Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.03K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
❗️Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (656-сон, 25.10.2021 й.) билан Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

🔰 Низомга кўра, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга уй-жойлар вилоят ҳокимликлари томонидан бозордаги кўп квартирали уйлардан ажратилади.

➡️ Бунда ўқув-тарбия муассасалари ва туман (шаҳар) ҳокимликлари болаларни муассасада бўлиш муддати тугашидан бир йил аввал уй-жойга муҳтож сифатида “онлайн-навбат”га киритиб боради.

❗️Болаларга 18 ёшга тўлган йилда:

кўп квартирали уй-жойлардан умумий майдони 25 квадрат метрдан кам бўлмаган 1 хонали;
вояга етган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ўртасида никоҳ тузилган ҳолларда, 50 квадрат метрдан кам бўлмаган 2 хонали квартиралар ажратилади.

📌 Уй-жойлар мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи асосида, бироқ 30 ёшга тўлгунгача уни сотиш ҳуқуқисиз берилади.

Низомга кўра, уй-жойлар туман ҳокимлиги томонидан ажратилиб, яшаш учун барча зарур шароитларга эга ҳолда топширилади.

🖥 Уй-жой билан таъминланиш ҳолати ҳақидаги маълумотлар ҳар ойда янгиланади ва Халқ таълими вазирлиги расмий веб-сайтида жойлаштириб борилади.

☑️ Уй-жой бериш тўғрисидаги қарор асосида туман (шаҳар) ҳокимлиги ордер беради ва ушбу ордер берилган уй-жойга кўчиб кириш учун асос ҳисобланади.

📋 Ордерлар “онлайн-навбат” ахборот тизимидаги қатъий кетма-кетлик асосида берилади.

⚖️ Уй-жой ордер берилган кундан 10 кундан кечикмай нотариал расмийлаштирилади.

🔘 Қарорга кўра шунингдек, 2022 йил 1 январдан:

● етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг уй-жойга муҳтожлиги “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали аниқланади;

● етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни фарзандликка, васийликка (ҳомийликка, патронатга) олиш “Васийлик ва ҳомилик” электрон платформаси орқали онлайн мурожаатга асосан амалга оширилади.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#очиқ_мулоқот
#cайёр_қабул

Фуқароларнинг мурожаатлари тингланди

⚡️
Олмалиқ шаҳар ҳокими, 1-сектор раҳбари Қобил Хамдамовнинг одатдаги кун тартибига кўра бугун, соат 8:00дан 1-сектор штаби ҳовлисида фуқаролар қабули ўтказилди. Бугунги қабулда 16 нафар фуқаро турли масалалар - коммунал, бандлик, қурилмаларни бузиш, моддий ёрдам ҳамда тиббий кўмак, уй-жой бўйича мурожаатларини баён этишди.

📌 Қабулда иштирок этган шаҳар ҳокими ўринбосарлари ҳамда корхона-ташкилот раҳбарлари ўзларига тегишли мурожаатларни назоратга олиб, айрим мурожаатчиларга ҳуқуқий тавсия ва тушунчалар берилди.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Олмазор ва Сергели туманларига ташриф буюриб, маҳалла ҳаёти, Ислом цивилизацияси марказида амалга оширилаётган ишлар ҳамда саноат корхоналари фаолияти билан танишади.

Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев посетит Алмазарский и Сергелийский районы города Ташкента, ознакомится с условиями в махалле, проводимой работой в Центре исламской цивилизации и деятельностью промышленных предприятий.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентнинг Сергели туманидаги “Alutex” корхонаси фаолияти билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с деятельностью предприятия “Alutex” в Сергелийском районе Ташкента.

#Mirziyoyev #tanishuv #sanoat #korxona

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#долзарб_30_кунлик

⚡️ "Республика ҳудудида "Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича "Долзарб 30 кун" тадбирини жорий этиш тўғрисида" 2023 йил 5 июлдаги 418-Ф-сонли Фармойишига асосан жорий йилнинг 10 июл кунидан 10 август кунига қадар ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича "Долзарб 30 кун" тадбири ўтказилмоқда.

Шу муносабат билан Олмалиқ шаҳар ФВБ ва “Аммафос-Максам” АЖ ҳамда ОКМК АЖ ОЁХТТЭБ ходимлари томонидан ёнғин хавфсизлигини таъминлаш доирасида профилактик тушунтириш-тарғибот тадбирлари ташкиллаштирилаяпти.

⚡️Профилактик суҳбат ўтказилиб, объект ҳудудида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишлари, ёзнинг иссиқ кунларида фойдаланиладиган совутиш воситаларини ёниқ ҳолда қаровсиз қолдирмасликлари тушунтирилмоқда.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube