Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.05K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#жиноят_муҳокамаси

⚡️2024 йил 15 август куни соат тахминан 00:10 ларда Олмалиқ шаҳар “Камалак” маъмурий ҳудудига тунги хизматга жалб қилинган Тошкент вилояти ИИББ иккинчи минтақавий ҳудуд Саф бўлинмалари Патруль-пост хизмати бешинчи гуруҳ сафдор ходимлари Д.Султонов ва Қ.Мавляновлар хизмат олиб бораётган вақтида фуқаролар Ф.Хайитов, Ғ.Хайитов ва Ш.Янгиевлар жамоат жойи ҳисобланган "Мустақиллик" кўчаси, “OQTEPA LAVASH” кафеси олдида маст ҳолатда жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан бузган.

📌Улар томонидан бирор бир ҳуқуқбузарлик содир этилишининг олдини олиш мақсадида, шахсига ойдинлик киритиш учун таянч пунктига олиб борилаётган вақт фуқаро Ш.Янгиев сафдор ходим Д.Султоновнинг юз қисмига уриб, хизмат кийимини йиртиб юборган. Шунингдек, фуқаролар Ф.Хайитов, Ғ.Хайитовлар ҳам сафдор ходим Қ.Мавляновга ёпишиб, ҳақоратлаб, хизмат кийимларини йиртиб, хизмат вазифасини бажараётган ҳокимият вакилининг қонуний талабларини бажармасдан, хизмат вазифаларини бажаришдан воз кечишга мажбур қилишган.

📎 Бугун Олмалиқ шаҳар ҳокими, 1-сектор раҳбари Қобил Хамдамов томонидан мазкур ҳуқуқбузарлик бўйича Мирзо Улуғбек МФЙ фаоллари билан муҳокама йиғилиши ўтказилди.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

🌍Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#жиноят_муҳокамаси

⚡️Жорий йил 15 июль куни соат тахминан 15:30 ларда Олмалиқ шаҳар Огаҳий кўчасиуйда яшовчи Ф.Хайдаров қўшниси С.Алматовнинг хонадонига келиб, биргаликда спиртли ичимлик ичишган. Сўнг Ф.хайдаров қўшнисига тегишли "Редми 13про" уяли телефонини ўғирлаган.

📌Олмалиқ шаҳар ИИБ ТБ томонидан Ф.Хайдаровга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

📎 Бугун Олмалиқ шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари Абдумалик Кулдашев томонидан мазкур ҳуқуқбузарлик бўйича "Кўрпасой" МФЙ фаоллари билан муҳокама йиғилиши ўтказилди.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

🌍Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#жиноят_муҳокамаси

"Дамас" ҳайдовчиси йўлда хизмат қилаётган ишчини уриб юборди

⚡️Жорий йил 24 август куни соат 14:10 ларда ҳайдовчи "Олмалиқсой" маҳалласи, "2-Қатортол" кўчасида яшовчи 2006 йилда туғилган Ж.Ж. "Дамас" русумли автотранспорт воситасида "Эҳтиром" кўчаси бўйлаб "Тинчлик" кўчаси томон ҳаракатланиб келиб, ушбу йўлда хизмат вазифасини бажараётган ОКМК ишчиси 1961 йилда туғилган Ж.Алимовни уриб юборган. Натижада Ж.Алимов тан жароҳати олган.

📌 Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИБ ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Мазкур жиноят юзасидан шаҳар 2-сектор раҳбари, прокурор Абдумалик Кулдашев томонидан маҳалла аҳли билан муҳокама йиғилиши ўтказилиб, жиноят сабаблари ва оқибатлари бўйича сўз юритилди.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

🌍Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#жиноят_муҳокамаси

"Ҳилол" МФЙдаги хонадонга ўғри тушди

Олмалиқ шаҳри, "Дўстлик" МФЙ, "Ёшлик" кўчасида яшовчи 1992 йилда туғилган О.Қ. ИИББга мурожаат қилиб, хонадонидаги буюмлар ўғирлаб кетилганини маълум қилган.

Яъни, 2024 йил 18 август кунидан 20 август кунигача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс унинг "Ҳилол" МФЙ, "Тинчлик" кўчасида жойлашган қурилиши тугалланмаган хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, 400 минг сўмлик бир дона дрел,  500 минг сўмлик бир дона темир кесадиган болгарка, 500 минг сўмлик бир дона префаратор, 1 млн сўмлик қурилиш лазери, 600 минг сўмлик бир дона газ гарелкаси, 400 минг сўмлик қўл араваси қаровсиз қолдирилганидан фойдаланиб, яширин равишда олиб, ҳодиса содир бўлган жойдан яширинган. Бу билан унга умумий ҳисобда 3 млн 400 минг  сўм миқдорида зарар етказилган.
___

Ишхонанинг камераларини ўғирлаб...

2024 йил дастлабки тергов давомида аниқ санасини аниқлашнинг имкони бўлмаган апрель ойининг ўрталарида фуқаро ОКМК АЖ Ахборот хизматида электромонтёр бўлиб ишловчи Х.И. ОКМК АЖ Ахборот хизматига тегишли бўлган операторлар хонасидан нархи 27 млн сўмлик, “SONY SEL200600G FE200-600 mmF5.6-6.3 G OSS” русумли камера объективини ҳамда омборхонасидан мазкур камера объективига тегишли бўлган ҳужжатлари ва қути (каробка)сини яширин равишда талон-торож қилган.

Бундан ташқари Х.И. ўзининг жиноий хатти-ҳаракатларини давом эттириб, 2024 йил 26 июль куни тахминан соат 18:30 ларда ОКМК АЖ  Ахборот хизматига тегишли бўлган операторлар хонасидан нархи 40 млн сўмлик, “SONY SEL1224GM FE 12-24mm F2.8 GM” русумли камера объективини ҳамда омборхонасидан мазкур камера объективига тегишли бўлган ҳужжатлари ва қути (каробка)сини яширин равишда талон-торож қилган.

Тошкент вилояти ИИББ ОКМКдаги ИИБ ТҚХ ходимлари томонидан олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида фуқаро 1999 йилда туғилган М.М. дан у Х.И. дан сотиб олган “SONY SEL200600G FE200-600 mmF5.6-6.3 G OSS” ва “SONY SEL1224GM FE 12-24mm F2.8 GM” русумли камера объективлари ашёвий далил сифатида олинган.
____

Кундошлик оқибати...

Олмалиқ шаҳар, Рамазонов кўчасида яшовчи У.А. 2024 йил 4 июнь куни соат тахминан 10:15да аммасининг келини тикувчи бўлганлиги сабабли, унинг олдига бормоқчи бўлган. Бироқ уйини аниқ билмаганлиги сабабли синглисининг кундоши Ф.З. нинг йўлагига кириб қолган.

Орадан тахминан бир соатлар вақт ўтиб Ф.З.  “Instagram” ижтимоий тармоғидаги ўзининг саҳифаси орқали унинг суратларини жойлаб, суратларнинг остига “сандакала оллохданам куркмисанлар. Саники манга утмиди, бахтсизлигинг шоттан маълум. бор топганинг шунақа исқирт ишлага ишлатасанла. Бу кунингдан баттар булларинг, харроми наслар”, “Нима киларини билмей тикувчи излаб кепти, онам эшийни очсала маккиллаб тикувчини исмини билмасмуш, куйлагинга сени чмошка тийинлик, Сандан кейин дезинфекция чакидим”, “Что надо вот таким шмаррам Мани кушними тикувчими дб билиб кегансану искирт, Жиннини йокади кеволиб маккиллаб” деб ҳақорат қилган.

Ҳақоратланган У.А. Ф.З. га нисбатан шаҳар ИИБга мурожаат қилиб, қонуний чора кўришни сўраган.

Юқоридаги ҳолатлар бўйича бугун 1-сектор раҳбари, шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов бошчилигида "Ҳилол", А.Навоий, "Саховат" МФЙлари аҳли билан йиғилиш ўтказилиб, жиноят ва ҳуқуқбузарликлар сабаби атрофлича муҳокама қилинди.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

🌍Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#жиноят_муҳокамаси

⚡️Жорий йил 21 сентябрь куни соат тахминан 19:50 ларда ҳайдовчи 1956 йилда туғилган Бўка тумани "Бўстон" МФЙда яшовчи, Н.А. бошқарувида бўлган “Дамас” автомашинасини ОКМК АЖ МБФ ҳудуди йўналишидан "Ойдин" ҳудуди томонга бошқариб бориб, Т.Малик МФЙ автомобиль йўлининг пиёдалар ўтиш жойидан юриб кесиб ўтаётган фуқаро К.Б.ни уриб юбориб, ЙТҲ содир қилган. Натижада фуқаро Б.К. оғир тан жароҳатлари олиб, шаҳар Марказий шифохонасига ётқизилган. Бироқ, кўрсатилган тиббий ёрдамларга қарамасдан, Б.К. шу куннинг ўзида олган тан жароҳатлари сабабли, шифохонада вафот этган.

📌 Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИБ ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Мазкур жиноят юзасидан шаҳар 2-сектор раҳбари, прокурор Абдумалик Кулдашев томонидан маҳалла аҳли билан муҳокама йиғилиши ўтказилиб, жиноят сабаблари ва оқибатлари бўйича сўз юритилди.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

🌍Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#жиноят_муҳокамаси

30 тонна кунжара ўғирлаб кетилди

⚡️Олмалиқ шаҳар, Фурқат МФЙ, Ипак йўли кўчасида яшовчи Н.Хамрақулов Олмалиқ шаҳар ИИБ номига ариза билан мурожаат қилиб, 2024 йил сентябрь ойи давомида "Гултепа" МФЙ ҳудудида жойлашган ўзи раҳбарлик қилаётган "Rental Hope" МЧЖдан 30 тонна соя кунжараси номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилгани, уларга нисбатан қонуний чора кўриб етказилган зарарни ундиришда амалий ёрдам беришни сўраган.

📌 Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИБ ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Мазкур жиноят юзасидан шаҳар 2-сектор раҳбари, прокурор Абдумалик Кулдашев томонидан маҳалла аҳли билан муҳокама йиғилиши ўтказилиб, жиноят сабаблари ва оқибатлари бўйича сўз юритилди.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

🌍Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#жиноят_муҳокамаси

⚡️ 2024 йил 6 октябрь куни соат тахминан 7:30ларда “Олмалиқ КМК” АЖ Мис бойитиш фабрикаси “Янчиш ва флотациялаш” цехида таъмирловчи-чилангар бўлиб ишловчи 1997 й.т. фуқаро С.И. умумий нархи 35 млн 35 минг сўмлик, умумий оғирлиги 0,240 кг. бўлган таркибида қимматбаҳо металл маҳсулотлари аниқланган саноат қумларини “Олмалиқ КМК” АЖ Мис бойитиш фабрикаси қўриқланадиган объект ҳудудидан яширин равишда олиб чиқиб кетаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

📌Мазкур ҳолат юзасидан бугун шаҳар ҳокими, 1-сектор раҳбари Қобил Хамдамов томонидан М.Улуғбек МФЙ аҳолиси билан йиғилиш ўтказилиб, жиноят сабаблари ва оқибатлари ҳақида сўз юритилди.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

🌍Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#жиноят_муҳокамаси

"Бирдамлик" МФЙда фирибгарлик: огоҳ бўлинг, орамизда кредит ўғрилари

У.Носир кўчасида яшовчи F.Усаров шаҳар ИИБга мурожаат қилиб, 2024 йил 31 июль куни номаълум шахс унинг 1995 йилда туғилган ақли норасо ўғли Х.У.ни алдаб, унинг номига нархи 25.896.500 сўмлик маиший техника сотиб олганлигини, ушбу маиший техниканинг кредит қарздорлиги тўланмаётганлигини маълум қилиб, кредит қарздорликлари сўндирилишида ва ушбу номаълум шахсга нисбатан қонуний чора кўрилишида амалий ёрдам сўраган.


"Коинот" МФЙда: "Малибу-2" ҳайдовчиси пиёдани уриб юборди

2024 йил 22 август куни ҳайдовчи 2000 йилда туғилган Ш.Боқиев ўзининг бошқарувидаги “Малибу-2” русумли автомашинасини Олмалиқ шаҳри А.Темур кўчаси бўйлаб "Коинот" ҳудуди томондан "Камалак" ҳудуди томонга қараб бошқариб бориб, пиёдалар ўтиш жойидан кесиб ўтаётган вояга етмаган 2007 йилда туғилган С.Насриддиновани уриб юбориб, ЙТҲ содир қилган.

ЙТҲ натижасида вояга етмаган С.Насриддинова тан жароҳати олиб, Олмалиқ шаҳар маркази шифохонасига ётқизилган.

М.Улуғбек МФЙ: "тилла палосчилар" қўлга тушди

2024 йил 4 октябрь куни тахминан соат 2:00 ларда ОКМК АЖ Мис бойитиш фабрикаси 2-Майдалаш ва бойитиш мажмуасида чилангар-таъмирловчи бўлиб ишловчилар -1986 йилда туғилган О.Юсупов, 1996 йилда туғилган М.Абдуллаев ва 1996 йилда туғилган А.Абдуқулов жиноий тил бириктириб, ОКМК МБФ бўлимида жойлашган тегирмон тагида таркибида қимматбаҳо метал бўлган саноат қумларини сув ва палос ёрдамида ювиб ўтирган вақтларида, Тошкент вилояти ИИББ ОКМКдаги ИИБ ТҚХ ходимлари ва 99280-ҳарбий қисм ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида ушланган.

Улардан таркибида жами 43.117.866 (қирқ уч миллион бир юз ўн етти минг саккиз юз олмиш олти) сўмлик қимматбаҳо метал бўлган 35,095 килограмм саноат қуми ва узунлиги 157 сантиметр, эни 25 сантиметр, оғирлиги 4,605 килограмм бўлган палос матоси бўлаги аниқланиб, холислар иштирокида ашёвий далил тариқасида олинган.

***

Бугун юқоридаги жиноят ишлари бўйича Олмалиқ шаҳар ҳокими, 1-сектор раҳбари бошчилигида "Бирдамлик", "Коинот" ҳамда М.Улуғбек МФЙлари фаоллари билан йиғилиш ўтказилди. Унда жиноятларнинг сабаблари, оқибатлари хусусида сўз юритилиб, муаммолар атрофлича муҳокама қилинди.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

🌍Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#жиноят_муҳокамаси

"Бўстон" МФЙда қорамол ўғирланди

2024 йил 16 октябр кунидан 17 октябр кунига ўтар кечаси, Олмалиқ шаҳар А.Навоий маҳалласида яшовчи 2003 йилда туғилган Н.Ботиралиев бир гуруҳ шахслар билан "Бўстон" МФЙ, "Халқлар дўстлиги" кўчасида яшовчи М.Усарованинг хонадони қаршисидаги очиқ дала майдонида боғланган ҳолатда бўлган бир бош баҳоси 8.000.000 сўмлик новвосни ўғирлаб, воқеа жойидан номаълум томонга яширинган
.

***

"Дўстлик" МФЙ: фуқаронинг пластик картасидаги пул ўғирланди

"Дўстлик" МФЙ, Тансиқбоев кўчасида яшовчи фуқаро С.Саматов Олмалиқ шаҳар ИИБга мурожаат қилиб, 2024 йил 5 октябр куни номаълум шахс унинг пластик картасидан 3.070.000 сўм миқдоридаги пулларни қонунга хилоф равишда ечиб олганлигини маълум қилиб, ушбу пулларни ечиб олган шахсга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган
.

Бугун юқоридаги жиноят ишлари бўйича Олмалиқ шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари Абдумалик Кулдашев бошчилигида "Бўстон" ҳамда "Дўстлик" МФЙлари фаоллари билан йиғилиш ўтказилди. Унда жиноятларнинг сабаблари, оқибатлари хусусида сўз юритилиб, муаммолар атрофлича муҳокама қилинди.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

🌍Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM