Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.01K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
118 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
📈 (+26) — 2020 йил 25 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3215 нафарни ташкил этмоқда.

🚧 Янги беморларнинг 25 нафари Карантин марказида аниқланган: 23 нафари Россиядан (Қозоғистон орқали) келган. 2 нафари эса — Тошкент шаҳридан, коронавирусга чалинганлар билан мулоқот орқали юқтирган.

🚚 1 нафари Тошкент вилоятида — Қозоғистондан келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида коронавирус инфекцияси аниқланган.

💃 Соғайганлар — 2607 (+42) нафар.

💉 Даволанмоқда — 595 нафар.

Каналга уланиш: 👇
@Olmaliq_shahri
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ Республиканинг ҳар бир ҳудудида Ёшлар технопарклари ташкил этилади

“Республика ҳудудларида Ёшлар технопаркларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори (313-сон, 22.05.2020 й.) қабул қилинди.

🏢 Қарорга мувофиқ, республиканинг ҳар бир ҳудудида босқичма-босқич Ёшлар технопарклари ташкил этилади.

🔺Ҳудудларда ёшларнинг интеллектуал, илмий, ижодий салоҳиятини ошириш технопарклар фаолиятининг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

🔰 Технопарклар Инновацион ривожланиш вазирлиги муассислигидаги ҳамда масъулияти чекланган жамият шаклидаги юридик шахс ҳисобланади.

❗️Технопарклар фаолияти вазирлик ҳузуридаги Ёшлар академияси томонидан мувофиқлаштирилади.

⚠️ Технопарклар бино ва иншоотларини қуриш, қайта таъмирлаш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, шунингдек, замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш харажатлари Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан амалга оширилади.

💼 Технопарк директори тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ҳокимларининг тавсиясига асосан инновацион ривожланиш вазири томонидан лавозимга тайинланади.

📝 Қарор билан 2020-2023 йилларда республика ҳудудларида Ёшлар технопаркларини босқичма-босқич ташкил этиш режа-жадвали тасдиқланди.

@Olmaliq_shahri
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Давлат активларини бошқариш агентлиги огоҳлантиради!

"Қора маклер"ларга алданиб қолманг!

@Olmaliq_shahri
КАРАНТИН ВАҚТИДА ЎҚУВЧИЛАРГА ИЖАРАГА БЕРИЛГАН ДАРСЛИКЛАРНИ ҚАЙТАРИБ ОЛИШ ТАҚИҚЛАНАДИ!

❗️Карантин даври тугамасдан дарсликларни йиғиб олиш ёки ўқувчи, ота- оналар ёхуд уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан топшириш қатъиян тақиқланади. Бундай ҳолатлар содир бўлганида карантин тартиб қоидаларига зид деб баҳоланади.

Халқ таълими вазирлиги мактаб ўқувчиларига ижарага ва бепул берилган дарсликларни кутубхонага қайтариб топшириш тартиби бўйича кўрсатма берди. Ҳозирги мавжуд ҳолатдан келиб чиқиб, мактаб ўқувчиларига ижарага ва бепул берилган дарсликларни кутубхонага қайтариб топшириш карантин даври тугагандан кейин амалга оширилади.

Бунда, дарсликларни карантин даври тугагандан кейин мактаб кутубхонасига ўқувчилар ёки ўқувчининг ота-онаси ёхуд уларнинг ўрнини босувчи шахслар тўлиқ ва яроқли ҳолда топширадилар. Дарсликлар ижарага ёки бепул берилганлиги тўғрисида мактаб маъмурияти ва ўқувчининг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўртасида тузилган шартномалар муддати карантин даври тугагунга қадар узайтирилади.

Карантин даври тугагандан кейин дарсликларни мактаб кутубхонасига топшириш жараёнида “Умумтаълим мактабларини дарсликлар ва ўқув- методик қўлланмалар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги Низом” (Узбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 28 апрелда рўйхатдан ўтказилган, рўйхат рақами 2577) нинг 51-бандига мувофиқ дарсликлар ёки ўқув-методик қўлланмалардан фойдаланиш усулидан қатъи назар, улар йўқолган ёки фойдаланишга яроқсиз ҳолатга келиб қолган тақдирда, ўқувчининг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ёхуд ҳомийлар ёки ўқитувчилар зарарни худди шундай дарслик ёки ўқув-методик қўлланмалар билан қоплайди ёхуд унинг бирламчи ҳужжатларда (ҳисоб- фактурада, юк хатида) кўрсатилган қийматини қуйидаги миқдорларда тўлайди:

биринчи синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслик ва (ёки) ўқув-методик қўлланмалари учун - унинг бир баравари миқдорида;

2-4 синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслик ва (ёки) ўкув-методик қўлланмалари учун -унинг икки баравари миқдорида;

5-11 синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслик ва (ёки) ўкув-методик қўлланмалари учун -унинг тўрт баравари миқдорида.

Шу муносабат билан, мактаб директорларидан 2019-2020 ўқув йилида умумтаълим мактабларида фойдаланилаётган дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмаларни карантин даври тугагандан кейин кутубхонага ўрнатилган тартибда топшириш ва қабул қилиб олиш жараёнини тўғри ташкил этиш мақсадида ўқувчилар ва ота-оналарни дарсликларни озода тутиш, эҳтиёт қилиш, карантин даври тугагандан кейин тўлиқ ва яроқли ҳолда кутубхонага топшириш бўйича хабардор қилиш, дарсликларни ўқувчилардан қабул қилиб олиш, инвентаризациядан ўтказиб, яхши сақланишини таъминлаш юзасидан мактаб кутубхоначилари ва синф раҳбарларига тегишли кўрсатмалар бериш сўралади.

Халқ таълим вазирлиги.

@Olmaliq_shahri
#cаховат_ва_кўмак

Олмалиқ шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими қошида очилган "Саховат ва кўмак" жамғармасига ҳомийлар томонидан туширалаётган маблағ эвазига карантин шароитида оғир аҳволга тушиб қолган фуқароларга мунтазам равишда ёрдам кўрсатиб келинмоқда.

Жумладан, ҳайит байрамидан бугунги кунгача фуқаролар мурожаатлари ва маҳалла раисларининг тавсияси асосида ана шундай 158 нафар фуқарога 9 хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари жамланмалари тақдим этилди.

Бу каби саховат тадбирлари давом эттирилмоқда.

@Olmaliq_shahri
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Давлат хизматлари кўрсатиш бўйича қатор маъмурий регламентлар тасдиқланди

“Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида” Ҳукумат қарори (327-сон, 23.05.2020 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарор билан қуйидаги маъмурий регламентлар тасдиқланди:

👉 Фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақани тайинлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш;

👉 Дафн маросими учун нафақа тайинлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш;

👉 Пенсия ва нафақа олувчилар рўйхатида мавжудлиги ҳақида маълумотнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш;

👉 Пенсия ва нафақа миқдори тўғрисида маълумотнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш.

✍️ Жумладан, Фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақани тайинлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига кўра, ариза берувчи бола туғилган кундан бошлаб 6 ой муддат ичида мазкур нафақани тайинлаши учун давлат хизматлари марказига (ДХМ) борган ҳолда ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали мурожаат этади.

🔺Тегишли сўровнома бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига юборилади.

📋 Пенсия жамғармаси ўз навбатида нафақани тайинлаш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

🖥 Нафақа тайинланган тақдирда нафақани қачон ва қаердан олиш тўғрисида маълумот, нафақа тайинлаш рад этилганда рад этиш сабаблари кўрсатилган маълумот тегишли ДХМга ёки ЯИДХПга электрон тарзда юборилади.

❗️Давлат хизмати кўрсатилгани учун йиғим ундирилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#видео

⚡️Вилоятимизнинг Қўйи Чирчиқ, Янгийўл, Пискент, Бекабод, Оҳангарон, Юқори Чирчиқ ва Қибрай туманларида жойлашган қум ва шағал аралашмасини қайта ишлаш корхоналари мутахассислар томонидан ўрганиб чиқилди.

Ўрганишлар давомида корхоналарда айрим қонун бузилишларига қўй қўйилаётганлиги аниқланди, яъни қум ва шағал аралашмасини қайта ишлаш вақтида ҳосил бўлган сувлар, маиший чиқиндилар билан бирга ер устига ёки дарёга тозаланмасдан юборилган.

🎥Батафсил – юқоридаги лавҳада

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#ФВБ

Олмалиқ шаҳри ҳудудидан оқиб ўтувчи каналдаги сув тўлиб, оқиши ҳамда каналга синиб тушган шох-шаббалар сабабли, канал суви тошиб, аҳоли яшаш жойига ҳам оқа бошлаган эди.

Ушбу ҳолатдан хабар топган шаҳар ФВБ вакиллари канални шох-шаббалардан тозалаб, муаммони зудлик билан бартараф этишди.

@Olmaliq_shahri
#антикоронавирус
#дезинфекция

Олмалиқ шаҳрида 2020 йил 24-26 май кунлари:

📌Автотранспортлар- 17 912 та

🔶“Рамазон” МФЙ даги 15та кўча ва уйларга кириш жойлари, дўконлар атрофи 22 400кв.м. майдони
🔶“Тинчлик ” МФЙ даги 12 та кўча ва уйларга кириш жойлар, дўконлар атрофи 22000 кв.м. майдони
🔶“Наврўз” МФЙ даги 12 кўча ва уйларга кириш жойлар, дўконлар атрофи 18000 кв.м. майдони
🔶А.Яссавий МФЙ даги 10 та кўча ва уйларга кириш жойлар, дўконлар атрофи 20000 кв.м. майдони

🔴Жами 104 575 кв.м. ҳудудда дезинфекция ишлари ўтказилди.

@Olmaliq_shahri