Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.01K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
118 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#Дайжест

❗️10 август: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Янгийўл тумни.
"Зангори олов" таъминоти яхшиланади

*Ўрта Чирчиқ тумани. Сектор раҳбарлари иштирокидаги сайёр қабуллар давом этади

*Бўстонлиқ тумани. Аҳоли мурожаатлари ўз ечимини топмоқда

*Қибрай тумани. Ўқув курсини тамомлаб, ўқув маркази очган қиз

*Нурафшон шаҳри. Қабул навбати учинчи сектор раҳбарига

*Чирчиқ шаҳри. Ҳоким аҳоли билан суҳбатда

*Олмалиқ шаҳри. Шаҳар мустақиллик байрамини кутиб олишга тайёрми?

*Бекобод шаҳри. Одамларни тинглаш - бугуннинг муҳим талаби

*Қуйи Чирчиқ. "Темир дафтар"да турувчи 17 фуқарога моддий кўмак

*Ангрен шаҳри. Ижтимоий соҳа объектлари қурилиши доимий назоратда

*Тошкент тумани. Очиқ мулоқотларда ошкора муаммолар

*Оққўрғон тумани. Муҳим жараёнга пухта ҳозирлик билан

*Янгийўл шаҳри. "Аёллар дафари"га ҳуқуқий қайдлар

*Зангиота тумани. Медиа тур: манзил ва мавзулар ҳилма хил

*Чиноз тумани. Ёшлар муаммолари ҳамиша долзарб

👉Каналга уланиш:https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизими жорий этилади

Президент Шавкат Мирзиёев тегишли қарорни имзолади.
Ҳужжатга мувофиқ:

Етим болаларга уй-жой ажратишнинг янги тизими жорий этилмоқда. Унга кўра:
уй-жойга муҳтож ва 18 ёшга тўлган етим бола учун (25 квадрат метрдан кам бўлмаган) 1 хонали, улар ўртасида тузилган оила учун (50 квадрат метрдан кам бўлмаган) 2 хонали уй-жой ажратилади;
2021 йил 1 декабрга қадар 757 нафар етим болаларга уй-жой ажратиш бўйича мақсадли параметр (охирги 10 йилда ажратилган уй-жойлар сонидан 1,2 баравар кўп) тасдиқланмоқда.

Етим болаларнинг таълим олишини рағбатлантириш мақсадида:
тарбия муассасаларидаги болаларга нодавлат таълим ташкилоти ўқув курсларида ўқиш харажати учун йилига 4,9 млн сўмдан компенсация тўланади;
етим болалар учун Талабаларни рағбатлантириш жамғармаси ҳисобидан 50 фоизга оширилган миқдорда стипендия (амалдаги 470 минг сўмдан 705 минг сўмга оширилади) тўланади;
“Меҳрибонлик” уйларига ёки етим болаларга ажратилган хайрия маблағлари фойда солиғи базасидан чегирилади.

Етим болаларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг қуйидаги янги тизими жорий этилмоқда:
ногиронлиги бўлган етим болаларни васийликка олган оилаларга тўланадиган тўловлар 2,5 млн сўмга етказилади, соғлом етим болаларни васийликка ва ҳомийликка олганлик учун 1,2 млн сўм миқдорида ҳар ойлик моддий ёрдам тўловлари тўланади;
етим болаларнинг хорижий давлатларда жарроҳлик амалиёти харажатлари тўлиқ миқдорда компенсация қилинади ва бошқалар.

@Olmaliq_shahri
#расман

ССВ: МАСЖИДЛАРДА ЖУМА НАМОЗЛАРИНИ ЎҚИШ БЎЙИЧА КАРАНТИН ЧЕКЛОВЛАРИ БЕКОР ҚИЛИНДИ

Ўзбекистон Республикасида ҳам хорижий давлатлардаги сингари коронавирус инфекциясидан эмлаш бўйича тизимли ишлар ташкил этилмоқда.

Бу борада жаҳон тажрибаси коронавирус инфекциясига қарши эмланиш даражасидан келиб чиқиб, айрим фаолият турларига рухсат берилаётганлиги ҳамда эмланган фуқаролар учун карантин чекловлари босқичма-босқич юмшатаётганлигини кўрсатмоқда.

Шу муносабат билан Республика махсус комиссиясининг 2021 йил 8 августдаги қарори билан умумий овқатланиш объектлари билан боғлиқ карантин чекловлари юмшатилди.

Юқоридагилар асосида Республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида аҳолини оммавий эмлаш ишларини жадаллаштириш, шунингдек, аҳолига диний ибодатларни амалга ошириш учун қулай шарт-шароит яратиш бўйича Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда Дин ишлари бўйича қўмита томонидан киритилган таклифлар ҳар томонлама муҳокама қилинди.

Муҳокама натижалари бўйича Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил
13 августдан эътиборан:


📌масжидларнинг барча ишчи ва ходимлари (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлган ходимлари бундан мустасно) коронавирусга қарши вакцинанинг (туридан қатъи назар) камида 2 та дозаси билан эмланганлиги тўғрисидаги сертификатига эга бўлган тақдирда ушбу масжидларда жума намозини ўтказишга рухсат бериш;

📌масжидларга жума намозини ўқиш учун коронавирусга қарши вакцина билан эмланганлиги тўғрисидаги QR-коди ёки сертификати мавжуд бўлган ташриф буюрувчиларни киритиш (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлганлар бундан мустасно) тўғрисидаги таклифлари
Республика махсус комиссияси томонидан маъқулланди.

Республикада фаолият юритаётган бошқа диний конфессияларга мансуб диний ташкилотларга ҳам мазкур тартибни татбиқ этишни тавсия қилинди.

Шу билан бирга диний ибодатларни адо этиш жараёнида ташриф буюрувчилар томонидан тиббий ниқобда бўлиш ҳамда ижтимоий масофани сақлаш бўйича карантин чекловларига қатъий риоя этилиши лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
.

@Olmaliq_shahri
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида саноатни ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Давлатимиз раҳбари Тошкент вилоятида имкониятлардан тўғри фойдаланилмаётганини қайд этиб, саноат тармоқларида янги лойиҳаларни кўпайтириш, қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш муҳимлигини таъкидлади.
Йил якуни билан ҳудудий саноат ҳажмини 40 фоизга ошириш вазифаси қўйилди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам развития промышленности в Ташкентской области.
Президент отметил, что возможности Ташкентской области не используются в полной мере, необходимо реализовать больше новых проектов в отраслях промышленности, важно наладить выпуск продукции с добавленной стоимостью.
Поставлена задача увеличить объем промышленного производства в регионе на 40 процентов до конца года.

#Mirziyoyev #yigilish #sanoat #Toshkentviloyati

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#ободлик

⚡️ "Олтин" МФЙ "Равнақ" кўчасининг узунлиги 0.7 км, эни 7 метр, умумий майдони 4900 метр квадрат бўлган йўлга асфальт қопламаси ётқизилди.

@Olmaliq_shahri
#Сайлов

Сайлов кампанияси пайтидаги асосий тадбирлар ва муддатлар

@Olmaliq_shahri
#Тошкент_вилоятидаги янги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент вилояти филиали тегишли давлат идоралари билан ҳамкорликда вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

🔹Чирчиқ шаҳар Маданият бўлими:
—Бўлим мудири.

🔹Тошкент вилояти Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси:
—Кадрлар касбий тайёргарлиги мониторинги бўлими Етакчи мутахассис.

🔹Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Тошкент вилояти бошқармаси:
—Ички аудит, пенсия ва бошқа тўловларни тайинлаш мониторинги шўъбаси Етакчи мутахассис.

🔹Нурафшон шаҳри ҳокимлиги молия бўлими:
—Махаллий бюджетни шакллантириш ва бюджет ташкилотларини молиявий таъминлаш бўлими Бош иқтисодчи.

🔹Бекобод шаҳри ҳокимлиги молия бўлими:
—Давлат мақсадли дастурлари мониторинги масалалари бўйича мудир ўринбосари-шўъба мудири.

🔹Ангрен шаҳри ҳокимлиги молия бўлими:
—Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва бюджет ташкилотларини молиявий таъминлаш бўлими Бош Иқтисодчи.

🔹Янгийўл тумани ҳокимлиги молия бўлими:
—Бўлим мудири.

🔹Олмалиқ шаҳар халқ таълими бўлими:
—Бўлим мудири.

🔹Нурафшон шаҳар халқ таълими бўлими:
—Бўлим мудири.

🔹Бекобод тумани халқ таълими бўлими:
—БЎлим мудири.

🔹Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси:
—Солиқ аудити шўъбаси Давлат солиқ бош инспектори.

🔹—Ташқи савдо операцияларини мониторинг қилиш бўлими Бўлим бошлиғи ўринбосари.

🔹—Қўшилган қиймат солиғи маъмуриятчилиги бўлими Давлат солиқ бош инспектори.

🔹—Солиқ аудити шўъбаси Давлат солиқ бош инспектори.

🔹Бўстонлиқ туман давлат солиқ инспекцияси:
—Бўстонлиқ тумани солиқ таянч пунктлари фаолиятини ташкиллаштириш бўлими Давлат солиқ бош инспектори.

🔹Нурафшон шаҳар давлат солиқ инспекцияси:
—Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторида ишларни ташкил қилиш бўлими Давлат солиқ катта инспектори (2-секторга масъул) 0,5 ставка.


🔹Тошкент туман давлат солиқ инспекцияси:
—Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторида ишларни ташкил қилиш Давлат солиқ катта инспектори (3-секторга масъул) 0,5 ставка).

🔹Янгийўл шаҳар давлат солиқ инспекцияси:
—Камерал солиқ текширувлари шўъбаси боўлиғи.

🔹Зангиота туман давлат солиқ инспекцияси
—Юридик шахсларга хизмат кўрсатиш Давлат солиқ инспектори.

🔹Олмалиқ шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими:
—Ветеринария шифокори.

🔹Тошкент вилояти статистика бошқармаси:
—Қишлоқ хўжалиги ва экология статистикаси бўлими бошлиғи ўринбосари.

🔹ЮқориЧирчиқ тумани статистика бўлими:
—Бўлим бошлиғи ўринбосари.

▶️Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

❗️Ҳужжатлар 2021 йил 11 августдан 18 августгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

🔷 Порталдан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма

🔷 Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма

Web-site | Telegram| Instagram | Facebook | Twitter
#эълон

Ҳурматли ҳамшаҳарлар, азиз ёшлар!

⚡️Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолиятини ташкил этиш ҳамда ёшларнинг тадбиркорликка оид ташаббусларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5088-сонли ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 майдаги “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси ҳамда ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида низомларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 294-сон қарорлари тасдиқланган.

Мазкур қарорларга мувофиқ, шаҳримизнинг “Зарбулоқ” маҳалласида 2,0 гектар ва Сўфи Оллоёр маҳалласида 1,0 гектар, жами 3,0 гектар ер майдонида ёшларимиз учун “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари” ташкил этилган.

Ушбу ҳудудда қуйидаги йўналишдаги лойиҳалар устуворликка эга этиб белгиланган:

- ташқи бозорларда талаб юқори бўлган ва импортнинг ўрнини босувчи, юқори сифатли ва замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил этиш;
- мева-сабзавот ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, сақлаш ва қадоқлаш, тўқимачилик, пойабзал, кимё, фармацевтика, озиқ-овқат, электротехника саноати, машинасозлик, замонавий қурилиш материаллари, ҳунармандчилик ҳамда ахборот-коммуникация технологиялари соҳаларидаги ва бошқа йўналишларда янги замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил этиш;

- яратиладиган янги иш ўринларининг камида 70 фоизи ёшлар учун мўлжалланган бўлиши, бунда бандлиги таъминланмаган “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни иш билан таъминлашни назарда тутувчи инвестиция лойиҳалари устиворликка эга эканлиги кўрсатилган.

Шу сабабли 18 ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагидаги ҳамда мазкур қарор юзасидан қўшимча маълумот олиш истаги бор тадбиркор ва ёш тадбиркор фуқаролар Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги Инвестициялар ва ташқи савдо бўлимига қисқа муддатларда мурожаат қилиши сўралади.

☎️ 70-614-10-50
☎️ 70-614-35-90

@Olmaliq_shahri
#эълон

⚡️Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази кабул комиссияси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 19 июлдаги 172-сонли буйруғига асосан, 15 та мутахассислик бўйича клиник ординатурага хужжатларни ON-LINE ва ОFF-LINE тарзда қабул қилишни эълон қилади.

Мутахассислик бўйича йўналишлар:

1.Анестезиология-реаниматология
2.Хирургия
3.Нейрохирургия
4.Кардиохирургия
5.Урология
6.Травматология ва ортопедия
7.Терапия
8.Кардиология
9.Неврология
10. Тиббий радиология
11.Педиатрия
12.Болалар хирургияси
13.Болалар анестезиология ва реаниматологияси
14.Шошилинч тиббий ёрдам
15.Патологик анатомия

Унга қуйидаги ҳужжатлар талаб қилинади:

1. РШТЁИМ директори т.ф.д. Алимов Д.А. номига ариза;
2. Паспорт нусхаси;
3. Диплом ва унинг иловаси нусхалари;
4. Чет тили бўйича халқаро сертификатлар (агар мавжуд бўлса)
4. Меҳнат дафтарчаси (агар олдин меҳнат фаолиятини юритган бўлса);
5. Тиббий кўрикдан ўтганлиги ҳақида 086 шакл маълумотнома
7. 3х4 фотосурат (4 дона)

Ҳужжатлар қуйидаги телеграм манзилда (+998 93 0061525) қабул қилинади.

Хужжатлар қабул килиш муддати: 21 август 2021 йилгача

Қабул бўйича масъул котиб т.ф.д. Ш.К.Атаджанов.

☎️ (71) 277 95 70

@Olmaliq_shahri
Ҳурматли солиқ тўловчилар!

Тадбиркорлик субъектларининг таклифларига мувофиқ йиллар давомида (3 йилдан ортиқ) фаолиятини амалга оширмаётган хўжалик субъектларини соддалаштирилган тартибда давлат реестридан чиқариш тадбирлари кўрилмоқда.

Давлат реестридан чиқариладиган тадбиркорлик субъектлари рўйхати билан Давлат хизматлари агентлигининг қуйидаги расмий веб-сайтига жойлаштирилган ҳавола орқали танишингиз мумкин. https://fo.birdarcha.uz/notification/simple Iiquidation

Фаолиятини қайта тиклаш истагида бўлган хўжалик субъектлари таъсисчи ва раҳбарлари 2021 йил 20 августга қадар рўйхатдан ўтган ҳудуддаги давлат хизматлари марказига мурожаат қилишлари лозим.

Олмалиқ шаҳар ДСИ

@Olmaliq_shahri
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аҳоли саломатлиги йўлида

⚡️Шаҳримиздаги Тиббиёт бирлашмасига бирламчи касалликлари мавжуд беморларга бепул тарқатиш учун 87 млн сўмлик дори-дармонлар келтирилди.

👉Батафсил видеолавҳада

@Olmaliq_shahri
ИИБ бошлиғи У.Носир маҳалласи аҳли билан учрашди

⚡️ Бугун шаҳар ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари томонидан У.Носир маҳалласида сайёр қабул ўтказилди.

Қабулда жами 32 нафар фукаро қатнашди. Мурожаатлардан 8 таси электр устунлари ва электр симларини алмаштириш, 4 таси ичимлик суви қувурлари ва зулфларини алмаштириш, 3 таси ички кўчаларни таъмирлаш, 2 таси тунги ёритгич мосламалари ўрнатиш, 2 таси спорт майдончалари ташкил қилиш, 2 таси ОКМКга ишга жойлашиш, 4 таси кадастр ва доимий рўйхатга қўйиш, 1 таси ёшлар дафтарига киритилган ўғлини МПР ҳарбий хизмат пули тўланиши бўйича мурожаатлар тингланди.

📌Ушбу мурожаатлардан 4 таси жойида ҳал қилинди, 2 таси бўйича тушунтиришлар берилди. Қолган мурожаатларни ижобий ҳал қилиниши юзасидан тегишли мутасадди ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди.

@Olmaliq_shahri