Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.05K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
Тошкент шаҳридаги “Humo Arena” мажмуасида Наврўз байрами шодиёнаси бўлиб ўтмоқда. Унда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.

Байрам тадбиридан трансляцияни қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:

Youtube/Facebook
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Арзонлаштирилган маҳсулотлар ярмаркасида савдо бугун ҳам давом этмоқда

⚡️"Наврўз" байрами муносабати билан "Ойдин" деҳқон бозорида ташкиллаштирилган арзонлаштирилган озиқ-овқатлар савдо ярмаркасида бугун ИЖҚК Департаменти Олмалиқ шаҳар бўлими ташаббуси билан новвос сўйилиб, гўшти 50 минг сўмдан сотилмоқда.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Fasebook | You tube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон аҳолисини Наврўз байрами билан табриклади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган тантанали маросимдаги табрик нутқи

Приветственное слово Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на торжествах, посвященных всенародному празднику Навруз

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наврўз айёмингиз муборак бўлсин, қадрли юртдошлар!

Счастливого праздника Навруз, дорогие соотечественники!

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#сана
#қутлов

📌22 март — Маҳалла тизими ходимлари куни

Бугун ўз ҳаёти ва фаолиятини жамиятимизда тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлаш, оилаларда маънавий-маърифий муҳитни барқарорлаштириш, фарзандларимизни ҳар тамонлама баркамол бўлиб вояга етишларига бағишлаган фидойи касб эгалари — Маҳалла тизими ходимлари куни.

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
"Юрак амри" хайрия фонди томонидан боқувчисини йўқотган оилаларга озиқ-овқат ва кийим-кечак жамланмалари берилди

⚡️Наврўз айёми муносабати билан шаҳримиздаги эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олинди. "Юрак амри" хайрия фонди ташкилотчилари шаҳримиздаги 3 та боқувчисини йўқотган оиланинг хонадонида бўлиб, озиқ-овқат жамланмалари ҳамда вояга етмаган 9 нафар ўғил-қизларга зарур кийим-кечаклар тақдим этишди.

Меҳр ва эътиборга ташна қалб эгалари кўзларида қувонч билан ушбу хайрли иш ташкилотчиларига ўз миннатдорчиликдарини билдиришди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Fasebook | You tube
⚡️ 2022-2026 йилларда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Батафсил 👉 https://bit.ly/3JzEInn

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/yuz_official
Президент иқтисодиёт барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.
Мутасадди вазирликларга тадбиркорлар билан кунлик мулоқот ўрнатиб, уларнинг лойиҳалари, ишлаб чиқариш фаолияти, экспорт-импорт амалиётларига кўмаклашиш бўйича топшириқлар берилди.
Ички валюта бозори барқарорлиги ва алмашув курси мослашувчанлигини таъминлашда эҳтиёткорона ёндашувни қўллаб бориш муҳимлиги кўрсатиб ўтилди.

Президент провел совещание по мерам обеспечения устойчивости экономики.
Ответственным министерствам поручено наладить ежедневный диалог с предпринимателями, содействовать их проектам, производственной деятельности, экспортно-импортным операциям.
Подчёркнута важность осторожного подхода при обеспечении стабильности внутреннего валютного рынка и гибкости обменного курса.

#Mirziyoyev #yigilish #iqtisodiyot #barqarorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Халқаро конгресс марказида Тошкент халқаро инвестиция форуми бошланди. Унинг ялпи сессиясида Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этади ва нутқ сўзлайди.

YouTube

Facebook
#эълон

Шаҳримизда Маҳалла хотин-қизлар фаоли лавозимига номзодлар сараланишда давом этмоқда!

⚡️Номзодга қўйиладиган ТАЛАБЛАР:

1) Ўзбекистон Республикаси фуқароси, бевосита тайинланишига қадар камида беш йил тегишли маҳалла ҳудудида доимий яшаётган бўлиши ҳамда оиласи намунали (ибратли) бўлиши;

2) қоида тариқасида, олий маълумотга эга бўлиши;

3) ташкилотчилик қобилиятига, шунингдек ҳаётий тажрибага ҳамда аҳоли ўртасида обрў-эътиборга эга бўлиши, юксак маънавий-аҳлоқий ва шахсий фазилатлари билан намуна кўрсатган, фидойи ва садоқатли эканлиги;

4) маҳалла хотин-қизларни ўз ортидан эргаштира оладиган, табиий етакчилик қобилиятига эга бўлиши;

5) маҳалладаги оила ва хотин-қизлар билан ишлаш кўникмаси ва тажрибасига эгалиги, муаммоли, нотинч ва оғир шароитга тушиб қолган оилалар, ҳуқуқбузарликка мойил хотин-қизлар билан мулоқот қила олиши;

6) хотин-қизларни тадбиркорлик ва бизнесга йўналтира олиш қобилияти, меҳнат миграциясидан қайтиб келган хотин-қизлар билан ишлаш кўникмасига эгалиги;

7) хотин-қизлар йўналиши доирасида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлардан хабардорлиги, соҳага оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни билиши;

8) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Ҳукуматининг ички ва ташқи сиёсатини тушуниши ва аҳолига етказа олиши;

9) маҳалладаги хотин-қизларнинг таклиф ва муаммоларини ўрганиш, уларни бартараф этиш ҳамда ҳокимлик, секторлар ва жамоатчиликка кўтариб чиқа олиш салоҳиятига эгалиги;

10) маҳалладаги хотин-қизлар фаоли лавозимида ишлаш хоҳиш-истаги ва имконияти бўлиши;

11) маҳалладаги вазиятдан, мавжуд муаммолардан, замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмасига эгалиги (“Аёллар дафтари” платформаси билан ишлай олиши);

12) қатъий тартиб-интизомга риоя этиши ҳамда ташаббускор, янгиликларга интилувчан бўлиши.

Изоҳ: Маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари лавозимларига номзодлар Олмалиқ шаҳар ҳокими ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлимлари бошлиқлари бошчилигидаги танлов комиссияларини шакллантириш орқали очиқ танловлар асосида ишга қабул қилинади.

Номзодлар Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги Ташкилий-кадрлар бўлимига мурожаат қилишлари сўралади.

@Olmaliq_shahri
Пойтахтимиздаги Халқаро конгресс марказида Тошкент халқаро инвестиция форуми бошланди.

Унинг ялпи сессиясида Президент Шавкат Мирзиёев нутқ сўзламоқда.

Форумга халқаро ташкилотлар ва молиявий тузилмалар, 56 та давлатдан 1 минг 500 нафарга яқин йирик инвесторлар ва юқори мартабали меҳмонлар ташриф буюрган. Хусусан, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё таррақиёт банки президентлари, вазирлар, йирик корпорация ва компаниялар раҳбарлари иштирок этмоқда.

Форум доирасида ялпи мажлис ва шўъба мажлислари, давра суҳбатлари, тақдимотлар, брифинглар каби қатор тадбирлар кўзда тутилган.

Мазкур анжуман мамлакатимиз иқтисодиёти учун зарур бўлган истиқболли лойиҳаларнинг тақдимот платформаси бўлиб хизмат қилади.
Юртимиздаги имкониятлар, хорижий инвесторлар учун яратилган шароитлар ва жозибадор йўналишлар таништирилади.

Ҳукуматнинг мамлакатни стратегик ривожлантириш, хусусий секторни рағбатлантириш, халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш ва бошқа йўналишлардаги устувор вазифалари белгиланади.

@Olmaliq_shahri
Президент Шавкат Мирзиёев:

"Ислоҳотларимизнинг муҳим йўналиши сифатида мамлакатда фуқаролик жамиятини ривожлантириш ва сўз эркинлигини таъминлаш, демократик медиа макон яратиш бўйича зарур чоралар амалга оширилмоқда.

Оммавий ахборот воситаларини “тўртинчи ҳокимият”га айлантириш, давлат идораларининг жамият олдидаги ҳисоб́дорлигини ошириш борасида сезиларли натижаларга эришмоқдамиз.

Бу борадаги энг муҳим ютуғимиз шуки – биз жамиятимизда “ёпиқлик муҳити”дан қутулиб, Янги Ўзбекистон пойдеворини айнан эркинлик ва адолат тамойиллари асосида барпо этмоқдамиз.

Кўп йиллар давомида мамлакатимизни турли “қора рўйхат”ларга киритилиши учун сабаб бўлган мажбурий, жумладан, болалар меҳнатига тўлиқ барҳам берилди.

Бунинг эътирофи сифатида яқинда халқаро “Cotton Campaign" коалицияси ҳамда жаҳондаги машҳур брендлар томонидан Ўзбекистон пахтаси ва текстиль маҳсулотларига нисбатан илгари ўрнатилган бойкот бекор қилинди".

@Olmaliq_shahri
#огоҳ_бўлинг
#вазият

⚡️Айрим жойларда яна бир бор кучли сел келиш хавфидан огоҳлантирилди

Жорий йилнинг 26-27 март кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида, жумладан, Тошкент вилоятининг Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманлари ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида сел келиш хавфи эълон қилинди.

Тоғли ва тоғолди ҳудудларда яшовчи аҳоли, дам олиш масканларида дам олувчилар ва ушбу ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok