Chirchiq shahar hokimi;

▫️Dilshod Sultonov - Yangiyoʻl shahar hokimi;

▫️Sardor Isakulov -Parkent tumani hokimi;

▫️Ixtiyor Qosimov - Oʻrta Chirchiq tumani hokimi;

▫️Joʻrabek Ahmedov - Boʻstonliq tumani hokimi;

▫️Uskenbay Atemov - Yuqori Chirchiq tumani hokimi

▫️Bahtiyor Begmatov - Boʻka tumani hokimi;

▫️Muzaffar Rashidov - Qibray tumani hokimi;

▫️Akmal Xolmurodov - Quyi Chirchiq tumani hokimi;

▫️Erkin Rustamov - Zangiota tumani hokimi;

▫️Doniyor Madrimov - Ohangaron tumani hokimi;

▫️Muzaffar Aripov - Piskent tumani hokimi;

▫️Sardorbek Ergashev - Toshkent tumani hokimi.

Telegram 🌐Website 📹YouTube 📸 InstagramFacebook 🕊Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM