Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.05K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#қарор_ва_ижро

⚡️Олмалиқ шаҳар, Ҳ.Олимжон МФЙ, "Фахрийлар" кўчаси, 39-уйнинг ён ва орқа томони фуқаро томонидан ўзбошимчалик билан ўраб олинганлиги аниқланди.

📌 Кадастр Агентлиги Олмалиқ шаҳар бўлими томонидан берилган огоҳлантириш хатидан сўнг ҳолат фуқаро томонидан бартараф қилинди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Fasebook | You tube
#қарор_ва_ижро

⚡️ Олмалиқ шаҳри, "Фахрийлар" кўчаси, 47-уйнинг атрофи фуқаро томонидан ўзбошимчалик билан ўраб олинган бўлиб, Кадастр агентлиги Олмалиқ шаҳар бўлими томонидан берилган огоҳлантиришдан сўнг ер қонун бузилиши содир этган шахс томонидан ҳолат бартараф этилди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Fasebook | You tube
#қарор_ва_ижро

⚡️Олмалиқ шаҳар, Ҳ.Олимжон МФЙ ҳудуди, "Фахрийлар" кўчаси, 43-уйнинг орқа томонидаги ўзбошимчалик билан ўраб олинган 24.0 кв.м. ер майдони Кадастр агентлиги Олмалиқ шаҳар бўлими томонидан берилган огоҳлантириш хатига асосан фуқаро томонидан ўз муддатида бартараф қилинди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Fasebook | You tube
#сарҳисоб
#қарор_ва_ижро

Шаҳар Маънавият ва маърифат Кенгаши томонидан маънавий-маърифий ишлар буйича ўринбосарларнинг ҳисоботи эшитилди

⚡️Бугун шаҳримиз 2-сектор ҳудудидаги умумий ўрта таълим мактабларининг маънавий-маърифий ишлар буйича ўринбосарларининг шаҳар маънавият ва маърифат Кенгашига 2021-2022 ўқув йили давомида амалга оширилган ишлар юзасидан сарҳисоб йиғилиши бўлиб ўтди.

📚Йиғилиш давомида шаҳар маънавият ва маърифат Кенгаши раиси ўринбосари Соҳиб Ахмедов маънавий –маърифий ишларнинг самараси ва таъсирчанлигини ошириш, кўлами ва миқёсини янада кенгайтириш, шаҳар аҳолиси, аввало, ёшлар қалбида амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини кучайтириш борасида сўз юритди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri
#қарор_ва_ижро

Эҳтиёжманд аҳолига ун тарқатиш бошланди

⚡️ Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини манзилли қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-258-сонли қарори ижросини таъминлаш, Олмалиқ шаҳридаги эҳтиёжманд оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов бошчилигида секторлар кесимида 20 кг дан ун тарқатилишининг 1-босқичи якунланиб, 2-босқичи бошланди.

📌 Белгиланган режага кўра, бугун А.Навоий, Беҳбудий, Увайсий, Чўлпон, А.Қодирий, Ҳамза, Муқимий, "Зарбулоқ" МФЙларидаги эҳтиёжманд фуқароларга ун етказиб берилди. Ун тарқатиш бўйича жараён давом этмоқда.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri
#очиқ_бюджет
#қарор_ва_ижро

"Очиқ бюджет" порталида таклифлари "ғолиб" деб топилган мактаблар жиҳозлар билан таъминланди

⚡️2021 йил 13 апрелдаги ПҚ-5072-сонли қарорга мувофиқ, Олмалиқ шаҳрида фуқароларни қийнаб келаётган муаммолар бўйича таклифларни молиялаштириш учун “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” махсус ғазна ҳисобварағида маҳаллий бюджетнинг 2,5 фоизи ҳамда маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан жами 4 млрд. 833.6 млн сўм маблағ шакллантирилди.

📌Қарорга мувофиқ, Молия вазирлиги томонидан "Очиқ бюджет" (openbudjet.uz) порталида 2022 йил 1 февралдан 22 февралга қадар бўлган даврда Олмалиқ шаҳар фуқаролари томонидан жами 226 млрд 623 млн сўмлик 328 та таклиф киритилган. Ишчи комиссия томонидан берилган таклифларнинг лойиҳа қийматлари қайта кўриб чиқилиб, 92 та таклиф масъуллар томонидан қайта ҳисоб-китоб қилинди ҳамда лойиҳалар миқдори 33 млрд 960 млн сўм этиб белгиланган ҳолда, 5 мартдан 1 апрелга қадар жамоатчилик ўртасида йигирма беш кун давомида овоз бериш жараёни ўтказилди.

Фуқаролар томонидан овоз бериш жараёнид 92 та таклифдан 26 таси жами 8 692 та овозга эга бўлди. Овоз бериш якунига кўра жамғармада шаклланган маблағ доирасида энг кўп овоз олган 11 та таклиф “ғолиб” деб топилиб, ушбу таклифларнинг қиймати 4 млрд 608,0 млн сўмни ташкил этади.

❇️ Шуларнинг орасида 9-умумтаълим мактабининг информатика ва инглиз тили хоналарини жиҳозлашга 200 млн. сўм ҳамда 20-ИДУМга интерактив доскалар сотиб олиш учун 250 млн. сўм маблағ ажратиш таклифлари ҳам ғолиб бўлиб, бугун ушбу мактабларга жиҳозлар келтирилди ва тантанали тарзда масъулларга топширилди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#қарор_ва_ижро

Эҳтиёжманд аҳолига ун тарқатиш давом этмоқда

⚡️ Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини манзилли қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-258-сонли қарори ижросини таъминлаш, Олмалиқ шаҳридаги эҳтиёжманд оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида секторлар кесимида маҳаллаларда 20 кг дан ун тарқатилиши давом эттирилмоқда.

📌 Жумладан, бугун "Тошкент" МФЙда яшовчи ижтимоий дафтарлар ва реестр рўйхатида турмаган ҳамда бир марталик моддий ёрдам олмаган ижтимоий аҳволи оғир бўлган 7 нафар оиланинг ҳар бир аъзосига 20 кг дан ун тарқатилди. Жараённинг адолатли ташкил этилишида жамоатчилик назорати ўрнатилган бўлиб, Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари иштирок этмоқда.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#қарор_ва_ижро
#эълон

Мактаб ўқувчиларининг ота-оналари диққатига!

⚡️Хабарингиз бор, ҳукуматнинг 19 майдаги (271-сонли) қарорига мувофиқ 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб, ўқувчилар учун ягона мактаб формасини тўлиқ жорий этишга қарор қилинди. Қарорга мувофиқ жорий йилда республикадаги мавжуд барча умумтаълим мактабларининг 1-синфдан 11-синфига қадар ягона мактаб формасига ўтилади.

📌 Шу муносабат билан эртага, 16 июль куни Олмалиқ шаҳрининг 12-умумтаълим мактаби ҳамда 20-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби биноларида МАКТАБ ФОРМАЛАРИ СОТУВИ бўйича ЯРМАРКА ташкил этилмоқда.

❗️Мактаб формаларининг нархлари қуйидагича белгиланган:

➡️ 1-6 синф ўқувчилариники - 250 000 сўм;
➡️ 7-11 синф ўқувчилариники - 350 000 сўм.

Марҳамат, ярмаркада иштирок этиб, фарзандингизга мактаб формасини харид қилишга улгуринг!

Каналга уланиш:
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#қарор_ва_ижро
#мулоқот

Сектор раҳбарлари тадбиркорлар билан суҳбатлашди

⚡️Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 7 июлдаги қарори ижросини таъминлаш, яъни, "20 минг тадбиркор - 500 мингта малакали мутахассис" дастурини амалга тадбиқ этиш юзасидан Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов бошчилигида бугун тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди.

📌 Очиқ мулоқот тарзида ташкил этилган учрашув давомида сектор раҳбарлари тадбиркорларга юқорида келтирилган ҳукумат қарорининг мазмун-моҳияти ҳақида тушунтириш бериб, тадбиркорларга берилган имкониятларга тўхталинди. Шунингдек, учрашув давомида Давлат дастурини амалга тадбиқ этишда ва бу орқали аҳоли бандлигини таъминлашга алоҳида урғу берилди. Йиғилиш якунида тадбиркорларни қийнаётган масалалар ҳам тингланиб, саволларга мутасаддилардан батафсил жавоб олинди.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#маҳаллабай
#қарор_ва_ижро

⚡️Жорий йил 26 сентябрда маҳаллабай ишлаш тизимини янада кучайтириш, маҳалла “еттилиги” фаолиятини йўлга қўйиш бўйича ўтказилган йиғилишда Президентимиз томонидан муҳим вазифалар белгилаб берилган эди.
Ушбу вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида маҳалла бошқарув тизимини такомиллаштириш ва маҳалла “еттилиги” фаолиятини йўлга қўйиш бўйича Давлатимиз раҳбари томонидан 2023 йил 21 декабрда 209-сонли Фармон ва 402-сонли қарор имзоланди.

📌 Ушбу қарор ижроси ҳамда моҳиятини аҳолига етказиш юзасидан бугун Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов бошчилигида сектор раҳбарлари ва корхона-ташкилот раҳбарлари шаҳримизнинг чекка ва тоғли ҳудуди “Теракли” маҳалласида бўлишди ҳамда маҳалла тўлиқ хатловдан ўтказилиб, баланс шакллантириш бўйича тадбирлар ташкил этилди.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube