Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
2.96K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
121 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
Бу кунларга етганлар бор, етмаганлар бор...

👉 https://xs.uz/uzkr/84004

Расмий саҳифаларимиз 👇

Instagram | Facebook | Youtube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Биринчи_қўнғироқ #Олмалиқ #Янгийўл #Паркент #Пискент #Нурафшон

Бугун умумтаълим мактабларида дарслар бошланди, биринчи қўнғироқ чалинди.

"Ёшлар кундалиги" вилоятимизнинг турли ҳудудларидаги умумтаълим, ихтисослаштирилган ва Президент мактабларида бўлди.

Батафсил лавҳамизда кўринг.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
⚡️Мактаб дарсликлари бепул берилади – Шавкат Мирзиёев

Мактаб дарсликлари ва машқ дафтарларининг ижара тўловлари миқдорлари кескин оширилиши муносабати билан кенг жамоатчилик, ота-оналар томонидан билдирилган эътирозлар юзасидан Президентимизга ахборот берилган.

Мактаб дарсликлари болаларнинг умумий ўрта таълим олишида фавқулодда муҳим ўрин тутишини ҳисобга олиб ҳамда мактаб ўқувчилари ва уларнинг ота-оналарини, қонуний вакилларини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий адолатни таъминлаш мақсадида Шавкат Мирзиёев Вазирлар Маҳкамаси ва Халқ таълими вазирлигига мактаб дарсликлари ва машқ дафтарларини бепул ижарага беришни тезкор йўлга қўйиш юзасидан топшириқ берди.


👉 @xushnudbek 👈
Увайсий МФЙда янги ўқув маркази очилди

⚡️Олмалиқ шаҳрининг Увайсий МФЙга бириктирилган ҳоким ёрдамчиси Дадамурод Баратовнинг ташаббуси билан тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган Камола Хусановага 33 млн. сўм кредит маблағи олиб берилишида кўмак берилиб, янги ўқув маркази фаолияти йўлга қўйилди.

📌 Шу муносабат билан мазкур "Иқтидорлар" номли ўқув марказининг расмий очилиш маросимида Республика ташкилотидан Олмалиқ шаҳрига бириктирилган вакил Зуҳриддин Сатторов ҳамда шаҳар Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази бошлиғи Акром Нишонов иштирок этиб, ёш тадбиркорнинг фаолиятига ривож тилашди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
Ҳурматли солиқ тўловчилар!

Солиқ кодексининг 423- ҳамда 440-моддаларида жисмоний шахслар мол-мулк ва ер солиғини 15 апрель ва 15 октябргача тенг улушларда тўлаши белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, 15 апрель – жисмоний шахслар мол-мулк солиғи ва ер солиғи йиллик суммасининг ярмини тўлашнинг охирги куни этиб белгиланган.

Солиқ кодексининг 110-моддасига асосан пенянинг фоиз ставкаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг шу даврда амалда бўлган қайта молиялаш ставкасининг уч юздан бирига тенг этиб қабул қилинган.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
🎓 Oliy oʼquv yurtida taʼlim olishni istaysizmi?

Ipoteka-bank bu borada sizga samarali shartlarda "Taʼlim kreditini" taklif etadi.
Endi kontrakt to'lash uchun mablag' izlash shart emas, "Ta'lim krediti"ning qulay shartlaridan foydalaning.

yillik stavka – 14 %;
miqdori – mamlakatimizning istalgan oliy taʼlim muassasasida shartnoma asosidagi yillik kontrakt miqdorida;
muddati – oʼqishni tugatgandan soʼng yettinchi oydan boshlab, 7 yil muddatga.

❗️Talaba xotin-qizlar ta'lim krediti foizlarini to'lashdan ozod etiladi!

Kredit olish uchun qanday hujjatlar talab etiladi?
🔹 pasport yoki ID karta;
🔹 oliy taʼlim muassasasi bilan tuzilgan shartnoma nusxasi;
🔹 taʼminot hujjatlari.

Batafsil maʼlumotlar bilan bu yerda tanishishingiz mumkin.


🔹〰️🔹〰️🔹〰️🔹〰️🔹

🎓 Хотите получить высшее образование?

Ипотека-банк предлагает выгодное решение - образовательный кредит Ta'lim. Теперь вам не нужно искать деньги, чтобы оплатить контракт, воспользуйтесь выгодными условиями кредита Ta'lim.

годовая ставка 14%;
сумма годового платежа по договору в любом вузе страны;
срок погашения - в течение 7 лет с 7 месяца после окончания обучения.

❗️ Девушки освобождены от уплаты процентов по кредиту на образование!

Какие документы нужны для получения кредита?

🔹 паспорт или ID-карта
🔹 копия договора с вузом
🔹 документы по обеспечению

Больше информации по кредиту здесь

Telegram | Instagram | Facebook | Linkedin | Youtube |Sayt
#мустақиллик_дарси

⚡️Бугун Республика Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлинмаси ташаббуси билан шаҳримиздаги 20-ИДУМда янги ўқув йили бошланиши муносабати билан Мустақиллигимизнинг 31 йиллигига бағишлаб “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида “Мустақиллик дарси” ўтказилди.

♻️Унда РМММ шаҳар бўлинмаси бош мутахассиси И.Хошимжонова ва мактабнинг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси С.Ўринбоев томонидан ўқувчи-ёшларга мамлакатимиз бўйлаб амалга оширилаётган ислоҳотлар, ёшларга берилаётган имтиёз ва имкониятлар ҳақида тушунчалар берилди. Шунингдек, ўқувчилар билан келажакдаги орзулари, эгалламоқчи бўлган касблари, қизиқишлари юзасидан суҳбатлар ўтказилди.

📚Суҳбат давомида ёшларнинг қизиқтирган саволларига жавоблар берилиб, фаол иштирок этган иқтидорли ёшлар бўлинма томонидан китоблар билан тақдирланди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#назорат

Тадбиркорларнинг муаммолари ўрганилмоқда

⚡️ Бугун Тошкент вилояти прокурори ўринбосари Шерали Зуннурбоев бошчилигида вилоят газ, электр таъминоти, банк, автойўл корхоналари вакиллари ва Олмалиқ шаҳар ҳокими ўринбосари Шерзод Абдулхаев ҳамкорлигида шаҳримиздаги Кичик саноат зонаси ва Ёшлар саноат зонасида жойлашган тадбиркорлик субъектларида ўрганиш ишлари олиб борилди.

📌 Ўрганиш давомида тадбиркорларнинг фаолиятига тўсиқ бўлаётган масалаларни аниқлаш ва ечим топиш бўйича масъул раҳбарларга топшириқ ва кўрсатмалар юклатилди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube