Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.03K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
118 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
Хусусий боғча очилиш маросимидан фотолавҳалар

@Olmaliq_shahri
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳужжатлари “E-qaror” электрон тизими орқали қабул қилинади

“Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятига“E-qaror” электрон тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (390-сон, 22.06.2021 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга мувофиқ, 2021 йил 1 июлдан:

барча маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари ва фармойишлари “E-qaror” электрон тизими орқали амалга оширилади;
ушбу электрон тизимни четлаб ўтган ҳолда қарор ва фармойишларни қабул қилишга йўл қўйилмайди;
қарорларнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш электрон тизим орқали амалга оширилади.

📋 Қарор билан мазкур соҳани тартибга солишга қаратилган низом тасдиқланди.

🔄 Низомга кўра, лойиҳа “E-qaror” электрон тизими орқали манфаатдор ташкилотлар билан келишиш учун юборилади.

🗓 Манфаатдор ташкилотлар лойиҳани 3 кун муддатда иш юритувига қабул қилади ҳамда кўриб чиқади.

Лойиҳалар юзасидан белгиланган муддатларда “E-qaror” электрон тизими орқали муносабат билдирилмаган тақдирда, лойиҳа келишилган ҳисобланади.

🔰 Низомга кўра, Адлия вазирлиги:

👉 ҳужжатлар лойиҳаларини фақат “E-qaror” электрон тизими орқали қабул қилиниш жараёнларининг доимий мониторингини олиб боради;

👉 мониторинг натижаларига кўра электрон тизим орқали келишиш учун юборилган ҳужжатлар лойиҳалари юзасидан манфаатдор ташкилотларнинг белгиланган муддатда муносабат билдирмаган раҳбар ва масъул ходимларига нисбатан таъсир чораларини қўллайди.

Эслатиб ўтамиз, “E-qaror” электрон тизими дастлаб Ҳукумат қарори билан 2021 йил январь-май ойларида Қашқадарё вилоятида эксперимент тариқасида синовдан ўтказилиши, шунингдек 2021 йил 1 июлдан бошлаб республиканинг барча даражадаги маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида жорий этилиши белгиланган эди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Ташқи реклама | Расмий канал (Дониёр Ахмедов)
#тақдимот_3_боб

👉Қонунбузилишлар

Ташқи рекламани тайёрлаш ва жойлаштиришда тадбиркорлар ва фуқаролар томонидан энг кўп содир этилаётган ТОП-7 хатоликлар рўйхати:

1️⃣ 🇺🇿 давлат тили ёзилмаганлиги ва имло хатолар;

2️⃣ ⛔️ тақиқланган жойларга жойлаштириш;

3️⃣ 📝 маҳаллий ҳокимлик рухсатисиз ва ҳужжатларсиз ўзбошимчалик билан турли жойларга ўрнатиш;

4️⃣ 🛠 эскирган, яроқсизлиги ва техник талабларга жавоб бермаслиги;

5️⃣ 🔞 ёзув ва тасвирларнинг миллий маънавиятимиз ва қадриятларимизга зидлиги;

6️⃣ 🚷 шахснинг номи ёки тасвиридан унинг розилигисиз фойдаланиш;

7️⃣ 🍸🚭 спиртли ичимликлар ёки тамаки маҳсулотларини реклама қилиш.

👆Агар Сизда юқоридаги ҳолатлар мавжуд бўлса, уларни қисқа муддатда бартараф этинг.

❗️Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 178-1-моддасида реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланган.

👉 Ташқи реклама | Расмий канал
👉 @tashqi_reklama_uzb
Давлат харидлари порталида аукцион савдолар самарадорлигини баҳоланди

📊 Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази давлат харидлари жараёнида аукцион савдоларининг самарадорлиги индексини ишлаб чиқди. Мазкур индекс давлат харидлари жараёнини ташкил этиш ва амалга ошириш самарадорлигини баҳолайди.

⚠️ Шуни таъкидлаш керакки, бундай Индекс Ўзбекистонда биринчи марта ишлаб чиқилмоқда.

▪️Аукцион савдоларининг самарадорлиги индексини ҳар бир лот кесимида қуйидаги мезонларга кўра баҳоланади:

▫️шартнома қиймати,
▫️товар гуруҳларининг вазн коэффициенти,
▫️бошланғич нархнинг пасайиши,
▫️иштирокчиларнинг сони,
▫️шартноманинг бажарилиш ҳолати,
▫️харидларнинг шубҳалилик даражаси.

📌 НАТИЖАЛАР

▪️Аризалар сони ва шартнома миқдори ўртасида тескари боғлиқлик мавжуд: қанча кўп ариза бўлса, нарх шунча паст бўлади, бу эса давлат ресурсларини тежашга олиб келади.

▪️Бюджет буюртмчилари эълон қилган аукцион савдоларига ўртача 5 та етказиб берувчи (корпоратив буюртмачиларда 4 та) иштирок этган ва 13 та нарх таклифи (корпоратив аукционларда 10 та) берилган.

📉 Қуйидаги товар гуруҳларида энг кескин нарх пасайиши кузатилди:

«Канцелярия буюмлари» — 38%,
«кийим, пойабзал ва кўрпа-тўшак анжомлари» — 38%,
«спорт анжомлари ва жиҳозлари» — 34%,
«овоз ёзиш техникаси ва жиҳозлари» — 32%,
«мусиқа асбоблари» — 32%.

📉 Нархлар тушиши нисбатан паст бўлган товар гуруҳлари:

«биологик фаол қўшимчалар» — 5%,
«стоматология учун протез ва ортопедик хомашё» — 7%,
«дастурий маҳсулот» — 9%.

📊 Индекс қийматлари умумлаштирилиб, 10 дан ортиқ аукцион савдолари эълон қилинган (1596 та бюджет ва 617 та корпоратив буюртмачилар, 236 та республика даражасидаги бюртмачилар) самарадорлик Рейтинги тузилди.

Республика даражасидаги буюртмачиларнинг 61% нинг самарадорлиги пастлиги аниқланган бўлса, вилоят ва туман/шаҳар даражасидаги буюрмачилар учун бу рақам мос равишда 52% ва 45% ни ташкил этди.

👨🏻‍💻 Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Review.uz веб-сайтида рейтинг иштирокчилари — давлат бюртмачиларининг тўлиқ рўйхати билан танишишни таклиф қилади.

〰️〰️〰️〰️
👉 Батафсил

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ташриф

Олмалиқ шаҳрига Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламолари ташриф буюрди

Айни дамда "Рамазони шариф" жомеъ масжидида жума намозини устоз Аброр Мухтор Алий домла маъруза қилмоқда.

@Olmaliq_shahri