Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
2.93K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
121 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#онлайн

⚡️⚡️⚡️Айни вақтда Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати ташаббуси билан “Мактаблар қурилиши жараёнлари, уларни молиялаштириш ҳамда қурилиш ишларини сифатли якунланиши борасида олиб борилаётган ишлар” мавзусига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

🔹Тадбирда Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари Шукрулло Маҳмудов сўз олиб, мазкур тизимда амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот бермоқда.

🔹Учрашувда халқ таълими соҳаси мутасаддилари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда блогерлар иштирок этмоқда.

Жараёнларни ижтимоий тармоқ орқали жонли кузатиб боринг:⬇️⬇️⬇️

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#Президент_қарори

❗️Яна 10 та фаолият тури ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига киритилади

“Норасмий бандлик улушини қисқартириш ҳамда меҳнат ресурслари балансини замонавий ёндашувлар асосида шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–366-сон, 30.08.2022 й.) қабул қилинди

🗓 Қарорга кўра, 2022 йил 1 ноябрдан 10 та фаолият тури (уй ҳайвонлари бозорларида воситачилик хизмати, автомобиль бозорларида воситачилик хизмати ва бошқа) ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхатига киритилади.

🔰2023 йил 1 январдан ўзининг шахсий томорқа ер участкасида тегишли фаолият турлари билан шуғулланаётган фуқаролар томонидан йилига БҲМнинг камида 1 баравари миқдорида ижтимоий солиқ тўланган тақдирда, улар расмий банд бўлган аҳоли тоифасига киритилади ва ушбу давр уларнинг меҳнат стажига қўшилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉https://lex.uz/pdfs/6179326
Инвестор фаолияти ўрганилди

⚡️Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 августдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан 2022 йилдаги "очиқ мулоқоти"да белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-364-сонли Қарорининг мазмун-моҳияти бўйича бугун шаҳар ҳокими ўринбосари, Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Шерзод Абдулхаев томонидан бўлим ходимларига тушунтириш берилди.

📌 Шунингдек, "Мустақиллик" кўчаси саноат ҳудудида жойлашган объектда Россия Федерацияси иштирокидаги электр щитлар ишлаб чиқариш лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишилди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
"Заковат" интеллектуал мусобақасининг шаҳар босқичи ғолиблари аниқланди

⚡️Республика Маънавият ва маърифат Олмалиқ шаҳар бўлинмаси, Ёшлар ишлари агентлиги Олмалиқ шаҳар бўлими, шаҳар Халқ таълим бўлими билан ҳамкорликда шаҳримизнинг ўрта таълим муассасалари ўртасида "Заковат" интеллектуал мусобақасининг шаҳар босқичи ўтказилди. Ушбу мусобақада шаҳримизнинг 23 та мактаблари ўз жамоаси билан иштирок этишди.

Мусобақанинг натижаларига кўра 20-ИДУМ биринчиликни қўлга киритган бўлса 5- ва 11-мактаб билимдонлари 2- ва 3-ўрин соҳиби бўлиб, мусобақанинг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритишди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
Мажбурият олиндими, бажарилиши шарт

⚡️Олмалиқ шаҳрини ижтимоий-иқтисодий комплекс ривожлантириш ҳамда хизматлар соҳасини янада такомиллаштириш мақсадида шаҳар ҳокимининг ўринбосари - Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Шерзод Абдулхаев томонидан Олмалиқ шаҳрида “Е-аукцион” майдончаси орқали ер майдонлари ва бино-иншоотлар сотиб олинган, аммо инвестиция мажбуриятларини белгиланган муддатларда бажармаган тадбиркорлик объектлари ўрганилди.

📌Ўрганиш жараёнида масъуллар билан бўш турган бинолар, қаровсиз қолган ер майдонларидан самарали фойдаланиш чоралари муҳокама қилинди. Шунингдек, ўтказилган мониторинг натижасида сентябр ойида ишга туширилиши режалаштирилаётган Инвестиция лойиҳалари доирасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиб, лойиҳа ташабускорларига инвестиция мажбуриятини ўз вақтида бажарилиши бўйича тушунтирилди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#cпорт

⚡️Тошкент вилоятининг барча ҳудудларида “Беш ташаббус олимпиадаси” оммавий спорт мусобақаларининг иккинчи мавсуми старт олди.

📌Жумладан, Олмалиқ шаҳрининг таълим муассасаларида ўқувчи ёшлари ўртасида қувноқ-стартлар спорт мусобақаси ўтказилди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube