Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.02K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
“Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловининг Республика босқичи ғолиблари тақдирланди

Бугун пойтахтимиздаги “Симпозиумлар саройи”да “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловининг Республика босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Халқ таълими вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги раҳбарияти ва мутасаддилари, турли давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

Танловнинг финал босқичида:

1-ўринни эгаллаган Тошкент шаҳри, Юнусобод туманидаги 97- мактаб жамоаси – 500 миллион сўм;
2-ўринни эгаллаган Бухоро вилояти, Бухоро шаҳридаги 40-мактаб жамоаси – 400 миллион сўм;
3-ўринни эгаллаган Тошкент вилояти, Олмалиқ шаҳридаги 5-мактаб жамоаси – 300 миллион сўм миқдоридаги пул мукофоти билан тақдирланди.

Батафсил маълумотлар кун давомида эътиборингизга ҳавола этилади.

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#очиқ_мулоқот

Депутатлар сайёр қабул ташкил қилдилар

⚡️Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгаши котибияти мудири Э.Абдурайимов бошчилигида, Кенгашнинг доимий комиссияси раиси Зафар Адилов ва ташкилотлар иштирокида Пискент туманидан Олмалиқ шаҳрига ўтган Намуна МФЙ нинг Жалоир, Янгиобод ва Тошқишлоқ ҳудудлари аҳолиси учун сайёр қабул ўтказилди.

📌 Фуқароларнинг анчадан бери тўпланиб қолган кўплаб саволларига жавоб берилди. Барча тегишли мутасаддилар, жумладан, кадастр, соғлиқни сақлаш, таълим, мактабгача таълим, сув, газ, электр таъминоти, ободонлаштириш, ёшлар сиёсати, аёллар ва бошқа йўналишлардаги масъуллари аҳоли мурожаатларини тинглаб, вазифаларни белгилаб, муддат олдилар.

Аҳоли қабул сўнгида бу ишларни бошида турган шаҳар раҳбарияти ва барча ташкилот раҳбарларига ўз миннатдорчилигини билдирди. Ҳудудда бўлган эътибор кучайганидан кайфият ҳам кундан-кун яхшиланиб бораётганидан ҳурсанд эканликларини билдирдилар.

@Olmaliq_shahri
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ҳоким_ёрдамчиси_фаолиятидан

⚡️ "Теракли" МФЙдаги тошлоқ ер ўрнида бугунги кунда шифобахш ўсимликлар етиштирилишига эришилмоқда.

📌 Батафсил: "Севимли" ТВ лавҳасида

@Olmaliq_shahri
Шахматни янада оммалаштириш ва ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

📍
https://uza.uz/posts/396076

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tube‌‌
Ёшларни бўш вақти, eтакчининг иш вақти

⚡️Куни кеча Ёшлар ишлари агентлиги Олмалиқ шаҳар бўлими ҳамда "Саховат" маҳалласи ёшлар етакчиси Ф.Тилавова ташаббуси билан маҳалла ҳудудида уюшган ва уюшмаган ёшлар учун шашка бўйича мусобақа ташкил этилди.

📌Мусобақада 40 нафардан ортиқ ёшлар қатнашишди ва якунда энг кучлилар ғолибликни қўлга киритиб, қимматбаҳо совғалар соҳибига айланишди.

@Olmaliq_shahri
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ҳоким_ёрдамчиси_фаолиятидан

⚡️ Олмалиқда яна бир хусусий клиника фаолият бошлади

📌 Батафсил: Нурафшон ТВ лавҳасида.

@Olmaliq_shahri
#маърифат_соати

⚡️Республика Маънавият ва маърифат маркази Олмалиқ шаҳар бўлинмаси, шаҳар "Рамазони шариф" жомеъ масжиди ҳамда шаҳар "Маърифат" тарғиботчилар жамияти ҳамкорлигида шаҳардаги 49-сонли манзил колониясида жазо муддатини ўтаётган маҳкумларга "Инсон жиноятчи бўлиб туғилмайди" мавзусида "Маърифат соати" ташкил этилди.

🔰Маърифат соатида соҳа мутахассислари томонидан бугунги тараққиёт босқичида тинчлик ва осойишталик ҳукм сурган, фуқароларнинг эркин, фаровон ҳаёт кечиришлари учун зарур шарт-шароитлар яратилганлиги, уларни ҳуқуқ ва эркинликларининг асосий кафолати сифатида қонун устиворлиги таъминланаётган мамлакатимизда эзгу ва хайрли ишлар амалга оширилаётганлиги тўғрисида фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.

@Olmaliq_shahri
#ўрганиш

⚡️Олмалиқ шаҳар ҳокимининг Давлат тили бўйича маслаҳатчиси Музаффар Шанаев томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 февралдаги “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлаш тўғрисида”ги 61-сонли қарори ижроси юзасидан жойларда олиб борилаётган ишлар ҳолати билан танишиш мақсадида шаҳар касб-ҳунар мактаби, Ш.Рашидов ва Бобур МФЙларида ўрганиш ўтказилди.

@Olmaliq_shahri