Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.05K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
117 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Cубсидия

Фуқароларга уй-жой сотиб олишлари учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисида юқоридаги видео орқали танишишингиз мумкин.👆

@Olmaliq_shahri
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик давом этмоқда

⚡️ Олмалиқ шаҳри "Тотувлик" кўчасидан ўтган ерости магистрал иссиқлик тизими қувурларини таъмирлаш ишлари якунланди.

📌 "Иссиқлик манбаи" корхонаси ишчи-ходимлари томонидан бетон плиталар гидроизоляцияланиб, ҳозирда кўмиш ишлари давом эттирилмоқда.

@Olmaliq_shahri
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#шаҳримиз_гўшаларидан

“Парпи ота” зиёратгоҳи

У ерда тешик тош мавжуд бўлиб, фарзанд кўрмаган, бемор кишилар қабрни ҳамда тошни зиёрат қиладилар. Маҳаллий халқ Парпи отанинг кароматгўй, башоратгўй инсон бўлганликларини гапирадилар.

🕌Авлиё Парпи ота зиёратгоҳи энг қадимий қадамжолардан саналади. Айрим ривоятларга қараганда, авлиё Парпи ота зиёратгоҳида улкан ҳарсанг бўлиб, унда одамнинг бешта панжа изи бўлган, у аслида пайғамбар вафотидан сўнг 656-661 йилларда ислом дунёсига халифлик қилган Ҳазрати Алининг панжа излари дейишади.

Яна бошқа ривоятда эса, у жойда Шеробод тепалиги устида кўп йиллик катранги дарахти бор. Бу дарахт қачонлардир Ҳазрат Али қамчисининг дастаси бўлган. Яъни, Ҳазрат Али шу жойга чиқиб, теварак атрофни кузатиб, қамчинини "белги" сифатида ерга суқиб, “Дулдул” лақабли отига миниб кетган экан.

Манба: "Тарих чорраҳасида" канали

@Olmaliq_shahri
Коронавирусни уй шароитида қандай даволаш мумкин?

📍 https://uza.uz/uz/posts/285925

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Депутатлар вакцина олмоқда

⚡️Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгаши депутати Фаҳриддин Матасимов онаси билан биргаликда коронавирусга қарши вакцина олди.

P.S. Эслатиб ўтамиз, шаҳарда биринчилардан бўлиб, шаҳар ҳокими, Халқ депутатлари Кенгаши раҳбари Қобил Хамдамов вакцина олган эди.

@Olmaliq_shahri
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳайит намози ўрнига Зуҳо намози. У қандай адо этилади?

2021 йил 16 июл куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши коронавирус билан боғлиқ вазиятдан келиб чиқиб, Қурбон ҳайитини нишонлашга доир фатвосини эълон қилди. Унга кўра, Қурбон ҳайити намози бекор қилинди, ўрнига уйда Зуҳо намозини ўқиш тавсия этилди.

👉 https://kun.uz/52359445

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табриги

Поздравление народу Узбекистана с праздником Курбан хайит


Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
ССВ: Коронавирус пандемияси даврида тўйхоналар фаолияти юзасидан яна бир ўзгариш киритилди

Хабарингиз бор, яқинда тегишли соҳага масъул ташкилотлар таклифига кўра, Республика махсус комиссияси қарорига биноан жорий йил 20 июлдан бошлаб, юртимиздаги умумий овқатланиш объектлари – ресторан, кафе, ошхона ва чойхоналарни соат 8:00 дан 20:00 гача фақатгина очиқ ҳавода ишлашига (меҳмонхоналарда ташкил этилган ресторан ва кафелар бундан мустасно) рухсат берилган эди.

Шунингдек, яна бир киритилган ўзгаришга кўра, шу йил 20 июлдан агар тўйхоналар(ресторанлар)да оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни очиқ ҳавода ўтказиш имкони бўлмаган тақдирда санитария ва гигиена талабларига қатьий риоя этган ҳолда 50 кишидан кўп бўлмаган (яқин қариндошлар ва ушбу туман ҳудудида истиқомат қилувчи бошқа қариндошлар) шарти билан ўтказишга рухсат берилади.

Умумий овқатланиш объектлари – ресторан ва ошхонада тайёрланган таомларни етказиб бериш хизмати (кейтеринг) билан фақат соат 8:00 дан 23:00 гача бўлган вақтларда шуғулланишларига рухсат берилади.

Эслатиб ўтамиз,
бундан аввал 1 августдан бошлаб тўй ва маросимларни 50 кишидан кўп бўлмаган ҳолда ўтказиш белгиланган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
#Табрик

Қурбон ҳайити муборак бўлсин, азиз юртдошлар!


👉Батафсил


С праздником Курбан хайит, дорогие соотечественники!


Telegram | Facebook | Instagram
Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, шу йил 20 июлдан агар тўйхоналар (ресторанлар)да оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни очиқ ҳавода ўтказиш имкони бўлмаган тақдирда санитария ва гигиена талабларига қатьий риоя этган ҳолда 50 кишидан кўп бўлмаган (яқин қариндошлар ва ушбу туман ҳудудида истиқомат қилувчи бошқа қариндошлар) шарти билан ўтказишга рухсат берилади.

Умумий овқатланиш объектлари – ресторан ва ошхонада тайёрланган таомларни етказиб бериш хизмати (кейтеринг) билан фақат соат 8:00 дан 23:00 гача бўлган вақтларда шуғулланишларига рухсат берилади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_биз_ҳақимизда

📌 Олмалиқ шаҳрининг "Ойдин" деҳқон бозоридаги арзонлаштирилган савдо ярмаркасида 27 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси йўлга қўйилган.

📹 Бу ҳақда батафсил Ўзбекистон24 лавҳасида

@Olmaliq_shahri
Ҳайитга муносиб туҳфа

Куни кеча 33 йил деганда, шаҳар ҳокимлигининг буюртмаси асосида «Авто йўл саноат инвест» МЖЧ томонидан «Ойбек» кўчаси (Узумбоғ) асфальтланди.

Тунда бошланган иш бугун Ҳайит кунига тайёр бўлди. Бунинг учун Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва «Авто йўл саноат инвест» МЖЧ раҳбари Шамсиддин Рўзметовга катта миннатдорлик билдирамиз.

Йўл асфальтланишида маҳалла фуқаролари ҳам ёрдам бериб, хизматда бўлишди. Янги асфальт йўл ҳайит айёмига муносиб, унутилмас туҳфа бўлди.

@Olmaliqhayoti