Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
2.93K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
121 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#кексалар_ҳафталиги
#Оталар_сўзи_ақлнинг_кўзи
#Оналар_сўзи_ҳикматнинг_ўзи

Нуронийлар – эъзозда

2021 йил 4–10 октябрь кунлари “Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш – халқимизга хос эзгу фазилат” деган бош ғояни ўзида мужассам этган “Кексалар ҳафталиги”ни ўтказиш белгиланган.

✳️ Бугун Олмалиқ шаҳар 2-сектор худудида жойлашган "Гултепа" "Дўстлик", "Ўзбекистон" маҳалла фуқаролар йиғинлари биргаликда "Буюк аждодлар ила фахрланмоқ – авлодларга шарафдур" мавзусида байрам тадбирлари ўтказилди.

📌 Тадбирда иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бизнес Омбудсман девони ходими Ж.Зарипов, Олмалиқ шаҳар ҳокими ўринбосари С.Ахмедов ва шаҳар прокурори М.Маматов отахону онахонларга самимий тилакларини билдириб, ташаккурномалар тақдим этишди.

@Olmaliq_shahri
#бандлик

Мутасаддилар хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш йўлида

⚡️ Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бизнес Омбудсман девони ходими Ж.Зарипов, шаҳар ҳокими Қ.Хамдамов, шаҳар прокурори М.Маматов ишсиз хотин-қизлар учун ташкил этилган бир қатор корхоналарда бўлиб, ишчиларга яратилган шарт-шароитларни яқиндан кузатишди.

📌 "Elegant garment", "Bolizo", "Toshkent Treding" корхоналарида бўлган 26 нафар ишсиз аёл ва ёшларнинг 7 нафарига "Elegant Garment" МЧЖга, 4 нафарига "Toshkent Treding" МЧЖга ишга киришга йўлланма берилди. Бир нафар ишсиз ёшни касбга йўналтириш белгиланди.

@Olmaliq_shahri
#вакцинация

⚡️ Олмалиқ шаҳар Тиббиёт бирлашмаси тиббий ходимлари томонидан бугун "Рамазон" ва "Мустақиллик" МФЙлари фуқаролари ковидга қарши хонадонбай эмланди.

📌 Бу каби эмлаш ишлари маҳаллаларда давом эттирилмоқда.

@Olmaliq_shahri