Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.05K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
117 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#профилактика

⚡️Олмалиқ шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан ҳудуддаги инсон ҳаёти учун хавфли бўлган чўмилиш жойларида профилактик тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

📌Ҳурматли шаҳримиз фуқаролари ва меҳмонлари, яна бир огоҳлантирамиз,
чўмилиш рухсат этилмаган жойларда чўмилиш сизнинг ҳаётингиз учун хавфлидир!

@Olmaliq_shahri
#Дайжест

❗️14 июнь: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Зангиота.
Фестивал якунланди

*Пискент. Туманда ғалла йиғим-терим мавсуми давом этмоқда

*Чирчиқ шаҳри. Фуқаролар бандлигини таъминлаш мавсадида 0,5 гектаргача ер майдонлари ажратилади

*Бўстонлиқ. Тумандошимиз Нигора Туяковага имтиёзли кредит ажратилди

*Ўрта Чирчиқ. Янги оилавий боғча очилди

*Бўка. Мурожаатлар жойига чиқиб ўрганилмоқда

*Олмалиқ шаҳри. Таъмирлаш ишлари авжида

*Қуйи Чирчиқ. Уруғли дон етиштириш ишлари қизғин паллада

*Оҳангарон шаҳри. "Нўғайқўрғон" МФЙ да ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда

*Оҳангарон тумани. Барча МФЙларда ичимлик суви қувурлари тортилмоқда.

*Янгийўл шаҳри. Шаҳарда ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда

*Юқори Чирчиқ. Электр таъминотида таъмирлаш ишлари амалга оширилади

*Қибрай. Маҳалла ёшлари интелектуал ўйинда билимларини синовдан ўтказди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Тадбиркорлик кодекси ишлаб чиқилмоқда

📍
https://uza.uz/posts/276193

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
#дастур_амалда

"Обод маҳалла"да номинациялар бўйича танлов

⚡️
"Зарбулоқ" маҳалласида сектор раҳбарлари бошчилигида тадбир ташкиллаштирилди. Тадбирни шаҳар ҳокими Қ.Ҳамдамов очиб бериб, ушбу маҳалла "Обод маҳалла" дастури доирасида таъмирланаётганлиги, йилнинг якунига қадар ушбу маҳалла ҳам шаҳарнинг энг намунали маҳаллалари қаторида бўлишлигини таъкидлаб ўтди.

📌Шунингдек, "Маҳалла аҳли бирлашайлик" ғояси остида маҳалла аҳлини ободонлаштиришга жалб қилиб, барчани бирлашишга, шаҳримиз росмана обод бўлишида ҳар бир фуқаро ўз ҳиссасини қўшиши лозимлигини ва ҳамжиҳатликда кўзланган натижага эришишга алоҳида тўхталди.

"Зарбулоқ" маҳалласи сектор раҳбари А.Эргашев ҳам сўзга чиқиб, "Обод кўча", "Обод хонадон", "Энг илғор маҳалла тадбиркори", "Энг фидойи кекса тарғиботчи" ва "Энг илғор ёш тарғиботчи" номинациялари бўйича танлов эълон қилиб, ғолиблар албатта, тақдирланишини айтиб, маҳалла аҳлини бирдамликка чақирди.

🎉Тадбир давомида шаҳар маданият бўлими ҳамда "Металлург" маданият саройи ходимлари томонидан куй қўшиқлар ва саҳна кўринишлари намойиш этилди. Шунингдек, иқтидорли, истеъдодли ўқувчилар томонидан кўргазмали чиқишлар қилинди.

@Olmaliq_shahri
Тошкент вилоятидаги шаҳар ва туманлар чегаралари қайта кўриб чиқилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 15 июнь куни бўлиб ўтадиган навбатдаги йиғилишида Тошкент вилоятидаги шаҳар ва туманлар чегаралари қайта кўриб чиқилади. Бу ҳақда Қонунчилик палатаси спикерининг ўринбосари Одил Тожиев маълум қилди.

Маълум қилинишича, йиғилишда бир қатор қонун лойиҳалари муҳокамаси бўлиб ўтади. Хусусан, Тошкент вилоятининг Оққўрғон, Оҳангарон, Бекобод, Бўстонлиқ, Бўка, Зангиота, Юқори Чирчиқ, Қибрай, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Янгийўл туманлари ва Олмалиқ, Чирчиқ, Ангрен, Янгийўл, Бекобод шаҳарлари чегараларини ўзгартириш масаласи депутатлар муҳокамасига киритилган. Ушбу масала тегишли комиссиялар томонидан жиддий ўрганилган. Аҳолининг фикри олинган ва қонунчиликда белгиланган тартибга кўра Халқ депутатлари маҳаллий ва ҳудудий кенгашларда муҳокама қилиниб, қарорлар қабул қилиниб, Ҳукумат томонидан Қонунчилик палатасига киритилган.

«Қонунчилик палатаси йиғилишида депутатлар муҳокамасидан сўнг тегишли қарор қабул қилиниб, тартибга кўра Сенатга юборилади», дейилади хабарда.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятини иккига бўлиш таклифини билдирганди. Шунингдек, Президент Тошкент вилоятида туманбай ишлаш бўйича тажриба ўтказилишини айтгани маълум қилинган.

@Olmaliq_shahri
#сайёр_кўрик

Зарбулоқликлар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди

❇️ Бугун "Обод маҳалла" дастурига тушган "Зарбулоқ" МФЙда Оилавий поликлиника умумий амалиёт шифокорлари ва ҳамширалари ҳамда шаҳар КТМП тор мутахассислари иштирокида тиббий кўрик ўтказилди.

Хусусан, лор, окулист , стоматолог, гинеколог, хирург, лаборатория, ЭКГ текширувлари асосида "Зарбулоқ" маҳалласида яшовчи 52 нафар фуқаро саломатлиги ўрганилди.

Шулардан диспансер назоратида турувчилар - 30 нафар, туғиш ёшидаги аёллар - 20 нафар, ногиронлар - 2 нафар. Тиббий кўрик натижасида аҳоли орасида эндикринологга диффуз бўқоқ 2-даражаси билан 1 нафар, травматологга 2 нафар ва кардиологга 4 нафар бемор консультацияга юборилди.

Диагностик текширувлардан 18 та ЭКГ текшируви ва 25 та лаборатор текширувлар ўтказилди. Маҳалла аҳли учун ўтказилган ушбу тиббий кўрикларнинг барчаси бепул ташкил қилиниб, фуқаролар ўз касалликлари бўйича тегишли мутахассислардан тиббий маслаҳатлар олишди.

@Olmaliq_shahri
#ёшлар_дастури

Ёшларнинг бандлиги таъминланмоқда

⚡️“Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича шаҳримизда масъул раҳбарлар томонидан шаҳар ҳокимлиги, сектор раҳбарлари ва шаҳар Ёшлар ишлари агентлиги томонидан учрашувлар олиб борилмоқда. Ёшларнинг ҳаётда ўз йўлларини тўғри танлай олишлари учун кўмак бериш мақсадида ўтказилаётган бу учрашувларда ҳар бир ёшга бепул экин экишлари учун 0.5 гектар ер майдони ажратиляпти.

📌Шунингдек, ёшларнинг қизиқишлари ва касб йўналишлари бўйича турли хилдаги асбоб-ускуналар, бепул турли йўналишдаги касб-ҳунарларга ўқитиш бўйича йўлланмалар берилмоқда. Кечаги учрашувда ҳам 31 нафар ёш қатнашиб, улардан 8 нафари “Б,С” тоифаси бўйича ҳайдовчилик гувоҳномасига, 9 нафари экин экиш учун 0.5 га ер майдонига, 5 нафари қайта касбга ўқитиш ҳамда 9 нафари билан ўзини-ўзи банд қилиш мақсадида асбоб-ускуналар олиши учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.

@Olmaliq_shahri