Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
2.91K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
121 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#Аҳоли_саломатлиги_йўлида

Аллерголог шифокорлар - шаҳримизда

📈 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 майдаги ПҚ-3715-сонли "Аллергик касалликларни профилактика қилиш, уларга ташхис қўйиш ва даволашни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ҳамда 2020 йил 11 майдаги 88-сонли баёнининг ижросини таъминлаш мақсадида Республика илмий-ихтисослашган аллергеология маркази томонидан тиббий сафарлар ташкил этилмоқда.

⚡️Хусусан, бугун ҳам қарор ижросини таъминлаш мақсадида шаҳар тиббиёт бирлашмасига Республика илмий ихтисослаштирилган Аллергология маркази директори, профессор Илмира Разикова ташриф буюриб, шифокорлар учун ўқув дарси ҳамда беморлар учун бепул кўриклар ўтказди.

❇️Шунингдек, марказ ишчи гуруҳ таркибида шаҳримизга келган аллерголог шифокорлар, тиббиёт фанлари номзодлари Наргиза Айдарова, Шаҳло Ишмухамедова ва Саидазимхон Абдиғаниев ҳам шаҳардаги аллергик касалликлари мавжуд бўлган беморларни қабул қилишиб, тиббий маслаҳат ва тавсиялар беришди.

@Olmaliq_shahri
#обод_маҳалла

⚡️ "Олмалиқсой" МФЙда "Обод маҳалла" дастури доирасида "Бинокор" кўчасига ёритиш чироқлари ўрнатиш ишлари бошланди.

@Olmaliq_shahri
#ёзги_таътилда

Ёзги таътил вақтида ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун Республика Маънавият ва маърифат маркази Олмалиқ шаҳар бўлинмаси, шаҳар Ахборот-кутубхона маркази ҳамкорлигида тўгараклар фаолияти йўлга қўйилди.

Бугун кутубхона қошида ташкил этилган "Ифодали ўқишʼʼ тўгарагида ўқувчилар томонидан Тожик халқ эртаклари, "Жасур қизʼʼ китобидан "Япалоқ полвонʼʼ эртаги ифодали ўқилиб, мазмуни ўқувчиларга сўзлаб берилди.

Шунингдек, ўқувчилар эртак қаҳрамонлари тўғрисида ўзаро фикр алмашишди.
Тўгарак давомида ўқувчилар ўртасида турли хил қизиқарли ўйинлар ўтказилиб, ғолиблар рағбат карточкаларига эга бўлишди.

@Olmaliq_shahri
#Дайжест

❗️8 июнь: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Чирчиқ.
"Харобада ўйнаётган болалар". Ҳолат юзасидан расмий муносабат.

*Бекобод шаҳри. Нодиржон Осиё Чемпиони.

*Зангиота. Туманда ёзги болалар лагерлари очилди.

*Ангрен. "Обод маҳалла" дастури ижроси.

*Қуйи Чирчиқ. Табиий газ ва сув тармоқлари қурилмоқда.

*Бекобод тумани. Тадбиркорга нореал ҳисобланган солиқ ундируви бекор қилинди.

*Бўка. Ҳоким нуронийлар билан учрашди.

*Олмалиқ. Аллерголог шифокорлар шаҳримизда.

*Ўрта Чирчиқ. Янги МТТлари очилди.

*Қибрай. Туманда covid-19 га қарши қанча фуқаро эмланди?

*Оққўрғон. Ғалла йиғим мавсуми бошланди.

*Оҳангарон шаҳри. Ёшлар муаммолари ўрганилиб, ижобий ҳал этилди.

*Нурафшон. Академик Владимир Львович Квинт Нурафшон шаҳрига келди.

*Янгийўл шаҳри. "Обод маҳалла" дастури ижроси.

*Тошкент тумани. Эътибордан руҳланиб яшамоқдаман...

*Чиноз. Ўзбекистон учун 100 ғоя.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#ёшлар_дастури

Тошкент вилояти ДХХ бошқармаси бошлиғининг шахмат кубоги

⚡️Бугун Олмалиқ шаҳрининг "Болажон" боғида Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғининг шахмат кубоги учун спорт мусобақаси ўтказилмоқда.

📌 Ногиронлиги мавжуд болалар ва Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ўртасида ўтказилаётган мусобақа аввалида Давлат мадҳияси садолари янгради. Сўнг шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов сўзга чиқиб, ёшларга муваффақият тилади.

@Olmaliq_shahri