Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.05K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилояти прокурори кубоги учун хотин-қизлар спорт фестивали

@Olmaliq_shahri
#пул_тушуми

⚡️Тошкент вилояти "Сув таъминоти" МЧЖнинг шаҳар, туман бўлимларининг аҳоли ва юридик шахслардан 2021 йил, 30 июнь ҳолатига йиғилган пул тушумлари бўйича Олмалиқ шаҳри режани 121,4%га ортиғи билан бажарди.

@Olmaliq_shahri
Forwarded from my.gov.uz
#Диққат!

🙅🏻‍♂️Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан кўрсатиладиган электрон хизматлар вақтинча тўхтатилди

⚙️2021 йил 1-5 июль кунлари Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) ҳамда Давлат хизматлари марказлари орқали Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан кўрсатиладиган пенсия (нафақа) ҳақида маълумот олиш хизмати фуқароларга пенсия таъминотига оид кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш ҳамда «Пенсия» дастyрий мажмуаси фаолиятида техник ишларни 🛠 якунлаш мақсадида вақтинча тўхтатилди.

👩🏻‍💻Қайд этилган хизмат ишга туширилганидан сўнг, қўшимча маълумот тақдим этилади.

⚠️Ноқулайликлар учун узр сўраймиз!

👉 @MyGovUz
#yoshlar_kuni

Joriy yilning 30-iyun "Yoshlar kuni" da Piskent tumanida tashkil e'tilgan "Yoshlar va talabalar forumi"da Olmlaliq shahrining 12 nafar faol yoshlari qatnashishdi.Forum oxirida esa Yoshlar Ishlari Agentligi Olmaliq shahar bo'limi boshlig'i hamda bo'lim mutahasislari viloyat hokimligi tomonidan estalik diplomi hamda qimmatbaho sovg'a bilan taqdirlanishdi.

©Bizning kanal:👇👇

@Olmaliq_YoshlarIshlari_Agentligi
Прокурор ёшлар билан учрашди

⚡️Олмалиқ шаҳар 2-сектор раҳбари Музаффар Маматов томонидан “Прокурор ва ёшлар” учрашуви ўтказилди. Учрашув давомида 40 нафар битирувчи ҳамда уюшмаган ёшлар иштирок этиб, уларнинг 29 нафари ўз муаммо ва таклифларини билдиришди.

📌Учрашув давомида 13 нафар ёш “Ёшлар дафтари”га киритилиши ҳамда дастур асосида бандлигини таъминлаш чоралари кўрилиши, 8 нафар ёш касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитилиши ҳамда кредит ажратилиши юзасидан тегишли корхона ва ташкилотларга топшириқлар берилиб, барча мурожаатлар назоратга олинди.

@Olmaliq_shahri
#ФВБ_огоҳлантиради
#аномалиссиқ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология
хизматлари марказининг 2021йил 1 июль куни тақдим этган хабарномасига кўра, 2021 йил 3-5 июль кунлари Республикамиз худудида иссиқ хаво сақлаб қолиниб, кундузи ҳавонинг ҳарорати +39 +41°С, жанубда ва чўл ҳудудларда +42 +44 °C гача иссиқ бўлади. 6-8 июль кунлари Республикамиз ҳудудига иссиқ ҳавонинг кириб келиши натижасида ҳаво ҳарорати иқлим нормасидан +5 +8°С юқори бўлиб, кундузи хаво ҳарорати +41 +43 °С гача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида +44- +46 °С гача иссиқ бўлиши прогноз қилинмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Олмалиқ шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими Сиздан зарурат бўлмаган ҳолларда қуёшли шароитда кўчага чиқмаслигингизни сўрайди. Ўзингиз ва яқинларингиз саломатлигига эътиборли бўлинг.

@Olmaliq_shahri
#Давлат_рамзлари

Давлат герби Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 2 июлдаги 616-XII-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида»ги Қонуни билан тасдиқланган.
#мулоқот

Ҳоким фуқароларни тинглади

⚡️Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов томонидан бугун навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди.

📌Қабул давомида шунингдек, Халқ қабулхонаси шаҳар бўлими мудири Абдулла Акбаев ҳамда ҳоким ўринбосарлари ва корхона-ташкилот раҳбарлари ҳам фуқароларнинг мурожаатларини тинглади.

Тингланган барча мурожаатлар масъуллар томонидан назоратга олинди.

@Olmaliq_shahri
#Гербимиз_фахримиз

🔰Давлат рамзлари халқимиз тарихи, бугуни ва келажагини ўзида мужассам этган ёрқин тимсоллардир. Мамлакатимиз мустақилликка эришгач, азалий орзу-истакларимиз, эзгу интилишларимиз давлатимиз рамзларида ўзининг ёрқин ифодасини топди.
Ўзбекистоннинг давлат рамзлари халқимизнинг шон-шарафи, тарихий хотираси ва интилишларини ифода этиб, шу юртда яшовчи ҳар бир фуқарога ғурур, фахр ва ифтихор бағишлайди. Озод Ўзбекистон фуқаролари учун мустақилликнинг муқаддас рамзлари — давлат герби, байроғи, мадҳияси азиздир. Улар маънавиятнинг энг муҳим тимсолларидир.

⚡️Республика Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлинмаси, Биринчи минтақавий ҳудуд 14-сон Жазони ижро этиш колонияси ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинганлигининг 29 йиллиги муносабати билан бугун "Давлат герби – мустақиллик тимсоли!" шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

♻️Тадбирда "Маърифат" тарғиботчилар жамияти аъзоси О.Норжигитов ҳам иштирок этди.

@Olmaliq_shahri