Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.03K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
Президент иқтисодиётимизнинг янги технология ва инновацияларга асосланган, сифатли ҳамда рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқарадиган муҳим бўғини – ўрта бизнес эканлигини таъкидлади.

Лекин ҳозир ўрта бизнес учун шароитлар етарли эмаслиги қайд этилди.

Шу боис, кичикдан ўрта бизнесга ўтиш истагида бўлган тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича ҳам янгича ёндашувларни йўлга қўйилади.

Бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича мавжуд жамғармаларнинг фаолияти ҳам, ишлаш усули ҳам тубдан ўзгаради.

Эндиликда Тадбиркорлик жамғармаси хизмат кўрсатиш, “яшил” ва энергия самарадор лойиҳаларга молиявий ёрдам кўрсатишга, Саноатни ривожлантириш жамғармаси эса саноат лойиҳалари учун масъул бўлади.

Жамғармаларни бошқаришга малакали хорижий менежерлар олиб келинади.

Ушбу жамғармалар бюджет маблағлари билан чекланиб қолмайди, уларга мустақил инвестиция жалб қилиш ваколати берилади. Бу орқали келгуси бир йилда ушбу жамғармалар ўрта бизнес учун қўшимча 1 миллиард доллар маблағ олиб келади.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент экспортни кенгайтириш бўйича яна бир катта имконият – бу нуфузли хорижий брендларни мамлакатимизга жалб қилиш эканини таъкидлади.

Йиллик бозори 100 миллиард доллардан ошадиган дунёнинг энг машҳур 50 та бренди корхоналаримиз билан ишлашга катта қизиқиш билдирмоқда. Испания, Германия, Польша, Туркиянинг йирик брендлари билан музокаралар ўтказилган. Улар маҳаллий корхоналаримизга 3 миллиард долларлик буюртма беришга ҳозирнинг ўзида тайёр.

Бунинг 3 та энг катта масала ҳал қилинади. Жумладан:

- ишлаб чиқаришга халқаро стандартлар, экология ва сертификатлаш талаблари жорий қилинади. Бунинг учун маҳаллий корхоналарнинг мутахассислари уларнинг талаби асосида ўқитилади;

- маҳаллий корхоналардаги ишчиларга муносиб меҳнат шароитлари яратиб берилади;

- брендларнинг маҳсулотларини олиб кириш ва экспорт қилиш учун қулай божхона режими жорий қилинади.

Йирик брендларни жалб қилган корхоналарга 50 миллион сўмдан грант ажратилади.

Президентимиз Германиянинг “Дизель” брендини жалб қилган Намангандаги “Фазман текстил” корхонасига ҳамда АҚШнинг “Найк” брендини жалб қилган Андижондаги “Сино интернейшнл” корхонасига биринчи бўлиб ушбу грантни беришни таклиф қилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент содда солиқ маъмурчилиги ва бюрократиясиз қулай муҳит яратиш борасида муҳим ташаббусларни илгари сурди.

Сиздек шижоатли, ишбилармон, ташаббускор ва фидойи тадбиркорларимиз сафи карра-карра кенгайишидан барчамиз бирдек манфаатдормиз.

Шу боис биз тадбиркорларга солиқ юкини кўпайтириш эмас, балки уларни қўллаб-қувватлаш орқали солиқ базасини кенгайтириш ҳисобига бюджетга тушумларни ошириш йўлидан бораяпмиз.

Ўтказилган сўровларда 62 фоиз тадбиркорлар солиқ соҳасидаги ислоҳотларни ижобий баҳолаган.

Лекин бизнес вакиллари солиқ тизимидан, солиқчилар фаолиятидан қанчалик рози?

Мураккаб солиқ маъмурчилиги, бизнесга ортиқча аралашиш
ва тизимдаги коррупция ҳолатларининг барчасидан хабарим бор
”, - деди давлатимиз раҳбари.

Солиқ тизими тубдан ислоҳ қилиниб, солиқ идоралари ходимларининг ёндашувлари бутунлай ўзгартирилиши таъкидланди. Солиқ маъмурчилиги ҳам соддалашади.

Facebook|Instagram|Twitter
Ҳозирги тадбиркорларни хавф гуруҳига киритиш тизими ёпиқ бўлиб, интизомли солиқ тўловчилар ҳам қайсидир ҳамкори қачонлардир хато қилган бўлса, унинг учун ҳам жавоб бермоқда.

Ўтказилган сўровларда қўшилган қиймат солиғи тўловчиларнинг 70 фоизи ушбу солиқни қайтаришда солиқ узилиши коэффициентини қўллаш, яъни “tax gap” тизими адолатсиз эканини билдирган.

Солиқ тизимидаги коррупция билан боғлиқ шикоятлар ҳаддан ташқари кўпайиб кетгани ҳам айнан “tax gap” билан боғлиқ.

Эндиликда, 1 октябрдан бошлаб, қўшилган қиймат солиғини қайтаришда солиқ узилиши коэффициентини қўллаш амалиёти, яъни “tax gap” бекор қилинади.

Шу билан бирга, Савдо-саноат палатаси, Бизнес-омбудсман соҳа вакиллари билан бирга тадбиркорларнинг очиқ-ошкора рейтингини жорий қилади.

Бунда, келгуси йил 1 январдан бошлаб рейтинги юқори корхоналар:

- барча турдаги солиқ текширувларидан озод қилинади;

- уларга қўшилган қиймат солиғининг ортиқча қисми бир кунда қайтариб берилади;

- қўшилган қиймат солиғи тўловчиси гувоҳномасини вақтинчалик тўхтатиб туриш амалиёти бекор қилинади.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент ҳозирда камерал назорат тўлақонли солиқ текширувига айланиб кетгани ва бу коррупцияга ҳам йўл очиб бераётганини кўрсатиб ўтди.

Эндиликда камерал назоратда тадбиркордан ҳужжат талаб қилиш ёки уни идорага чақириш қатъиян тақиқланади.

Шунингдек, алоҳида очиқ-ошкора платформа яратилиб, солиқчилар кўрсатган хизматлар сифатига тадбиркорларнинг ўзи баҳо берадиган тизим йўлга қўйилади.

Шунингдек, ҳозирда солиққа оид битта ҳуқуқбузарлик учун тадбиркор сифатида молиявий жарима, жисмоний шахс сифатида маъмурий жарима қўлланмоқда. Бундай амалиёт бекор қилиниши таъкидланди.

Тадбиркорларга қўлланаётган жарималар улар фаолиятининг тўхтаб қолишига сабаб бўлмаслиги зарурлиги қайд этилди. Шу нуқтаи-назардан уч ойда барча молиявий санкциялар қайта кўриб чиқилиб, адолатли меъёрлар белгиланади.

Facebook|Instagram|Twitter
Тадбиркорнинг солиқ идоралари билан бўладиган барча низолари маъмурий суд ваколатига ўтказилади. Шунингдек, тадбиркорларнинг тўғридан-тўғри судга шикоят қилишидаги ҳар қандай чекловлар олиб ташланади.

Солиқ бўйича тадбиркорларга нисбатан даъво киритиш муддати ҳозирги 5 йилдан 3 йилга туширилади.

Бундан ташқари, солиқ ёки кредит қарзини ундириш бўйича суд қарори чиқарилганда, пеня ва фоизлар ҳисоблаш тўхтатилади.

Ҳозирги кунда тадбиркорлар 140 дан ортиқ ҳисобот доирасида 8 мингга яқин кўрсаткичларни 16 та давлат идорасига топширишга мажбур. Оқибатда 500 минг тадбиркор ҳар йили бундай турли ҳисоботларни тайёрлашга 300 миллиард сўм сарфламоқда.

Шу боис 2024 йил 1 январдан бошлаб:

- бир-бирини такрорловчи ва эскирган ҳисоботлар тугатилади;

- барча ҳисоботларни ягона электрон тизим орқали тақдим этиш йўлга қўйилиб, уларнинг қоғоз шакли бекор қилинади (ҳозирда 15 фоиз ҳисоботлар қоғозда топширилади).

Facebook|Instagram|Twitter
#ҳашар

Маҳалла обод бўлса, юрт фаровон бўлади


🌴Бугун Олмалиқ шаҳридаги фаол ёшлар ҳамда маҳаллалардаги ёшлар етакчилари томонидан маҳалла ҳудудлари ҳашар уюштирилиб, шаҳар кўчаларида ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.

🌳Ушбу амалга оширилаётган ободонлаштириш ишларига бефарқ бўлмасдан қатнашган барча ҳамшаҳарларимизга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#Ўзбекистон_умумий_уйимиз

📌Бугун Тошкент вилояти ҳокимлиги,  Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Тошкент вилояти ҳудудий бўлинмаси, Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлинмаси билан ҳамкорлигида 20-ИДУМда Ўзбекистон мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан "Ўзбекистон - умумий уйимиз" шиори остида маданий - маърифий тадбир ташкил этилди. 

🔹Тадбир доирасида шаҳарда яшовчи турли миллат ва элат вакилларининг ўзга хос миллий анъаналари, урф-одатларини асраб-авайлаш ва ривожлантиришга қаратилган кўргазмалари, рус, корейс миллий маданият маркази жамоаларининг концерт дастурлари ташкил этилди.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#ижтимоий_ҳимоя

⚡️Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги томонидан бугун "Темир дафтар" ва "Аёллар дафтари" рўйхатида турган хотин-қизларнинг фарзандлари соғломлаштирилиш мақсадида оромгоҳларга юборилди.

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган "Афсона" ва "Геолог" болалар оромгоҳида болажонлар 19 августдан 31 август кунига қадар 12 кунлик таътилда бўлишади.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube