Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.05K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
⚡️⚡️РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

❗️Жорий йилнинг 8 июнидан — «сариқ» 🟨 ва «яшил» 🟩 ҳудудларда жамоат транспортида шаҳар (туман) ва шаҳар атрофи йўналишлари бўйича автобус ҳаракатларига рухсат берилди.

🚫 Дамас, микроавтобус ва метрополитен фаолияти бундан мустасно.

〰️〰️〰️〰️〰️

Жамоат транспорти фаолиятини қайта тиклашда қуйидаги талабларга қатъий риоя қилиш талаб этилади:

🚿 автокорхона томонидан транспорт воситасини ҳар бир қатнов олдидан ва охирги бекатда, шунингдек, автошоҳбекатларда тўлиқ дезинфекция қилиш;

👮🏻‍♂️ ҳайдовчиларни тиббий ниқоб ва қўлқоплар билан таъминлаш ҳамда уларнинг мунтазам равишда ўз вақтида алмаштириб бориш чораларини кўриш;

😷 автобус салонига фақатгина тиббий ниқобдаги йўловчиларни киритиш.

〰️〰️〰️〰️〰️

Транспорт вазирлигининг масъул ходимлари ушбу талабларга риоя этилишини назорат қилади.

Йўловчилардан эса карантин талабларига қатъий амал қилиш ва ижтимоий масофани сақлаш сўраб қолинади. Жамоат транспортида карантин талабларини бузиш тегишли маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бош инспектори Нурмат Отабеков иштирокида АОКА штабида ўтказилган брифингдан муҳим маълумотлар:

«Сариқ» ҳудудларда сунъий футбол майдонларида спорт билан шуғулланса бўладими?

👉
ЖАВОБ: бу ерда


Нега «сариқ» ҳудудларда боғчалар очилишига рухсат берилган-у, абитуриентларнинг ўқув марказларига бориши мумкин эмас?

👉
ЖАВОБ: бу ерда


Санаторийга йўлланма бўлганда шахсий машинада борса бўладими?

👉
ЖАВОБ: бу ерда


Ишхонада ниқоб тақмасдан ишлаганда раҳбарият ишдан бўшатиш билан таҳдид қилиши тўғрими?

👉
ЖАВОБ: бу ерда


📹 Видео

🗝 Ҳар куни аҳолидан тушаётган саволлар асосида ўтказилаётган брифинглар АОКА расмий телеграм саҳифаси — @aoka_uz да онлайн ёритиб борилмоқда.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
⚡️Махсус карантин зонасидаги кўнгилли ҳамширада коронавирус аниқланди

Ўрта Чирчиқ тумани махсус карантин зонасида кўнгилли сифатида ишлаб келган, туман тиббиёт бирлашмаси туғруқ уйида ҳамшира бўлиб ишловчи аёлдан коронавирус инфекциясига гумонланувчи сифатида таҳлиллар олинганда, «мусбат» натижа аниқланган.

Туғруқ уйи 7 июнь куни профилактик дезинфекция тадбирлари ўтказиш учун ёпилган.

🚧 Беморнинг яшаш хонадони, у билан бирламчи мулоқотда бўлган ишчи-ходимлар, оила аъзолари уй шароитида 14 кунлик тиббий кузатувга олинди.

🚫 Ҳамширанинг оила аъзолари ишлайдиган гўзаллик салони фаолияти тўхтатилди.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бош инспектори Нурмат Отабеков иштирокида АОКА штабида ўтказилган брифингдан муҳим маълумотлар:

Коронавирус агрессивлиги камайдими?

👉
ЖАВОБ: бу ерда


Аҳоли орасида «симптомсиз» касаллик қандай аниқланмоқда?

👉
ЖАВОБ: бу ерда


Чартер рейс билан олиб келинадиганларни кутиб олишга чиқиш мумкинми?

👉
ЖАВОБ: бу ерда


Хорижда коронавирусдан даволаниб чиққан фуқаро Ўзбекистонга қайтса, яна карантинга олинадими?

👉
ЖАВОБ: бу ерда


📹 Видео

🗝 Ҳар куни аҳолидан тушаётган саволлар асосида ўтказилаётган брифинглар АОКА расмий телеграм саҳифаси — @aoka_uz да онлайн ёритиб борилмоқда.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники

@Olmaliq_shahri
❗️(+39) 2020 йил 23 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 6500 нафарни ташкил этмоқда.

🦠 Янги беморларнинг 15 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 13 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 12 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 нафари аҳоли орасида), 11 нафари Сурхондарё вилоятида (шундан 9 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари аҳоли орасида) аниқланган.

📍Ҳозирда мамлакатимизда 2031 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 15 нафари оғир, 4 нафари ўта оғир аҳволда.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники

https://t.iss.one/Olmaliq_shahri