Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
2.93K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
121 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#онлайн

⚡️Айни дамда Олмалиқ шаҳар 1-сектор штаби ҳудудида "Меҳнат ярмаркаси" ўтказилмоқда.

📌 Ярмаркада сектор раҳбарлари, "Ёшлар дафтари" ва "Аёллар дафтари"да рўйхатда турувчи фуқаролар, маҳалла раислари иштирок этмоқда.

Ярмаркада 2 та йирик иш берувчи корхона жами 900 га яқин бўш иш ўрни таклиф этяпти.

@Olmaliq_shahri
#эълон

📛Ҳудудгаз Тошкент" газ таъминоти филиали “Олмалиқшаҳаргаз” газ таъминоти бўлими огоҳлантиради

❇️Тошкент вилояти ҳокими, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ, ТошМГҚБ ҳамда “Ҳудудгаз Тошкент” газ таъминоти филиали томонидан тасдиқланган режа-жадвал асосида шаҳар газ хўжалигини 2021-2022 йиллар куз-қиш мавсумига тайёрлашга оид комплекс тадбирлар доирасида газ филиали томонидан 2021 йил 31 май куни, соат 08:00 дан 3 июнь, соат 17:00 га қадар “Олмалиқ-1” ГТС иш фаолиятини тўхтатиш шарти билан шаҳар аҳолиси ва улгуржи истеъмолчиларига табиий газ етказиб бериш тўхтатилиши белгиланган.

Тадбир доирасида ер ости ва ер усти юқори ҳамда ўрта босимли газ қувурларида босқичма-босқич зичликка синаш ишлари лойиҳавий босимга кўтариш билан амалга оширилади, шунингдек қувурлар ва улардаги иншоотларнинг хавфсизлик меъёрларига оид талабларга риоя этилиши юзасидан назорат тартибида кўрик олиб борилади.

@Olmaliq_shahri
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#бандлик
#ёшлар_дастури

⚡️Олмалиқ шаҳар ҳокими секторида бугун бўлиб ўтган "Меҳнат ярмаркаси"да 613 нафар фуқаро "Интеринженеринг" корхонасига, 68 нафар ёш эса "Технопарк"ка ишга жойлашиш учун сўровнома тўлдиришди.

📌Эндиликда уларда иш берувчиларнинг суҳбат ва талаблари асосида мутахассисликлари ва малакаси бўйича ишга жойлашиш имкони мавжуд.

📹 Батафсил видеолавҳада

@Olmaliq_shahri
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Сўнгги қўнғироқ" тадбирлари ОАВ нигоҳида
“Yoshlar ishlari shtabi ” ma'sul hodimlari Mustaqillik,Mirzo Ulugbek, Birdamlik MFYlarda da yashovchi hamda yoshlar daftarida turuvchi yoshlarning uylariga tashrif buyurgan holda ularning murojaatlari yuzasidan sharoitlarini yashash xolatlarini joylarga chiqan holda oʻrganishmoqda.
#янгилик

⚡️Олмалиқ шаҳридаги тадбиркорлар учун шаҳар ҳокимлиги томонидан ташқи реклама соҳасига оид қоидалар билан таништирувчи янги ва креатив ғояларга бой телеграм канал ташкил этилди.

👇Каналга обуна бўлишни тавсия қиламиз:

https://t.iss.one/olmaliqtashqireklama