Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.05K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
Forwarded from Ташқи реклама | Расмий канал (Дониёр Ахмедов)
#lotin_yozuvi

O‘zbekistonda joriy yilning 1-avgustiga qadar O‘zbekistondagi barcha joy, ko‘cha, atamalar, tashkilotlarning nomlari, peshlavhalar, ommaviy targ‘ibot vositalari, reklama va e’lonlar, shuningdek, ish qog‘ozlari va turli blanklar lotin yozuviga asoslangan o‘zbek alifbosiga o‘tkaziladi.

Bu boradagi tegishli topshiriq Bosh vazir A. Aripov tomonidan 1-iyul kuni imzolanib, ijrosi vazirliklar, idoralar va hokimliklarga, nazorati esa Maʼnaviyat va davlat tilini rivojlantirish departamentining mudiri Abdug‘affor Qirg‘izboyevga yuklatilgan. 

👉 @tashqi_reklama_uzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Олмалиқ_70_йиллиги
#Мустақиллигимиз_30_йиллигига

"Ойдин" банк хизматлари маркази очилди

⚡️"Ипотека-банк" Олмалиқ филиали томонидан мижозларга янада қулайлик яратиш мақсадида шаҳримизнинг марказий ҳудудида "Ойдин" банк хизматлари маркази фаолияти йўлга қўйилди.

📌 Бинонинг тантанали очилиш маросимида шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Умид Шоумаров сўз олиб, марказ фаолияти муносабати билан самимий тилакларини билдириб ўтди.

Айтиш жоизки, марказда филиалда кўрсатиладиган барча банк хизматлари йўлга қўйилган бўлиб, шаҳримиз 70 йиллиги ҳамда юртимиз мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида банк мижозлари учун муносиб туҳфа бўлди.

@Olmaliq_shahri
Олмалиқда коронавирус инфекцияси бўйича вазият қандай?

Шаҳримизда жорий йил 3 июль ҳолатига коронавирус инфекцияси билан даволанаётган беморлар сони 103 нафар (уй ўчоғи 84 та).
Беморларнинг 27 нафари шифохонада (аҳволи - ўрта 10 нафар), 3 нафари хусусий клиникада, 73 нафари (аҳволи - енгил) уй шароитида даволанмоқда.

Жорий йил 3 июль кунига қадар 17 398 нафар фуқаро коронавирус инфекциясига ПЦР усулида Олмалиқ шаҳар СЭО ва ЖС бўлими вирусология таҳлилхонасида текширилди. Шундан 248 (2020 йилдан 920 нафар) нафарида мусбат натижа аниқланган.

Йил кунига ПЦР таҳлилхонасида 1600 доза реагент ва 5200 дона таҳлил олиш пробиркалари захираси мавжуд.
Бугунги кун ҳолатига 104 нафар фуқарокузатувда бўлиб турибди.

Шаҳар аҳолиси орасида шу кунгача 9104 нафар фуқаро эмланган. Жумладан, Хитой давлатида ишлаб чиқарилган “ZF-UZ-VAC 2001” вакцинаси билан 7753 нафар ( 1 дозада - 4419), Германия давлатида ишлаб чиқарилган “ASTRA ZENECA (COVISHIELD)” вакцинаси билан 939 нафар (1 дозада 475) ва Россия давлатида ишлаб чиқарилган “Спутник-V” вакцинаси билан 412 нафар (1 доза 210) ни ташкил қилган.

Бугунги кун ҳолатида “Олмалиқ деҳқон бозори” МЧЖга қарашли "Ойдин" бозорида ҳам эмлаш ишлари ташкиллаштирилди.

Бозор радиоузели орқали ташвиқот ишлари ўтказилди. Шаҳар поликлиникаларида кўрсатиб ўтилган вакциналардан Хитой давлатида ишлаб чиқарилган “ZF-UZ-VAC 2001” вакцинаси мавжуд.

Ҳурматли ҳамшаҳарлар, эмлаш ишлари бепул ва ихтиёрий бўлсада, соғлиғингизга беэътибор бўлмаган ҳолда яшаш манзилингиздаги поликлиникаларга эмлаш бўйича мурожаат қилишингизни сўраб қоламиз.

Олмалиқ шаҳар СЭО ва ЖС бўлими.

@Olmaliq_shahri
#давлат_тилига_эътибор

Маҳалла раиси - ислоҳотчи

⚡️Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллигига муносиб тайёргарлик кўриш ва марказий кўчалардаги ташқи ёзувларни лотин алифбосига ўзгартириш ишларини биринчилардан бўлиб "Ойдин" маҳалла фуқаролар йиғини раиси А.Аширматов ва унинг жамоаси бошлаб берди.

👉Президентимиз бежизга "Маҳалла раиси ислоҳотчи бўлиши керак" деб айтмаганлар. Ҳар бир маҳалла раиси ўз ҳудудида А.Аширматов каби фаол бўлишлари лозим.

@Olmaliq_shahri
⚡️Тезкор хабар

ССВ: 1 АВГУСТДАН БОШЛАБ ТЎЙ ВА МАРОСИМЛАРНИ 50 КИШИДАН КЎП БЎЛМАГАН ҲОЛДА ЎТКАЗИШ БЕЛГИЛАНДИ


Республика махсус комиссияси томонидан масъул ташкилотларнинг тегишли таклифлари инобатга олиниб, жорий йилнинг 1 августидан бошлаб тўйхоналарда оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказиш 50 кишидан кўп бўлмаган (яқин қариндошлар ва ушбу туман ҳудудида истиқомат қилувчи бошқа қариндошлар) ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказишга рухсат берилди.

❗️Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 1 апрелидан тўйхоналарда оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказиш 100 кишидан кўп бўлмаган ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатьий риоя этган ҳолда ўтказилиши белгиланган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
⚡️Тезкор хабар

ССВ: ЮРТИМИЗДА БАРЧА ТУРДАГИ ОММАВИЙ ТАДБИРЛАР ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛДИ

Мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемиологик барқарорликни таъминлаш мақсадида масъул ташкилотларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда, Республика махсус комиссияси томонидан очиқ майдонлар ёки ёпиқ мажмуаларда бўлишидан қатъий назар, юртимизда барча турдаги оммавий байрам тадбирлари, спорт мусобақалари, шунингдек, концерт, фестиваль, театр ва кино дастурлари вақтинча тўхтатилиши белгиланди.

📌Спорт турлари бўйича мусобақаларни мухлисларсиз ўтказишга рухсат берилди.

❗️Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг 1 майидан концерт-томоша дастурларини ёпиқ маданият саройларида ўтказилиши вақтинчалик тўхтатилган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Олмалик ш Ваканция 06.07.2021.xlsx
4.3 MB
#бандлик

Олмалиқ шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан тақдим қилинган жорий йил 6 июль ҳолатига бўш иш ўринлари рўйхати

@Olmaliq_shahri
Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг ҚОНУНИ

📍
http://uza.uz/posts/282432

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор