Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
2.88K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
122 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кечаги видеоселектор йиғилишида Президент Шавкат Мирзиёев йўлларимиздаги ҳаракат хавфсизлиги билан боғлиқ вазият анча аянчли аҳволда эканини кўрсатиб ўтди.

Йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида ўлим ва жароҳатланиш ҳолатлари кўплигини, тегишли раҳбарлар бунга лоқайд бўлиб ўтирганини жиддий танқид қилди.

"Ёшлар ўляпти, 4000 та, 4200 та одам авариядан ўляпти. Бекордан бекор. Сен ҳам, транспорт вазири бўла туриб, шунга бефарқ бўлмасдан, Президент қабул қилган қарорини, светофорларни жой-жойига қўйишга масъулмисан, йўқми? Нимага одамлар ўлиши керак чорраҳалар тўғирланмагани учун?" - дея савол қўйди Президент транспорт вазирига.

Масъулларнинг қониқарсиз фаолиятига депутатларимиз бефарқ бўлиб ўтиргани ҳам афсус билан қайд этилди.

"Нимага Президент ташвиш қилиб, ҳаммани "ёндириши" керак? Нимага сизлар (депутатлар) "ёнмайсизлар"? Шунча одам ўлиб кетяпти, ижтимоий тармоқларга қараб бўлмайди - дод-фарёд одамлар ўлгани учун. Ижтимоий тармоқ дегани - халқни овози дегани", - деди давлатимиз раҳбари.

Президент мисол сифатида Хитой пойтахти Пекин ва Россия пойтахти Москвадек йирик шаҳарларда тирбандлик деярли кузатилмаслигини тилга олди, бизда ҳам шунга интилиш шартлигини кўрсатиб ўтди.

Умуман, транспорт вазири ва бошқа мутасаддиларга жамоат транспортини ривожлантириш, светофорлар ва йўл чизиқларини ўрнатиш, тирбандликнинг олдини олиш, пойтахт кўчалари ва ҳудудлардаги йўлларни тартибга солиш бўйича қатъий чоралар кўриш топширилди. 2024 йил бу борада жиддий ўзгаришлар йили бўлишини таъминлаш вазифаси қўйилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Ўзбекистон халқига байрам табриги

Праздничное поздравление народу Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Nurafshon TV | rasmiy (Sharofiddin)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
OLMALIQ SHAHRI_YASHIL MAKON UMUMMILLIY DASTURI AMALDA_20.10.2023

obuna bo'ling:👇👇👇
NURAFSHON TV
#ёшлар_билан_мулоқот

⚡️ Бугун Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги, ИИБ, Адлия бўлими ҳамда жиноят ишлари бўйича шаҳар суди ҳамкорлигида ёшлар билан учрашув ўтказилиб, ёшларни қийнаётган муаммолар, маҳаллаларда ёшлар иштирокидаги жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича профилактик суҳбат олиб борилди.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#семинар

⚡️ Бугун "Металлург" маданият саройида Республика ишчи гуруҳи вакиллари томонидан ёшлар етакчилари ҳамда ёшлар билан ишловчи соҳа вакиллари учун ўқув семинари ташкил этилди.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#ижро_интизоми
#назорат

Кенгаш қарорлари ижроси - назоратда

⚡️Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгаши томонидан бугун шаҳардаги корхона, ташкилот ва муассасаларига юборилган сессия қарорларида берилган вазифаларнинг ижроси юзасидан йиғилиш ўтказилди.

📌 Танқидий-таҳлилий руҳда ўтган йиғилиш Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши котибият мудири Эргаш Абдураимов томонидан олиб борилиб, ижро интизомига риоя қилмаган масъул раҳбарларга қатъий огоҳлантиришлар берилди.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube