Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
2.91K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
121 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
Йиғилишда аҳоли томорқасида бир йилда 2-3 марта ҳосил олиш имконини берадиган тизим яратиши зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Ҳозирда 64 та тумандаги аҳоли томорқасида 3 марта ҳосил олиб, битта оила ўртача 60-100 миллион сўмгача даромад қилаётгани таъкидланди. Лекин 22 та туманда томорқадан фойдаланиш самарадорлиги паст.

Бу борада Бекобод тумани “Маллабой” маҳалласидаги ҳоким ёрдамчиси йўлга қўйган ижобий тажрибаси ҳақида сўзлаб берди.

“Мана, Бекободдай оғир туманда ҳоким ёрдамчиси қилаётган ишларни эшитдик. Ҳамма ҳоким ёрдамчиларига топшириғим бор. Ажратилаётган экин ерларида ишсиз аҳолини деҳқончиликка ўргатиш орқали даромадли қилиш – сизларнинг энг устувор вазифангиздир.

Ҳар бир гектарда 10-15 ишсизларни банд қилиб, 3 марта ҳосил олиш, уруғ, ўғит, ёқилғи ва маҳсулот сотиб олишни йўлга қўйсангиз, биласизларми, эл-юрт олдида қандай ҳурмат-эътибор топасизлар!”, деди Президент.

Қорақалпоғистонлик ва Қашқадарёлик томорқа эгалари таклифларидан келиб чиқиб, сув таъминоти оғир маҳаллаларда катта қудуқ қазиш харажатлари учун ажратиладиган субсидия миқдори 150 миллион сўмгача оширилади.

Кичик қудуқлар учун Қорақалпоғистонда 5 метрдан, қолган ҳудудларда 10 метрдан ортиқ чуқурликнинг ҳар бир метрига 100 минг сўмдан субсидия берилади.

Қудуқ қазишга гидрогеологик хулосалар 2025 йилга қадар бепул берилади.
Сув тежовчи технологиялар жорий этиш бўйича бериладиган субсидиялар деҳқон хўжаликлари учун ҳам татбиқ этилади.

Бунга, жорий йилда қўшимча 65 миллиард сўм йўналтирилади.

Ушбу имкониятлардан фойдаланиб, йил якунигача 400 та маҳаллада қудуқларни ишга тушириш ва 19 минг оила томорқасида сув таъминотини яхшилаш топширилди.

Умуман, бугунги вазифаларни ташкил этиш орқали 2 миллион аҳоли бандлигини таъминлаш ҳисоб-китоб қилингани таъкидланди.

Facebook|Instagram|Twitter
#назорат

Сектор раҳбарлари "Ойдин" деҳқон бозори ва атрофидаги ҳудудда ўрганиш олиб бормоқда

⚡️ Бугун Олмалиқ шаҳар сектор раҳбарлари - ҳоким Қобил Хамдамов, прокурор Абдумалик Кулдашев, ИИБ бошлиғи Жамолиддин Маназаров ва ДСИ бошлиғи Авазхон Эргашев бошчиликларида бир гуруҳ мутасадди раҳбарлар билан шаҳримизнинг "Ойдин" деҳқон бозоридаги ва бозорга ёндош ҳудудларда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

📌 Назорат тартибидаги ўрганиш давомида ҳудудлар санитария ҳолати, ободлиги ҳамда ёнғин хавфсизлиги ва қурилиш меъёрларига риоя этилганлиги нуқтаи-назаридан ўрганилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан масъулларга огоҳлантириш берилмоқда.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#эълон
#билдириш
#тармоқлараро_саноат_ярмаркаси

⚡️⚡️⚡️Азиз юртдошлар!
Ҳурматли ишбилармон ва тадбиркорлар!

📌Жорий йилнинг 4-5 август кунлари Тошкент вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан Чирчиқ шаҳридаги “Чирчиқ кимё-индустриал технопарки”да ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси бўлиб ўтади.

❗️Иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудий корхоналарнинг саноат салоҳиятини янада ошириш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, маҳаллийлаштиришни кенгайтириш мақсадида ташкил этилаётган мазкур нуфузли саноат анжуманига барчангизни таклиф этамиз.

Тошкент вилояти ҳокимлиги

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
32 нафар хотин-қиз тиббий даволаниш курсларига юборилди

⚡️"Аёллар дафтари" 3-босқичининг тиббий ёрдамга муҳтож хотин-қизлар тоифасига киритилган 32 нафар хотин-қизлар бугун шаҳар Оила ва хотин-қизлар бўлими ва Тиббиёт бирлашмаси томонидан Тошкент вилояти ихтисослаштирилган соматика шифохонасига 10 кунлик даволаниш курсларига кузатилди.

♻️Президентимиз ташаббуси, шаҳар ҳокими ва маъсулларнинг саъй-ҳаракатлари билан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қисмига кўрсатилаётган ёрдам ва эътибор учун хотин-қизлар ўз миннатдорликларини билдиришди.

10 кунлик бепул даволаниш харажатлари "Аёллар дафтари" жамғармаси ҳисобидан тўлаб берилади.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
Шаҳримиздаги 19-сонли кўп тармоқли давлат мактабгача таълим ташкилоти очилди

⚡️Бугун 2019 йилги инвестиция дастури асосида тўлиқ реконструкция қилинган шаҳримиздаги 19-сонли кўп тармоқли давлат мактабгача таълим ташкилотининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда шаҳар ҳокими ўринбосари Соҳиб Ахмедов иштирок этиб, болалар учун боғчада яратилган шарт-шароитлар хусусида тадбир иштирокчиларига маълумот бериб ўтиб, жамоага самимий тилакларини билдирди.

📌 Маълумот ўрнида айтиш жоизки, 19-сонли кўп тармоқли давлат мактабгача таълим ташкилоти 120 нафар ўринга мўлжалланган. Ҳозирда муассасада 6 та гуруҳ мавжуд бўлиб, келгусида 10 та гуруҳ ташкил этиш режалаштирилган.

❇️ Мактабгача таълим ташкилоти нутқида, таянч ҳаракатланишида, ақлий ривожланишда ҳамда кўриш қобилиятида нуқсонлари мавжуд бўлган болаларни парваришлашга ихтисослашган.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube