Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.04K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
118 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#онлайн

⚡️ Айни дамда Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов ва шаҳар прокурори Музаффар Маматов, ДСИ бошлиғи Авазхон Эргашев шаҳар ёшлари билан телеграм орқали онлайн мулоқотда бўлиб, мурожаатларини тингламоқда.

@Olmaliq_shahri
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#долзарб_40_кунлик

Умуммиллий ҳаракат қизғин давом этмоқда

⚡️Айни кунларда шаҳримизда "Яшил макон" умумхалқ ҳаракати доирасида дарахт кўчатларини экиш ишлари авжида.

📌 Жумладан, А.Қаҳҳор, «Кимёгар», «Олмалиқсой», Алишер Навоий, М.Улуғбек, "Наврўз", "Тинчлик", "Рамазон" МФЙ кўчаларига шаҳардагибарча корхона-ташкилот ходимлари ҳамда фуқаролар томонидан мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилмоқда.

Шаҳар ҳокими ўринбосари Қувондиқ Ражаповнинг сўзларига кўра 10 ноябрь ҳолатига шаҳримизда 18 минг 500дан зиёд дарахт кўчатлари экилди. Бу белгиланган режанинг 42 фоизи демакдир.

📹 Лавҳа муаллифи: Саидакбархўжа Ўринбоев

@Olmaliq_shahri
#байроғим_фахрим

📌Ватанимиз байроғига бўлган хурмат ва эҳтиром унинг сарҳадларидан бошланади.

⚡️Бугун шаҳар ХТБ тасарруфидаги 9-умумтаълим мактабида 2792-сонли ҳарбий қисм ҳамда шаҳар "Маърифат" тарғиботчилар жамияти ҳамкорлигида 18 ноябрь — Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган куннинг 30 йиллиги муносабати билан «Байроғим - фахрим» мавзусида маънавий-маърифий давра суҳбати ўтказилди.

♻️Унда шаҳар "Маърифат" тарғиботчилар жамияти аъзолари томонидан юртимиз истиқлолга эришган дастлабки йилданоқ мамлакат мустақиллигининг муҳим белгиси — давлат байроғига эга бўлгани, у мустақиллигимизнинг рамзи ҳисобланиши ҳамда юртимизда давлат рамзларига ҳурмат, эҳтиром кўрсатиш борасида қонун ҳужжатларимизда мустаҳкамлаб қўйилган нормалар ҳақида маълумотлар бериб ўтилди.

@Olmaliqmanaviyatmarkazi
#очиқ_мулоқот

⚡️Айни дамда Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов 1-сектор штабида қабулига келган фуқароларнинг мурожаатларини тингламоқда.

@Olmaliq_shahri
#эълон

Ҳурматли ҳамшаҳарлар, азиз ёшлар!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги «Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолиятини ташкил этиш ҳамда ёшларнинг тадбиркорликка оид ташаббусларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5088-сонли ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 майдаги «Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси ҳамда ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида низомларни тасдиқлаш тўғрисида»ги 294-сон қарорлари тасдиқланган.

Мазкур қарорларга мувофиқ, шаҳримизнинг «Зарбулоқ» маҳалласида 2,0 гектар ва «Сўфи Оллоёр» маҳалласида 1,0 гектар, жами 3,0 гектар ер майдонида ёшларимиз учун «Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари» ташкил этилган.

Ушбу ҳудудда қуйидаги йўналишдаги лойиҳалар устуворликка эга этиб белгиланган:

ташқи бозорларда талаб юқори бўлган ва импортнинг ўрнини босувчи, юқори сифатли ва замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил этиш;
мева-сабзавот ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, сақлаш ва қадоқлаш, тўқимачилик, пойабзал, кимё, фармацевтика, озиқ-овқат, электротехника саноати, машинасозлик, замонавий қурилиш материаллари, ҳунармандчилик ҳамда ахборот-коммуникация технологиялари соҳаларидаги ва бошқа йўналишларда янги замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил этиш;
яратиладиган янги иш ўринларининг камида 70 фоизи ёшлар учун мўлжалланган бўлиши, бунда бандлиги таъминланмаган «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларни иш билан таъминлашни назарда тутувчи инвестиция лойиҳалари устиворликка эга эканлиги кўрсатилган.

Шу сабабли 18 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагидаги ҳамда мазкур қарор юзасидан қўшимча маълумот олиш истаги бор тадбиркор ва ёш тадбиркор фуқаролар Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги Инвестициялар ва ташқи савдо бўлимига мурожаат қилишлари сўралади.

☎️ 70-614-10-50,
☎️ 70-614-35-90,
📲 99-019-00-69.

@Olmaliq_shahri