Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.04K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
118 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
"Халқимизни қатъий ишонтириб айтмоқчиман: давлатимиз, эл-юртимизга нисбатан душманлик кайфиятида бўлган бундай кучларнинг ҳар қандай ёвуз фитна ва ҳаракатларига ўз вақтида ва кескин зарба беришга қодирмиз.

Ишончим комилки, биз бугунги барча қийинчиликларни албатта муносиб равишда, мардона енгиб ўтамиз.

Чунки халқимиз азал-азалдан ўзининг донишмандлиги, мардлиги ва матонати, дўстлик ва тинчликсеварлик фазилатлари билан дунёда обрў-эътибор ва ҳурмат қозониб келади.

Бундай эзгу қадриятлар бизнинг қонимизга, руҳимизга ёшлик чоғимиздан бошлаб чуқур сингиб кетган. Ва ҳеч ким уларни биздан тортиб ололмайди.

Бугунги кунда бутун халқимиз ва жамоатчилигимиз янада жипслашиб, барча даражадаги раҳбарлар ҳушёрлик ва огоҳликни кескин ошириб, юртимизда тинчлик ва барқарорликни сақлаш, мамлакатимизни жадал ривожлантириш, халқимизнинг фаровонлигини таъминлаш ҳамда одамларни рози қилиш борасида белгилаб олган вазифаларимизни амалга ошириш учун барча куч-имконият ва ресурсларни сафарбар этишимиз шарт", деди Президент сўзининг якунида.

Facebook|Instagram|Twitter
#мулоқот

Ёшларнинг мурожаатлари – эътиборда

⚡️Жорий йилнинг 6 июль куни Олмалиқ шаҳар "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси Васийлик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

📌Йиғилишда Васийлик кенгаши аъзолари томонидан Yoshlardaftari.uz электрон платформасига мурожаат қилган ёшларнинг мурожаатлари ўрганилди ва ижрога йўналтирилди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#огоҳлик

⚡️Олмалиқ шаҳар ҳокими, Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2022 йил 25 январь кунидаги 2-сонли буйруқ ижроси юзасидан ФВБ ходимлари томонидан Олмалиқ шаҳри бозорлари ҳудудида фаолият юритаётган тадбиркорлар билан хавфсизлик ва ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён
#ОАВ_нигоҳида

⚡️Олмалиқ шаҳар Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан ҳамкор ташкилотлар билан амалга ошираётган амалий чора-тадбирлар "ОКМК" ТВ лавҳасида

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#муносабат

Олмалиқ шаҳридаги 80-сонли ихтисослаштирилган мактаб интернатида ўқитувчиларга ўқувчи топиш топширилгани юзасидан

Олмалиқ шаҳридаги 80-сонли ихтисослаштирилган мактаб интернати — Тошкент вилоятидаги кар ва заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган ягона мактаб интернати ҳисобланади. Мактаб интернатига болалар Тошкент вилояти халқ таълими бошқармасининг йўлланмаси асосида қабул қилинади.
Шунингдек, Сирдарё вилоятида ҳам бу йўналишдаги ихтисослаштирилган муассаса мавжуд бўлмаганлиги сабабли ушбу вилоятдаги эшитишида нуқсони бўлган болаларни ҳам таълим билан қамраб олади.

Кар ва заиф эшитувчи болаларни таълимга жалб қилиш ва тўлиқ қамраб олиш учун микроҳудуд (Тошкент вилояти) бўйича шаҳар ва туманлар Соғлиқни сақлаш бўлимларидан шу тоифадаги болалар рўйхати олинади ва мактаб ёшидаги болалар таълимга жалб қилинади.

Педагог ходимларга дарс тақсимоти амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида ўқувчилар сонидан келиб чиқиб, шакллантирилган синфлар сонидан келиб чиқиб тақсимланади.

Эшитишида нуқсони бўлган болаларни таълимдан четда қолишини олдини олиш мақсадида ушбу тоифадаги фарзандлари бор ота-оналарга умумий ўрта таълим мажбурийлигини ва бу болаларнинг таълим олишлари учун етарли шароитлар мавжудлигини тарғиб қилиш ҳамда тушунтириш ишларини олиб бориш ижобий натижа беради.

Ўрганишлар натижасида мактаб раҳбарияти томонидан ўқитувчиларга ўқувчи топиш юзасидан топшириқ берганлиги ўз тасдиғини топмаганлигини маълум қиламиз.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма саккизинчи ялпи мажлиси очилиши тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма саккизинчи ялпи мажлиси 2022 йил 8 июль куни соат 10:00 да Тошкент шаҳрида Сенатининг мажлислар залида ўз ишини бошлайди.

📍
https://uza.uz/posts/388000

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tube
#огоҳлик
#профилактика

Хавфсизликни таъминлаш йўлида

⚡️9 июлда ҳайит намози ўқилиши муносабати билан Олмалиқ шаҳар "Рамазони шариф" жомеъ масжидида шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими бошчилигида ҳамкор ташкилотлар - ИИБ, Миллий гвардия, Электр таъминоти, Газ таъминоти ва Тиббиёт бирлашмаси томонидан ўқув машғулоти олиб борилди.

📌 Машғулотда фавқулодда ҳолат пайтида тезкор чора-тадбирлар кўриш, ҳаракатланиш тартиби юзасидан амалий машғулотлар ўтказилди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube