Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
2.95K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
121 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

📍
https://uza.uz/posts/324794

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#қонунчиликдан

⚡️ Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 18-моддасига асосан, кўп қаватли уйда яшовчи фуқаро (мулкдор) уйни бошқараётган раҳбардан ахборот, ҳисобот олиш, уйни бошқаришда иштирок этиш, таклиф киритиш ҳуқуқига эга.

@Olmaliq_shahri
3️⃣0️⃣ НОЯБРЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР

🌜1609 йил— Галилео Галилей Ой юзасининг биринчи харитасини яратган;

⚽️ 1872 йил—Глазгода биринчи расмий халқаро футбол учрашуви бўлиб ўтган (Шотландия 0:0 Англия).

📌1876 йил —Павел Яблочков трансформатор яратиш учун патент олган, бу кун илк трансформаторнинг туғилган куни ҳисобланади;

🚘 1900 йил—немис муҳандиси автомобилнинг олд ғилдирагини патентлаган;

🇷🇺1922 йил— РСФСР таркибида Чечен автоном вилояти ташкил топган;

⚔️ 1939 йил — Совет-Фин уруши бошланган. Эрталаб соат 8 да Қизил Армия Олий қўмондонлиги буйруғи билан Қизил Армия бўлинмалари Финляндия чегарасини кесиб ўтган;

⚔️1947 йил— Фаластинда фуқаролар уруши бошланиб, оқибатда Исроил давлати ташкил топган;

🇵🇰 1967 йил—Зулфиқор Али Бхутто томонидан Покистон халқ партиясига раис бўлган;

🎶 1982 йил—Майкл Жексоннинг «Триллер» мусиқаси тарихидаги энг кўп сотилган альбом мақомига эришган;

🇮🇶🇺🇸 1995 йил— "Чўл бўрони" операцияси тугаган;

🇧🇧 2021 йил— Барбадос республика бўлган.

@Olmaliq_shahri
#семинар

⚡️Олмалиқ шаҳар ҳокимлигида бугун "Фуқаролар йиғинлари раисларининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосарлари ҳамда оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича мутахассисларнинг вазифалари ва уларни амалга ошириш мехaнизмлари" мавзусида семинар ўтказилди.

@Olmaliq_shahri
Спорт – нафислик ва саломатлик манбаи

⚡️Бугун Олмалиқ шаҳар ОКМК спорт мажмуасида Туризм ва спорт вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда Давлат солиқ қўмитаси ҳамкорлигида хотин-қизлар ўртасида "Спорт – нафислик ва саломатлик манбаи" шиори остида "гимнастрада" спорт мусобақаси ўтказилди.

📌 Мусобақада Тошкент вилоятининг 22 та туман-шаҳарларидан келган хотин-қизлар иштирок этиб, ўзаро беллашишди.

@Olmaliq_shahri