Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
2.93K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
121 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
"Асосий мақсад - аҳолини рози қилиш"

⚡️ Бугун Олмалиқ шаҳар 1-сектор штабида шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов томонидан 1-сектор ҳудудидаги Ҳ.Олимжон, М.Беҳбудий, "Коинот" ҳамда "Юлдуз" МФЙларидаги муаммоларни ўрганиб ечим топиш юзасидан иш ташкил этилди.

📌 Куз-қиш мавсуми олдидан аҳолини қийнаётган муаммоларни ўз вақтида аниқлаб, қисқа вақтда ечим топиш юзасидан ҳокимдан топшириқ ва кўрсатмалар олган корхона-ташкилот раҳбарлари, МФЙ раислари, ҳоким ёрдамчилари, етакчилар ҳамда хотин-қизлар фаоллари маҳаллаларга бириктирилди.

❇️ Бу каби ўрганиш ишлари секторлар кесимида тегишли жадвал асосида ҳар бир маҳаллада олиб борилади. Аниқланган муаммо ва масалалар бўйича "йўл харитаси" ишлаб чиқилиб, тегишли тартибда ечим топилиши белгилаб олинди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#Адлия_хабари

🔰Енгил автомобилда йўловчи ташиш лицензия варақасини олишнинг янги тартиби жорий қилинди. Бунда:

1️⃣ Ҳайдовчи, аввало, Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали масофадан ёки Давлат солиқ инспекцияси ҳудудий бўлимига борган ҳолда ўзини ўзи банд бўлган шахс сифатида рўйхатдан ўтиши лозим.

Рўйхатдан ўтиш ва гувоҳнома олиш бепул.

2️⃣ Ҳайдовчи my.gov.uz орқали ёки ДХМга келган ҳолда енгил автомобилда йўловчи ташиш лицензия варақасини олиш учун 1 йилга 300 минг сўм давлат божи тўлаб, лицензия варақасини олади.

my.gov.uz орқали мурожаат қилинганда 10 фоиз чегирма қўлланилади, яъни 270 минг сўм тўланади.

3️⃣ Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган ҳайдовчи расмий иш стажига эга бўлишни истаса, ихтиёрий равишда 1 йил учун 300 минг сўм ижтимоий солиқ тўлаши мумкин.

⚠️ Ижтимоий солиқ тўлаш ўзини ўзи банд қилганлар учун ихтиёрий саналади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Сайёрамизда ҳар ўн кишидан тўққизтаси ифлосланган ҳаводан нафас олади

Маълумотларга кўра, айнан ифлосланган ҳаво туфайли бир йилда етти миллионга яқин одам ҳаётдан бевақт кўз юмади. Бу ниҳоятда жиддий, алоҳида эътибор қаратиш керак бўлган масала.

Батафсил 👉 https://yuz.uz/a/oz/59793

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/yuz_official
⚡️Olmaliq shahar hokimining Davlat tili boʻyicha maslahatchisi Muzaffar Shanayev Oʻzbekiston Respublikasining “Reklama toʻgʻrisida”gi yangi tahrirdagi Qonunini shahar tadbirkorlariga 9-sentyabrdan kuchga kirishi hamda mohiyati bo'yicha tushuntirish ishlari olib bormoqda.

@Olmaliq_shahri
#эл_азиз_инсон_азиз
#тақдимот

📌 Куни кеча Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлими томонидан "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" бош ғояси асосида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Дастлаб, Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлими раҳбари С.Файзиева сўзга чиқиб, меҳмонларни таништириб, март-май ойларида ташкил этилган тарғибот тадбирларида фаол иштирок этган тарғиботчиларга миннатдорчилик биилдирди.

💫 Тадбирда Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари Ж.Бабажанов, “Маърифат” тарғиботчилари жамияти аъзоси, фалсафа фанлари доктори, профессор Ж.Шермухаммедова, Ўзбекистон халқ шоири, сенатор Маҳмуд Тоир, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти бўлими бошлиғи Ў.Нурматов, Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлими “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзолари ва туман-шаҳар бўлинмалари раҳбарлари иштирок этди.

♻️"Маърифат" тарғиботчилар жамиятининг янги 25 нафар аъзоларига жамиятнинг гувоҳнома ва кўкрак нишони топширилди.

📚Тадбир доирасида “Чотқол наволари” халқ фольклор - этнографик жамоаси бадиий раҳбари К.Қосимхонованинг “Тошкент вилояти ўланлари” китоби тақдимоти бўлиб ўтди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri
#мулоқот

IТ мутахассислари ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди

⚡️Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги шаҳар бўлими, АКТ вазирлиги ҳамда IT Park Тошкент вилояти филиали билан ҳамкорликда Олмалиқ Кон-металлургия коллежи фаоллар залида IТ мутахассислари ва ёшлар ўртасида учрашув ташкил этилди.

Учрашувда IТ соҳаси бўйича мутахассислар томонидан ёшлар учун бошланғич тушунчалар берилди.

@Olmaliq_shahri