#профилактика
⚡️ЖИЭД Биринчи минтақавий ҳудуд 49-сон манзил-колония шахсий таркиб ходимларининг билим савиясини янада ошириш мақсадида Олмалиқ шаҳар ИИБ ЙҲХБ билан биргаликда ўқув семинари ташкиллаштирилди.
📌 Унда шаҳар ИИБ ЙҲХБ бўлими қидирув суриштирув инспектори, катта сержант Олимжон Шеров томонидан Биринчи минтақавий ҳудуд 49-сон манзил-колония йўл ҳаракати хавфсизлиги йўналишидаги профилактик тадбирлар бўйича маълумот берилди ва шахсий таркиб ходимлари автоулов ҳужжатлари текширилди. Колония ходимлари мавзу юзасидан мутахассисдан ўзларини қизиқтирган саволларга етарлича жавоб олиб, машғулот қизиқарли ва кўтаринки руҳда ўтказилди.
Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri
Web-site | Telegram | Faсebook | You tube

ТАДБИРКОРЛАР ДИҚҚАТИГА!
100 МЛН. СЎМГАЧА ГАРОВСИЗ КРЕДИТЛАР ВА 150 МЛН. СЎМГАЧА ГАРОВ ТАЛАБИ ПАСАЙТИРИЛГАН КРЕДИТЛАР
Ушбу кредитлар қандай мақсадларга, кимларга ажратилади ва қандай талаблар қўйилади? Ёки қандай лойиҳаларга ажратилмайди?
Батафсил юқоридаги жадвалда кўрсатилган.
Ушбу қарор ижроси бўйича Олмалиқ шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимида ШТАБ ташкил қилинган.
Барча қизиқтирган саволлар бўйича қуйидаги ТЕЛЕФОН РАҚАМЛАРГА МУРОЖААТ ҚИЛИШИНГИЗ МУМКИН.
Мурожаат учун:
☎️ 98-577-33-88 Улуғбек Қўчқоров
☎️ 98-369-12-14 Акром Нишонов
☎️ 99-019-00-69 штаб раҳбари.

Forwarded from Bosh prokuratura
Тошкент вилояти прокурори С.Эшқувватов бошчилигида аҳоли билан очиқ мулоқот қилиш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиш мақсадида Олмалиқ шаҳрида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.
Унда 28 нафар жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакиллари ўз мурожаатлари билан иштирок этди.
Қабулда соғлиқни сақлаш, кредит ва субсидия ажратиш, тергов-суриштирув ҳаракатлари ва бошқа масалаларга оид мурожаатлар тингланди.
Шунингдек, қабул давомида 9 та мурожаат қаноатлантирилди, 12 та мурожаат юзасидан муаллифларга ҳуқуқий тушунтириш берилди, 7 та мурожаатни ўрганиш қўшимча вақт талаб қилганлиги боис, улар вилоят прокуратураси иш юритувига олинди.
Мисол учун, фуқаро Н.Калиеванинг буйрак касаллигини даволашда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаатига асосан унга даволаниш учун йўлланма олиб берилишида амалий ёрдам кўрсатилди.
Мазкур йўналишда ишлар давом этмоқда.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#профилактика
⚡️Айни дамда Олмалиқ шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан шаҳримизнинг саноат зонаси ҳудудида жойлашган жинси шимлар ишлаб чиқарувчи “Винтаж деним” МЧЖда тунги ўқув-тактик машғулоти ўтказилмоқда.
Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri
Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
⚡️Айни дамда Олмалиқ шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан шаҳримизнинг саноат зонаси ҳудудида жойлашган жинси шимлар ишлаб чиқарувчи “Винтаж деним” МЧЖда тунги ўқув-тактик машғулоти ўтказилмоқда.
Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri
Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
Forwarded from OtaBekAka
#ўрнак
ЗОЙИР МИРЗАЕВ БЎЛИШНИНГ “СИР”И
Бобур Мирзо ҳазратлари ҳатто жангу жадаллар пайтида ҳам фурсат топиб, ғазалу рубоийлар ёзган эканлар. Кўнгилга сиққанини қаранг! Бу ҳақда "Бобурнома"да ва бошқа тарихий манбааларда жуда таъсирчан воқеалар баёнлари келтирилган.
Дарҳақиқат, инсоннинг таъби-назми, маънавий олами, маърифати кўнгилнинг энг нозик қабатларига нақш боғлайди ва умрбод шахснинг ҳаёт йўлларини ёритиб туради. Маънавиятга, маърифатга, адабиёт ва санъатга мойиллик ва ошуфталикни бировга ўргатиб бўлмайди, у аввало туғма бўлади, оила ва ижтимоий муҳит таъсирида камолга етади.
Айни пайтда Тошкент вилоятининг бир гуруҳ мутасаддилари ва тадбиркорлари билан Польша давлатида бўлиб турган Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев зиммасида катта вазифалар борлиги шубҳасиз.
Одатда, Европа сафарлари дастурлари ғоят тиғиз тузилади. Ҳоким қисқа муддатда қатор иқтисодий форумларда иштирок этиши, саноат тармоқлари фаолияти билан танишиши, энг муҳими, қилни қирқ ёрадиган польяк сармоядорлари ва олигархларини ҳамкорликка кўндириши, йирик сармоялар ва истиқболли лойиҳаларни пойтахт вилоятига олиб келиши керак.
Мана бу расмда Зойир Мирзаев сок ишлаб чиқарувчи корхонага кириб борар экан, ўтиш жойидаги газета тахламлари олдидан бефарқ ўтиб кета олмагани тасвирланибди. Бундай ҳолатларни атай уюштириб бўлмайди, мен бу инсон билан бир муддат бевосита ишлаган оддий бир ижодкор сифатида айта оламан — ҳоким қаерда бўлмасин, газета-журналларни кўрса, муқаррар равишда бир танишмай, варақламай ўтмайди. Битта бўлса ҳам яхши ибора, ҳикматли сўз ё бирор жўяли факт топади шу иш билан ҳам. Унинг йиғилишу анжуманларда, одамлар билан мулоқотлардаги бурролиги, теран фикрлашининг “сир”и ана шу одати туфайлидир.
...Агар икки юз йилдан кейин, мўъжиза юз бериб, бу инсонга бир кунга мана шу ҳаётга қайта келиш имкони берилса ҳам, ҳеч иккиланмай айтаман, Зойир Тоирович ўша бир кунлик "умр"нинг ҳам икки-уч соатини ўша замон китоблари, газета ва журналларининг мазмун-мундарижаси ва албатта, уларнинг тиражлари билан қизиқишга сарфлаган бўлар эди!
Матн: Ғайрат Шералиев
Фото: Беҳзод Қобулов
Польша.
@matbuot_chi

#сайёр_қабул
#очиқ_мулоқот
⚡️ Олмалиқ шаҳар 1-сектор штабида бугун шаҳар сектор раҳбарлари - ҳоким Қобил Хамдамов, прокурор Абдумалик Кулдашев, ИИБ бошлиғи Нодирбек Саидов, ДСИ бошлиғи Ихтиёр Алиев, жиноят ишлари бўйича шаҳар суди раиси Маъмуржон Тўйчиев ва Халқ қабулхонаси мудири Карим Раимжонов томонидан навбатдан ташқари сайёр қабул ўтказилди.
📌Шунингдек, қабулда шаҳар ҳокими ўринбосарлари, корхона-ташкилот раҳбарлари ҳам иштирок этди. Ўтказилган сайёр қабулда 32 нафар фуқародан 36 та масала бўйича мурожаатлар келиб тушди. Мурожаатларнинг 8 таси жойида ҳал этилди, 9 та мурожаат бўйича масъуллар томонидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилди, қолган мурожаатлар қўшимча ўрганиш ва вақт талаб этиши сабабли, тегишлилиги бўйича масъулларга топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.