Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
2.95K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
121 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#расмий_муносабат

⚡️"Маҳалла"  газетасининг жорий йилги 33-сонида Олмалиқ шаҳридаги “Мустақиллик” маҳалласида ёшлар учун футбол майдончаси қуриш учун жой бор бўлса-да, масъуллар томонидан эътиборсизлик қилинаётгани танқид қилинган.

📌 Олмалиқ шаҳри ҳокимлиги бунга жавобан маълум қиладики, футбол майдончаси қуриш учун фуқаролар "Ташаббусли бюджет" платформасига таклифларини киритиб, овоз йиғиш орқали бюджетдан маблағ ютиб олиши мумкин. Бу ҳақда маҳалла аҳлига ҳам тушунтириш берилди.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#очиқ_мулоқот
#жараён

⚡️ Олмалиқ шаҳрининг Муқимий маҳалласида истиқомат қилувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаро Адҳам Абдураҳмонов ҳоким қабулига уйини таъмирлашда ёрдам беришни сўраб, мурожаат қилди. Шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов фуқарога шифер, ғишт ва бошқа қурилиш маҳсулотлари билан таъминлашда ёрдам бериш бўйича мутасадди раҳбарларга топшириқ берди.

📌Шунингдек, қўл ва оёқлари ҳаракатида муаммо борлиги сабабли, фуқарога Тиббиёт бирлашмаси томонидан тиббий текширувдан ўтказиш ва зарурий ёрдам кўрсатиш юзасидан ҳам масъулларга кўрсатма берилди.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан:

Саида Шавкатовна Мирзиёева Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси лавозимига;

Азиз Юлдашевич Магрупов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси лавозимига;

Равшан Аюбович Гулямов Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;

Алишер Саидаббасович Султанов Ўзбекистон Республикаси Президентининг энергетика хавфсизлиги масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;

Шухрат Мадаминович Ғаниев Ўзбекистон Республикаси Президентининг аграр ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;

Музаффар Муротович Камилов Ўзбекистон Республикаси Президентининг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;

Ғофуржон Ғаниевич Мирзаев Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директори лавозимига;

Дониёр Бахтиёрович Кадиров Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;

Комил Исмоилович Алламжонов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ахборот сиёсати департаментининг раҳбари лавозимига;

Одил Қаландарович Абдурахманов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаментининг раҳбари лавозимига;

Кахрамон Кучкарович Куранбаев Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ёшлар сиёсати департаментининг раҳбари лавозимига;

Алишербек Азизович Пайгамов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ташқи алоқалар департаментининг раҳбари лавозимига;

Нодиржон Абдуқундузович Абдурахимов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Режалаштириш ва ахборот таъминоти департаментининг раҳбари лавозимига;

Уткиржон Ғайратович Кодиров Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ҳудудлар билан ҳамкорлик қилиш ва таҳлилий материалларни тайёрлаш департаментининг раҳбари лавозимига;

Улугбек Учкунович Курбанов Ўзбекистон Республикаси Президенти протоколининг раҳбари лавозимига;

– Шерзод Икромович Асадов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот котиби лавозимига;

Саидлазиз Саидасилович Саидкаримов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Назорат инспекциясининг бошлиғи лавозимига тайинланди.

Telegram | Facebook | YouTube | Instagram